Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

Коллектор ташкилотлари унмаган кредитларни ундириб беради. 
. Кредит тизимини тартибга солувчи ва назорат қилувчи органлар. Одатда 
дунёнинг кўплаб мамлакатларида бу вазифани Марказий банклар бажаради. 
Марказий банкда назорат функсияси бўлмаган мамлакатларда кредит тизими ъъмолия 
бозори регуляториъъ ташкилоти томонидан назорат қилинади. 
Кредит тизимига таъсир қилувчи омиллар кўп сонли бўлиб, улардан асосийлари 
сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
1.соғлом рақобат муҳитининг мавжудлиги 
2.кредит муассасалари мижозларининг молиявий ҳолатининг ўзгариши. 
Банкларнинг ва бошқа кредит муассасаларининг иқтисодий қудрати ва молиявий 
салоҳияти бевосита мижозларнинг молиявий ҳолатига боғлиқ. 
3.кредит муассасаларининг ликвидлилиги ва капиталлашиш даражасининг 
ўзгариши. Одатда кредит муассасалари активларининг сифатини ёмомлашиши кредит 
муассасаларининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллигини ёмонлашишига олиб 
келади. 
4.макроиқтисодий барқарорлик. 
5.сиёсий барқарорлик. Бу мамлакатда сиёсий вазиятнинг ёмонлашиши 
натижасида сиёсий рискнинг чуқурлашиши билан боғлиқ. 
6. Марказий банкнинг монитар сиёсатини ўзгариши. 
7. Кредит муассасалари фаолиятидаги рискларни бошқариш тизимининг 
самарали ишлаши. 
- кредит тизимининг барқарорлигини таъминлашда энг асосий омил кредит 
тизимига бўлган ишонч ҳисобланади. 
- кредит муассасаларининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллигини таъминлаш 
учун зарур шарт шароитларни таъминлаш. 
- макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш усули. Бунда айниқса инфлятсия ва 
девалватсия даражаси кредит муассасалари фаолиятига кучли таъсир кўрсатади. 
- кредит муассасалари фаолиятидаги рискларни бошқариш тизимини 
такомиллаштириш. 
- кредит муассасалари фаолиятини давлат томонидан молиявий қўллаб-
қувватлаш усули. Бунда айниқса солиқ имтиёзлари бериш, Марказий банк томонидан 
марказлашган кредитлар бериш давлат томонидан муаммоли активларни сотиб олиш 
усулларидан кенг фойдаланилади.
Банклар янги операциялар бажаришга бунинг учун махсус тайёрланган 
кадрларга эга бўлмасдан киришиши оқибатида ҳам тўловга лаёқатсизлик келиб 
чиқиши мумкин. 
Бир шахсдан йирик миқдорда депозитлар қабул қилиш, уларнинг молиявий 
ҳолати бирдан ёмонлашган ҳолларда ҳам тижорат банкларида тўловлар бўйича 
қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам, бир омонатчи(кредитор)га 
тўғри келадиган максимал хатар ҳажми белгилаб қўйилган.


Ҳар бир тижорат банки ўз низом капиталини ҳар чораклик ажратмалар асосида 
(йиллик кўзда тутилган ўсишга нисбатан 25%) тўлдиришлари лозим. 
Юқоридагилардан ташқари, ҳисобни тўғри йўлга қўйиш, бош-қаришдаги хато 
ва камчиликларни тугатиш, кадрлар малакасини ошириш ҳам банкларнинг тўловга 
лаёқатлилигини таъминлашга таъсир кўрсатади. 
Бирор 
мамлакат 
иқтисодиётида 
юз 
бераётган 
тангликлар, 
но-
мутоносибикларнинг бир учи банк тизими ҳолати ва тижорат банкларнинг 
фоалиятига бориб тақалади. Айниқса, ўтиш даврини бошдан кечираётган давлатларда 
юз берган ва юз бераётган инқирозларнинг бош омиллари сифатида банкларнинг 
синиши ва банкротлиги саналади. Россияда 1995 йил ва 1998 йилда содир бўлган 
инқирозларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, аҳолининг банкларга ишончининг 
йўқолиши, сиёсий омиллар ва молиявий пирамидаларнинг тушкунлиги ҳолатлари 
банкларнинг тўловга қобилиятини йўққа чиқаради. Шундай экан, тижорат 
банкларнинг ликвидлиги ва тўловга қобилиятини таҳлил этиш давомида бунга таъсир 
этувчи омилларни аниқлаш лозим. Чунки ликвидлик ва тўловга қобилиятлилик 
мураккаб иқтисодий тушунчалар саналади ва юзаки баҳолаганда таҳлил самараси 
паст бўлиш мумкин. 
Банклар фаолиятига таъсир қилувчи омиллар турлича таснифланади. Одатда, 
улар ички ва ташқи омилларга ажратилиб ўрганилади. Тижорат банкларнинг 
ликвидлиги ва тўлов қобилиятини белгилайдиган ички омиллар қаторига қуйидагилар 
киради: 
– банкнинг мустаҳкам капитал базаси; 
– активлар сифати; 
– депозитлар сифати; 
– ташқи манбаларга қарамлик даражаси; 
– активлар ва пассивларнинг муддатлари бўйича мутаносиблиги; 
– малакали менежмент; 
– банкнинг имиджи. 
Банкнинг мустаҳкам капитал базаси хусусий капиталининг мутлақ 
қийматини ифода этиб, активлар бўйича таваккалчиликларнинг ҳимоя манбаси 
ҳамда омонатчилар ва депозитчилар маблағларининг кафолати ҳамдир. 
Банкнинг хусусий капитали низом фонди ва бошқа мақсадли фондлардан 
иборат бўлиб, молиявий барқарорлик учун ҳам асосдир. Шундай қилиб, 
банкнинг хусусий капитали қанча катта бўлса, ликвидлилик ҳам шунча юқори 
бўлади.

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling