Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 367.97 Kb.
bet2/32
Sana07.03.2023
Hajmi367.97 Kb.
#1243740
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish

КИРИШ.


Ўзбекистонда бозор муносабатларини шакллантириш, уларни янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш товар-пул муносабатларининг объектига ўзига хос талабларни қўймоқда. Бу муносабатларнинг объекти товарлар ва хизматлар бўлиб, улар эркин бозорга мулк шакли турлича бўлган ўзаро рақобатлашувчи субъектлар томонидан олиб чиқилади. Шундай экан, мазкур товарлар ва хизматларни истеъмол қилувчида ғоят хилма-хил товарлар орасидан энг яхшисини ва мақбулини танлаб олиш имконияти мавжуд.
Ўзаро рақобатлашувчи фирмалар истеъмолчининг у ёки бу эҳтиёжларини иложи борича тўлароқ қондиришга ҳамда ундан тақдим этилаётган товарлар ва хизматлар учун кўпроқ пул олишга ҳаракат қилиб, харидорга таъсир кўрсатишнинг турли усуллари ва йўлларидан фойдаланадилар. Фирмаларнинг кўпчилиги бу пулни ўзининг сифатли товари учун ҳаяол йўл билан олишга ҳаракат қилади, лекин эркин бозорда ҳамма вақт бошқача иш юритувчи ишлаб чиқарувчилар ҳам бўлади. Улар ўзларининг сохталаштирилган маҳсулоти учун харидорни алдаб, унинг пулини олишни хоҳлайдилар. Ўзбекистонда товар-пул муносабатлари шаклланиб борган турли иқтисодий шароитларда бозорда сохталаштирилган товарлар пайдо бўлишига ҳам турлича муносабатда бўлинди.
Иккинчи томондан, илгари харидор фақат телевидение орқали ёки хорижга сафарлари вақтида хабардор бўлиши мумкин бўлган хилма-хил товарларнинг бозорда пайдо бўлиши аввал маълум бўлмаган янги муаммони - у ёки бу товарни идентификациялаш муаммосини келтириб чиқарди. Хориждан келтирилган кўпгина товарлар ва хизматлар илгари харидорга ҳам, товаршунослик соҳаси мутахассисларига ҳам маълум бўлмаган, чунки уларни мамлакат саноати ишлаб чиқарган эмас, бинобарин унинг норматив- техник ҳужжатлари йўқ бўлиб, бундан уларни идентификациялаш билан боғлиқ бир неча муаммолар келиб чиқади.
Товар истеъмолчи билан ишлаб чиқарувчи ўртасида уларни ўзаро боғлаб турадиган бўғин бўлиб, ўз атрофида унинг ҳосилаларигина бўлган турли иқтисодий тизимларни шакллантиради ва устқурмани яратади. Товарни олди-сотди жараёнидан чиқариб ташлаш биланоқ, қолган мураккаб иқтисодий устқурманинг ҳаммаси (савдо иқтисодиёти, менежмент, маркетинг, молия ва кредит, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва бошқа устқурма инфратузилма) керак бўлмай қолади. Шундай қилиб, товар-пул муносабатларининг базиси бўлган товар ва унинг хоссалари жуда эътибор билан ўрганишни ва тадқиқ этишни талаб қилади. Бинобарин бугунги кунда, янги бозор муносабатлари шаклланаётган бир шароитда, товарда янгидан-янги хоссалар пайдо бўлмоқдаки, улар ҳақида илгари ҳатто ўйлаб ҳам бўлмасди.
Ҳозир эркин бозорда кўпгина товарларнинг янги хоссаси - уларнинг рақобатбардошлиги, яъни эркин бозорда ўзига ўхшаш товарлар орасида рақобатлашиш қобилияти пайдо бўлди. Агар илгари, давлат монополизми шароитида товар сифат, истеъмол қиймати (баҳоси) ва бошқа баъзи хоссаларга эга бўлган бўлса, эркин бозор муносабатлари шароитида унда рақобатбардошлик ва айнан ўхшашлик каби янги хоссалар пайдо бўлди. Охирги 2 - 3 йилда эса, жаҳон товар бозори глобаллашуви муносабати билан, товарда янги хосса - глобаллик пайдо бўлди. Шу сабабли Ўзбекистонда эркин бозорни шакллантириш ҳамда у жаҳон бозорига кириб бораётган ҳозирги босқичда товарнинг хоссаларини ҳар томонлама ўрганиш муаммоси шаклланиб бўлган тушунчаларни пухта таҳлил қилишни, уларни назарий жиҳатдан англаб етишни ҳамда товарда пайдо бўлаётган янги хоссаларни тушуниб олишга янгича ёндошувларни ишлаб чиқишни талаб қилади.
Ушбу укув кулланмада биз товарнинг янги хоссаларидан бирини - унинг ҳақиқийлигини ва бу хоссанинг ҳосиласи сифатида - унинг айнан ўхшашлигини кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Бу икки тушунча товарларнинг Ўзбекистонда бозор муносабатлари шаклланиб бораётган бир шароитда юзага чиқаётган янги хоссаларини кўрсатиб беради, шу сабабли бу соҳадаги тадқиқотларнинг долзарблиги ўз-ўзидан кўриниб турибди.
Бозорда товарнинг мана шу хоссалари намоён бўлишининг энг муҳим шартлари сифтида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: давлат монополизми шароитида амалга оширилган товар - пул муносабатларини қаттиқ чегаралашдан хилма-хил мулк шакллари ўртасидаги эркин иқтисодий ўзаро муносабатларга ўтиш; бозорда битта мулкдорнинг (давлатнинг) эмас, балки ҳар бири Ўзбекистоннинг эркин бозорларида муайян улушни қўлга киритишга ҳамда ўз товарларини сотишдан муайян микдорда даромад олишга ҳаракат қиладиган кўп сонли мулкдорларнинг товарлари пайдо бўлиши; хоҳ ўзимизнинг бўлсин, хоҳ чет эллик бўлсин, ҳар қандай тадбиркор ёки ишлаб чиқарувчининг товарлари бозорга экин равишда чиқиши; давлат назорати органларининг фаолияти ўзаро келишилмаслиги ва истеъмолчилар улар олиб бораётган ишнинг натижаларидан хабардор қилинмаслиги харидорларни бир товарнинг ўзи билан, шу жумладан уни қалбакилаштириш ҳисобига ҳам қайта-қайта алдашдан иборат кўп сонли ҳолатларга олиб келади; товарларни сохталаштирганлик учун бевосита жиноий, маъмурий ва жиноий-процессуал жавобгарликни белгилаб қўювчи амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг мутлақо йўқлиги; товаршунослар, сотувчилар ва истеъмолчилар у ёки бу товарларни қалбакилаштириш усуллари ҳақидаги ахборот билан таъминланмаганлиги ва бу ҳол товарларни омилкорлик билан танлашни, ҳар хил қалбакилаштиришларни ишончли тезкор усуллар ёрдамида аниқлшни қийинлаштиради.
Бозордаги товарларнинг ҳақиқийлиги, уларни идентификациялаш ва айниқса товарларни қалбакилаштириш борасида вужудга келаётган муаммолар долзарблиги муносабати билан товарларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчини ҳимоя қилиш бўйича турли дастурларни ишлаб чиқиш зарур. “Истеъмолчи хуқуқларини ҳимоя қилиш туғрисида” конун қабул қилинган бўлишига ҳамда ҳар бир минтақада истеъмолчилар жамиятлари тузилган бўлишига қарамай, амалда истеъмолчи турли даражалардаги ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан курашда яккаланиб қолди. Бу курашда унга фақат шу соҳада махсус билимларга эга бўлган юқори малакали товаршунос, шунингдек ушбу укув кулланма маълум даражада ёрдам бериши мумкин.
Шу сабабли, ҳар бир товаршуносни ҳам, ҳар бир истеъмолчини ҳам товарлар у ёки бу тарзда сохталаштирилганлигини ўз вақтида аниқлаш бўйича зарур билимлар билан “куроллантириш” эҳтиёжи пайдо бўлмоқда.
Истеъмолчиларда тез-тез ўлим ҳолатларига ёки онкологик касалликлар пайдо бўлишига олиб келаётган озиқ-овқат товарларининг сохталаштирилишига айниқса жиддий эътибор бериш керак.
Ушбу ўкув қўлланмада турли озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини қалбакилаштиришнинг хилма-хил воситалари ва усуллари ҳам, шунингдек уларни аниқлашнинг турли усуллари ва йўллари ҳам кўриб чиқилади. Товарларни қалбакилаштириш воситалари ва усуллари ғоят хилма-хил бўлишига қарамай, олимлар томонидан уларни аниқлашнинг ишончли усуллари ишлаб чиқилган ва бунда экспертнинг ҳамда истеъмолчининг хабардорлиги ҳал қилувчи урин тутади.
Ушбу ўқув қўлланмада юқори малакали мутахассислар ҳамда махсус қурилмалар ва ускуналар бўлишини талаб қиладиган мураккаб ўлчов усуллари ҳам, оддий истеъмолчининг озиқ-овқат маҳсулотлари у ёки бу даражада сохталаштирилган кўпдан-кўп ҳолатларни уй шароитида ўзи аниқлашига ёрдам бера оладиган оддий (тезкор) усуллар ҳам келтирилади.

Download 367.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling