Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


биринчидан, кредитга сўралаётган сумма билан кредитга берилиши мумкин  бўлган сумма ўртасида номутанносиблик бўлиши мумкин;  иккинчидан


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

биринчидан, кредитга сўралаётган сумма билан кредитга берилиши мумкин 
бўлган сумма ўртасида номутанносиблик бўлиши мумкин; 
иккинчидан, ортикча бўш маблағга эга бўлган корхонанинг маблағларни 
вактинча фойдаланишга берадиган муддати маблағ зарур бўлган корхонани 
кониқгирмаслиги мумкин; 
учинчидан, банклар иштирокисиз корхоналарни тўғридан тўғри кредитлашда 
карз берувчи қарз олувчи корхонанинг молиявий ахволини тўлик ўргана олмаслиги 
мумкин.Карз олувчининг тўловга лаёкатсиз бўлиши кредитор корхонанинг хам 
молиявий ахволининг ёмонлашувига ва бошка салбий холларга олиб келиши мумкин. 
Халқ хўжалигидаги барча бўш маблағларнинг банк томонидан йигилиши 
натижасида вужудга келадиган кредит ресурслар ҳисобидан карз олувчи корхонага 
зарур бўлган суммада, зарур бўлган муддатда кредит беришга имконият яратади. 
Ундан ташқари банк корхоналарнинг тўловга лаёкатлилигини хар томонлама таҳлил 
қилиши,уларнинг молиявй аҳволини бахолаб бера олиши мумкин. 
Иқтисодий ривожланишининг ўсиши банк кредитининг цулланилиш куламини 
кенгайтириб боради. Кредит факатгина хар кунлик фаолият билан боглик ишлаб 
чикариш ва муомала жараёнининг кика муддатли эхтиёжлари учун эмас, балки ўзок 
муддатга капиталга бўлган эхтиёжни коплашга йўналтирилади. 60-йиллардан бошлаб 
банклар йирик мижозларга хизмат кўрсатишга ихтисослаша борди. Бу максадни 
амалга ошириш учун банклар маблағларни жалб вуглиш микёсини, истеъмол учун 
кредитлар бериш кўламини кенгайтирди. 
Тўловларда воситачилик функциясида банклар ўз мижозларининг топширигига 
асосан тўлов жараёнларини амалга оширади, хисоб варакларига маблағларни қабўл 


килади, пул тушумларининг хисобини олиб боради, мижозларга пул маблағларини 
беради. 
Хисобкитобларнинг банк оркали олиб борилиши муомала харажатларининг 
камайишига олиб келади. Мижоз мамлакат ичида ва бошқа мамлакат билан 
қийинчиликсиз ўз маблағларини банк оркали ўз хисоб варақасидан бошқа корхона 
хисоб варакасига ёки бошқа мамлакат банкига ўтказиши мумкин. 
Муомалага кредит воситаларини чиқариш. Банк кредитининг манбаи факат 
вактинча бўш маблағлар ва капитал бўлиб колмасдан, кредит асосида чекдепозит 
эмиссияси хам амалга оширилади. Банк томонидан бериладиган кредит микдори 
мавжуд жамғармалардан кўп бўлса, банк чекдепозит эмиссиясини амалга ошириши 
мумкин. 
Ундан ташкари, кредит ёрдамида муомалага нақд пуллар банкноталар 
чикарилади. 
Банк кредит пуллар чикариш депозитлар яратиш йўли билан тўлақонли пуллар 
ўрнини босувчи кредит воситаларини вужудга келтиради. 
Банклар ўрта асрларда пулдорлар томонидан пулни қабўл қилиш ва бошқа 
давлат, шахар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиққан. Кейинчалик 
пулдорлар ўз бўш турган маблағларидан фойда олиш мақсадида уларни вақтинча 
фойдаланишга маблағ зарур бўлган корхоналарга ссудалар беришган. Бу пул 
алмаштирувчи пулдорларнинг банкирларга айланишига олиб келган. 
Охирги йилларда Республиканинг кўпгина тижорат банклари юқори фойда олиш 
мақсадида, давлатнинг хазина мажбуриятларини кўп миқдорда сотиб олишди. Чунки 
қимматли қоғозларнинг бу тури банкка кафолатланган даромад келтиради. Ҳозирги 
кунда тижорат банклари томонидан берилаётган кредитларнинг таъминоти сифатида 
кўчмас мулк, бошқа банк ёки суғўрта ташкилотининг суғурта кафолати ҳам қабўл 
қилиниши мумкин. Тижорат банкларининг актив операциялари ичида кредитлаш 
жараёни асосий ўринни эгаллайди.
Тижорат банклари актив операцияларининг яна бир тури фонд операцияларидир. 
Турли қимматли қоғозлар унинг объекти бўлиб хизмат қилади. Банкларнинг 
қимматли қоғозлар бўйича операцияларининг 2 тури кўпроқ қўлланилади. Бўлар 
қимматли қоғозларни кредитнинг таъминланганлиги учун қабўл қилиш йўли билан 
ссудалар бериш ва уларни банк томонидан ўз ҳисобига сотиб олиш йўли билан 
операциялар ўтказиш.
Қимматли қоғозлар таъминоти бўйича ссудалар уларнинг тўлиқ бозор курси 
қиймати бўйича эмас, балки уларнинг маълум бир қисми (6080%) бўйича берилади. 
Қимматли қоғозлар сохта капитални ифодаласада, улар бўйича ссудалар ҳақиқий 
товар ишлаб чиқариш билан боғланган жараёнга хизмат қилади.
Бундан ташқари, қимматли қоғозлардаги банк инвестициялари ҳам мавжуд 
бўлиб, бу ҳолда банк турли эмитентлардан қимматли қоғозларни сотиб олади ва банк 
қимматли қоғозлар портфели вужудга келади.
Банк томонидан қимматли қоғозларнинг харид қилинишидан мақсад – бу 
қимматли қоғозларни кейинчалик қайта сотиш ёки капиталнинг ўзоқ муддатга 
қўйилиши йўли билан фойда олишдан иборат. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling