Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 3.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/131
Sana15.11.2023
Hajmi3.72 Mb.
#1775592
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   131
Bog'liq
pul va banklar

1. Товар моддий бойликлар.
2. Ишлаб чиқариш харажатлари.
3. Ҳисоб китоблар учун зарур бўлган маблағлар. 
Қурилиш учун "оралиқ" кредитлари бино ва иншоотлар, оффислар, савдо 
марказлари ва шу кабиларни қуриш учун берилади. Аниқроғи кредит, бино ва 
иншоотларни қуришда керак бўладиган қурилиш материаллари, қуриш жиҳозларини 
сотиб олишга, қурувчи ишчиларни ёллашга берилади. Бу каби кредитлар кредит 
олувчининг бошқа бир ўзоқ муддатли таъминоти остида берилади. 
Қимматли қоғозлар дилерларига кредитлар, давлат қимматли қоғозлари ва 


хусусий қимматли қоғозлар дилерлари баъзи вақтларда қисқа муддатларда янги 
қимматли қоғозлар сотиб олиш учун маблағга эҳтиёж сезадилар. Бу каби кредитларни 
кўпгина банклар "жон" деб тақдим этадилар. Сабаби, бу кредитлар давлат қимматли 
қоғозлари билан таъминланган бўлади. Бундан ташқари, бу кредитлар жуда қисқа 
муддатларга берилади.(бир кундан бир неча кунгача). 
Чакана товароборотга кредитлар. Банклар автомобиллар, электрмаиший 
жиҳозлар, мебеллар ва бошқа ўзоқ муддат ишлатиладиган товарларни қарзга сотиб 
олишни, дилерлар қарзга сотиш шартномасини имзолаганидан сўнг пайдо бўладиган 
дебиторлик қарзини молиялаштириш орқали кредит беради. Бу каби кредитлашни 
дебиторлик қарзини сотиб олиш деб ҳам изоҳлаш мумкин. 
Тижорат банклари томонидан бериладиган барча кредитлар унинг кредит 
портфелида ўз ифодасини топади.
Молиялаштириш манбаларига ва қарз олувчининг минтақавий ўрни ва 
манзилига қараб тижорат банкларининг кредит портфелини таснифлаш мумкин. 
Тижорат банклари таснифлашни асосан миллий валютада олиб борадилар ва баъзи 
ҳолларда қайта молиялаштириш ва хусусий маблағлари ҳисобидан бериладиган 
кредитлар, масалан, Миллий банк ва шунга ўхшаш банкларда қаттиқ валютада ҳам 
ифодаланиши мумкин. 
Ҳозирги вақтда марказлаштирилган кредитлар давлатнинг қарорларига асосан 
устувор тармоқларни ривожлантириш учун миллий валютада берилади. Қайта 
молиялаштириш ва банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитлар мижоз 
кредитга лаёқатли бўлганда миллий валютада ёки хорижий давлат валютасида 
берилиши мумкин.
Ўзоқ муддатли кредитлар қуйидаги кредитлаш объектларига йўналтирилиши 
мумкин: 
ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун;
ишлаб чиқариш объектларини қайта таъмирлаш, техник қуроллантириш ва 
кенгайтириш учун;
техникалар, асбоб ускуналар ва транспорт воситаларини сотиб олиш учун;
янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун;
ноишлаб чиқариш соҳасидаги объектларни қуриш ва ҳоказо. 
 
Назорат учун саволлар 
1. Тижорат банкларининг актив операциялари ва уларни амалга ошириш 
асосларини ёритиб беринг?
2. Тижорат банкларининг пассив операциялари ва уларнинг барқарорлигини 
иқтисодий моҳиятини тушунтиринг?.
3. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тушунтириб беринг?
4. Банкларнинг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион 
операцияларини тушунтириб беринг? 
5.Тижорат банкларининг комиссион-воситачилик операцияларини очиб беринг?
6. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган 
эмиссион операцияларини, банкларнинг ссуда капиталлари бозоридан ресурслар жалб 
этиш операцияларини ёритиб беринг?

Download 3.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling