Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-МОДУЛ. Кредит тизими ва унинг барқарорлигига таъсир қилувчи


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

20-МОДУЛ. Кредит тизими ва унинг барқарорлигига таъсир қилувчи 
омиллар 
 
20.1. Кредит тизимининг мазмуни ва таркиби. Кредит тизимининг 
элементлари. Кредит тизимининг турлари.
20.2. Кредит тизимининг барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар. 
“Кредит тизими” тушунчасининг мазмуни. Кредит тизимининг таркиби. Кредит 
тизимининг элементлари.
 
Таянч иборалар: кредит тизим, Марказий банк, эмиссион 
банк, тижорат банклар, нобанк ташкилотлар, капитал, актив, 
пассив, таъсисчилик. 
 
20.1. Кредит тизимининг мазмуни ва таркиби. Кредит тизимининг 
элементлари. Кредит тизимининг турлари.
Ҳозирги кунда фарқларнинг йўқолиши ва банклар томонидан функционал ва 
юридик хусусиятларни бекор бўлиши асосан йирик тижорат банкларида сезиларли 
амалга ошмоқда. Шу қайд қилиш лозимки йирик банкларнинг универсаллашуви ва
глобал йўналишларининг олиб борилиши кичик банкларнинг, махсус кредит 
ташкилотларига яъни маълум турдаги операцияларга мослашган ташкилотларга 
айланишига сабаб бўлмокда. Бу эса кўпгина мамлакатларда фаолиёт кўрсатаётган кўп 
боскичли банк тизимига хос хусусиятдир. 
Бугунги кунда банкларнинг кўп поғонали бўлиши уларнинг ташкилий
тузилишига боғлиқ. 
Аммо, ривожланган мамлакатларга бир ёки икки поғонали биан тизими хосдир. 
Бир поғонали банк тизими варианти мамлакатда ягона марказий банк хали 
мавжуд булмаса ёки битта марказий банкдан иборат бўлсагина рсал (хақиқатда) 
мавжуд бўлиши мумкин. 
Аммо цивилизация даражасидаги бозор иқтисодиёти шароитига икки поғонали 
банк тизими хос. Бунда биринчи поғона банклари-бу Марказий банк, иккинчи қуйи 
поғона эса-тижорат банклари ва кредит ташкилотларидир. 
Марказий банк-банк тизими мавжуд бўлган барча давлатлар пул-кредит 
тизимининг асосини ташкил килади. Марказий банкнинг молия бозоридаги ўрни 
мамлакатда бозор муносабатларининг ривожланиш даражасига ва хусусиятига 
боғлиқ.
Бу эса ўз навбатида икки поғонали банк тизимини шаклланишига асосий омил 
бўлиб ҳисобланади. Чунки бунинг тепасида Марказий банк бўлади. 
Икки поғонали банк тизимининг зарурли бозор муносабатларининг қарама-
қаршиликларидан келиб чиқади. Бир томондан, бу хусусий молия маблағларидан 
эркин фойдаланиш ҳуқуқини талаб килади. Бу куйи поғона банклар-тижорат 
банклари орқали амалга оширилади. Иккинчи томондан, бу муносабатларни маълум 
микдорда тартибга солиш назорат қилиш мақсадли йўналтириш зарур. Бундай махсус 
институт сифатида Марказий банк юзага чикади. 
Кредит тизими бу кредитнинг барча хусусиятларини ўз ичида ичида номоён 
этадиган ва кредитнинг моҳиятини белгилашга хизмат қиладиган элементларининг 


йиғиндисидир. 
Кредитнинг қайтариб беришлик, муддатлилик, фоиз тўлашлилик хусусиятлари 
ҳамда кредит муносабатларини кредит берувчи ва кредит олувчи ўртасида ихтиёрий 
юзага келиши каби хусусиятлар амалиётда ўз аксини топган бўлиши керак. 
Кредит тизими таркибий жиҳатдан 3 қисимдан иборат: 
1. Банк тизими 
2. Нобанк кредит ташкилотлари 
3. Махсус иқтисослашган кредит муассасалари 
Махсус иқтисослашган кредит муассасаларига Факторинг компаниялари, 
Форфейтинг компаниялари, лизинг ва траст компанияларикиради. Бу муассаса молия 
бозорининг маълум сегментида фаолият кўрсатади ва тижорат банклари билан 
рақобат қилади. Масалан, Факторинг компаниялари Факторинг хизматлари бозорида, 
Лизинг компаниялари лизинг бозорида тижорат банклари билан рақобат қилади. 
Лекин ҳар қандай мамлакатда кредит тизимининг ядросини банк тизими ташкил 
қилади. Бу эса қуйидаги сабаблар билан изоҳланади: 
1. Марказий банк кредит тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш ваколатига 
эга эканлигаи; 
2. Тижорат банкларини депозит қабул қилиш ва ҳилма хил молиявий хизматалр 
кўрсатиш ваколатига эга эканлиги; 
3. Тижорат банклари қудратли молиявий институтлар эканлиги. 
Кредит тизими қуйидаги элементлардан иборат: 
1. Кредит 
2. Кредитнинг принциплари 
3. Кредит муносабатларининг иштирокчилари 
4. Кредитнинг қонунлари 
5. Кредитнинг чегаралари. Берилаётган кредитларнинг юқори ва қуйи 
миқдорларига нисбатан ўрнатиладиган чекловлардир. Кредит чегаралари иқтисодиёт 
тармоқлари бўйича, мижозлар гуруҳи бўйича, кредитлаш шакллари бўйича ва 
кредитнинг турлари ва шакллари бўйича белгиланади. Масалан, тижорат банклари 
томонидан кредит портфелининг диверсификатсия даражасини таъминлаш учун 
битта тармоққа бериладиган кредитлар бўйича 25% ли чеклов ўрнатилади. Бу чеклов 
тижорат банкларининг кредит сиёсатида акс эттирилади. Бундан ташқари тижорат 
банкларида кредитларнинг тармоқ лимитлари қўлланилади. Масалан, Ўзбекистонда 
тижорат банклари битта мижозга ёки ўзаро боғлиқ мижозлар гуруҳига ўзини биринчи 
даражали капиталининг 5% игача таъминланмаган кредитлар бера олади. Овердрафт 
кредити бўйича кредитнинг энг юқори чегараси мижознинг жорий ҳисобрақамининг 
дебетли қолдиғи суммаси билан белгиланади. Кредитнинг турлари бўйича 
кредитнинг чегаралари аниқ белгиланади. Масалан, айланма маблағларни тўлдириш 
учун бериладиган қисқа муддатли кредитларнинг чегараси корхонанинг ўз 
маблағлари манбаларининг етишмаган суммаси билан белгиланади. Ёки ипотека 
кредитларининг чегараси уй-жой қийматининг 75% игача бўлган қисми билан 
белгиланади. 
Кредитлаш мехонизми. Бу механизм кредитни беришдан то уни қайтаришгача 
бўлган жараёнларни амалга ошириш тартибини белгилайди. Хусусан, кредит 
шартномаси, кредит механизмида асосий ўринни эгаллайди. 
Кредит инфратузилмаси 2 қисмдан иборат: 
а) ҳуқуқий инфратузилма 
б) институтционал инфратузилам 


Ҳуқуқий инфратузилма кредит тизими фаолиятининг қонунчилик асосларидан 
иборат. Масалан, ўзбекистонда фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банк тўғрисидаги қонун, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги, 
микромолиялаш тўғрисидаги, микрокредит ташкилотлари тўғрисидаги қонун, Лизинг, 
Ипотека тўғрисидаги қонун ва гаров тўғрисидаги қонун кредит тизимининг бирламчи 
ҳуқуқий инфратузилмаси ҳисобланади. 
Институтсионал инфратузилмага кредит муносабатларига хизмат кўрсатувчи 
ташкилотлар ва муассасалар киради. 

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling