Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Турли ҳайвонларнинг гўштини мушак тўқимасининг рангига қараб билиб олиш


Download 367.97 Kb.
bet29/32
Sana07.03.2023
Hajmi367.97 Kb.
#1243740
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish

1. Турли ҳайвонларнинг гўштини мушак тўқимасининг рангига қараб билиб олиш. Юқорида биз турли ҳайвонларнинг янги гўшти гарчи ранги бўйича бир-биридан ажралиб турса-да, лекин бу белги анча ноаниқлигини, шундай экан, бирон-бир қатъий хулосага келиш учун бу усулга асосланиб бўлмаслигини билиб олдик. Сувда қайнатилган гўштнинг ранги икки хил: оқ ва кулранг бўлади. Албатта бу ранг ўзининг туслари бўйича ўзгариб туради, ва гарча амалиётда у фарқлаш учун унча катта аҳамиятга эга бўлмаса-да, бироқ ҳар ҳолда ҳайвонлар гўштини кескин равишда икки хилга: оқ ва кулрангга ажратиш имконини беради.
Одатдаги оқ рангни чўчқалар, бузоқлар ва балиқ; шундан кейин паррандаларнинг кўпгина турлари (товуқлар, асосан - кўкрак қисмида) беради.
Кулранг гўштни қорамол, отлар ва бошқа ҳайвонлар беради, ёввойи қушлар ҳам бундан мустасно эмас. Шундай қилиб биз қайнатилган гўштнинг ранги ҳайвонларни гуруҳлрга (гуруҳ бўйича белги) ажратиш имконини беришини, лекин айрим турдаги ҳайвонларнинг гўштини бир-биридан ажратиш имконини асло бермаслигини кўриб турибмиз.
2. Скелет ва аъзоларнинг хусусиятларига қараб билиб олиш. Шубҳасиз, бу усул энг тўғри натижаларни бериши мумкин. Унга турли хил ҳайвонлар суяклари ва аъзолари қиёсий-анатомик тузилишининг деталлари ўртасидаги фарқ асос бўлади. Бу фарқ баъзан шу қадар яққол билиниб турадики, уни асос қилиб олинса, гўштнинг келиб чиқиши масаласи тез ва узил-кесил ҳал қилинади. Афсуски, экспертга кўздан кечириш учун ҳамма вақт ҳам ички аъзолар тақцим этилавермайди, шу сабабли суякларни текшириш билан чегараланишга тўғри келади. Тушунарлики, суякларни текшириш ҳолларида гўшт бўлаклари қанчалик катта бўлса, уларда суяклар қанча кўп бўлса ва бу суяклар нимтани бўлиш вақтида болта билан қанчалик кам майдаланган бўлса, натижа шу қадар яхши бўлади. Аммо ҳаётда кўпинча низоли масалани нисбатан майда бўлган, бутун суяклари бўлмаган, фақат суяк қисмларигина бўлган гўшт бўлакларига қараб ҳал қилишга тўғри келадиган ҳоллар учрайди. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бундай кесиб олинган жойларга қараб ҳам фақат бутун суякларни эмас, ҳатто шубҳали суякларнинг қисмларини, демак гўштнинг келиб чиқишини ҳам осонгина аниқлаш мумкин.

Download 367.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling