Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Товарнинг мувофиқлик даражасини аниқлашда идентификациянинг ўрни ва роли


Download 367.97 Kb.
bet9/32
Sana07.03.2023
Hajmi367.97 Kb.
#1243740
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish

1.2. Товарнинг мувофиқлик даражасини аниқлашда идентификациянинг ўрни ва роли


Товар сифатининг идентификацион экспертизаси, юқорида аниқлаганимиздек, сифатни баҳолаш, экспертиза қилиш, сертификатлашда асосий усулдир. Товар устида қилинадиган бу ҳаракатларнинг ҳаммаси у ёки бу буюмнинг муайян талабларга мувофиқлигини аниқлашга қаратилган.
Мувофиқлик - маҳсулотга, жараёнга ёки хизматга қўйилган ҳамма талабларга риоя этилганликдир. “Мувофиқлик” тушунчаси фалсафий тушунча бўлганлигидан, амалий фаолиятда мувофиқлик даражаси белгиланади, яъни кўрсаткичларнинг амалдаги натижалари белгиланган талабларга таққосланади. Товарнинг мувофиқлик даражасини мувофиқлик коэффициентлари ёки фоизлар билан ифодалаш мумкин.
Буюмнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги даражасини аниқлаганда мувофиқлик коэффициенти фақат иккита қийматга - 0 ёки 1га тенг бўлиши мумкин. Агар буюм меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бўлса, мувофиқлик коэффициенти 1 га тенг бўлади, борди-ю товар мувофиқ бўлмаса, у ҳолда мувофиқлик коэффициенти 0 га тенг бўлади. Товар меъёрий ҳужжатлар талабларига, масалан, ярим-ёрти, яъни у кўрсаткичлар ярми бўйича мувофиқ, қолган ярми бўйича номувофиқ бўла олмайди. Агар товар ҳеч бўлмаганда битта кўрсаткич бўйича меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ келмаса, у ҳолда бу товар ушбу меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бўлган буюм сифатида реализация қилиниши мумкин эмас. У ностандарт товар сифатида, масалан майда тухум, майда картошка ва ҳоказо сифатида, бошқа нархда сотилиши мумкин.
Товарнинг у ёки бу кўрсаткичлар бўйича мувофиқлик даражаси ишлаб чиқарувчи томонидан ҳам, шунингдек истеъмолчи томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.
Товарии ишлаб чиқарувчи томонидан мувофиқлик даражаси қуйидаги кўрсаткичлар бўйича аниқланиши мумкин: меъёрий; техник ва технологик; хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича. Шунга мувофиқ товарлар сифатининг мувофиқлиги даражасини ишлаб чиқарувчи томонидн баҳолаш бўйича бир неча фаолият тури фарқланади: сифатни баҳолаш, сифатни экспертиза қилиш ва мувофиқликни сертификатлаш. Тадқиқот олдига қўйилган мақсадлар турлича бўлганида товрнинг мувофиқлик даражасини баҳолашда идентификацион экспертизанинг ўрни ва ролини кўриб чиқамиз.
Сифатни баҳолаш (назорат қилиш) - сифат кўрсаткичлари номенклатурасини танлаш, уларнинг амалдаги қийматини аниқлаш ҳамда уларни меъёрий талаблар билан таққослаш бўйича жараёнлар мажмуидир.
Ишлаб чиқарувчи томонидан сифатни баҳолашни (назорат қилишни) бозор муносабатлари субъектлари: ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар, истеъмолчиларнинг вакиллари ҳам, шунингдек назорат қилувчи ташкилотлар ҳам амалга ошириши мумкин.
Сифатни назорат қилиш ваколатли назорат органларининг (давлат назорати, идоравий назорат ва фирманинг ички назорати) вакиллари томонидан олиб борилади. Улар жумласига “Ўзстандарт” агентлигининг давлат инспекторлари, санитария- эпидемиология назоратининг санитария врачлари, идораларнинг ҳамда корхоналардаги назорат бўлимларининг назоратчилари, саноат, савдо, умумий овқатланиш корхоналари озиқ-овқат лабораторияларининг, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг ходимлари киради.
Текширилаётган кўрсаткичлар номенклатураси МХда назарда тутилган талаблар билангина чегараланади, шу билан бирга у тўлиқ ёки бир нечта кўрсаткич (масалан фақат органолептик кўрсаткичлар) билан чекланган бўлиши мумкин.
Сифат назоратининг пировард натижаси техник ҳужжат кўринишида (сифат гувоҳномаси, спецификация, текшириш далолатномаси, хулоса ва шу кабилар) расмийлаштирилиши мумкин
Товарлар сифати стандарт кўрсаткичлар бўйича стандарт усуллардан фойдаланган ҳолда баҳоланганида (назорат қилинганида) фақат битта мақсад: тақдим этилган маҳсулотнинг босилган тамғасида, ўровида ёки илова қилинган товар-транспорт ҳужжатларида кўрсатилган стандарт талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсади қўйилади. Бундай ҳолатда сифатни баҳолаш натижалари бўйича фақат қуйидаги иккита хулоса берилиши мумкин:
маҳсулот стандарт талабларига мос;
маҳсулот стандарт талабларига мос эмас.
Сифатни баҳолашда олинган натижалар асосида товарнинг қалбакилиги, сохталаштирилганлиги ҳақида хулоса бериш ноқонунийдир.
Сифат экспертизаси - бу товарнинг у ёки бу алоҳида кўрсаткичларини муайян мақсад билан тадқиқ қилишдир.
Сифат экспертизасини ўтказганда турли вазифалар қўйилиши мумкин:
1. Товарни ва унинг келиб чиқишини идентификациялаш;
2. Такдим этилган маҳсулот сохталаштирилганлигини аниқлаш;
3 . Тақдим этилган маҳсулот ушбу товарлар гуруҳига мансублигини аниқлаш;
4 . Маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчисини, тайёрланган вақтини ва сақлаш муддатини аниқлаш;
5. Бегона моддалар ва ифлослантирувчиларни аниқлаш;
6 . Озиқ-овқат маҳсулотларининг суюлтирилганлик, сохталаш- тирилганлик, ифлослантирилганлик даражасини аниқлаш;
7 . Товарга илова қилинган ҳужжатларнинг ва товар ўровининг сохталаштирилганлигини аниқлаш;
8. Озиқ-овқат товарларининг хавфлилик даражасини аниқлаш ва бошқалар.
Сифат экспертизаси натижалари бўйича қўйилган вазифага қараб турли хулосалар берилиши мумкин. Шундай қилиб, озиқ- овқат товарлари сифати ва хавфсизлигининг экспертизаси стандартлар талаб қилганига қараганда анча кўп ахборот беради.
Товаршунослик экспертизаси органлари томонидан озиқ- овқат товарларининг сифати ва хавфсизлигини экспертиза қилиш чоғида томонларнинг муносабатларини тартибга соладиган ҳужжатлар ҳозиргача йўқ. Шунга мувофиқ, бу соҳадаги кўпгина муаммолар ҳал этилмаган.
Товарнинг сифатини экспертиза қилиш натижалари битта ёки бир қанча экспертнинг хулосаси билан расмийлаштирилади.
“Сертификатлаш - учинчи томоннинг ҳаракатлари бўлиб, тегишли даражада идентификацияланган маҳсулот қўйилган талабларга мувофиқлигига ишонч туғдиради” (ISO/МЭК 2 йўриқномаси).
Сертификатлашнинг халқаро амалиётда қабул қилинган ушбу таърифида сертификатлаш фаолиятини амалга оширувчи субъект аниқ кўрсатилган. Бу учинчи томон, яъни тайёрловчидан (сотувчидан) ва истеъмолчидан мустақил бўлган юридик ёки жисмоний шахслардир.
Лекин бу бизнинг мамлакатимиздаги сертификатлашга тааллуқли эмас. Маҳсулотга қўйиладиган стандарт талабларни ишлаб чиқиш билан товарларни ишлаб чиқарадиган у ёки бу тармоқ шуғулланади, Ўзстандарт эса маҳсулот сифатига қўйиладиган бу талабларни меъёрий ҳужжатлр тарзида расмийлаштиради. Ўзстандарт маҳсулотнинг ўзи томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилади. Шу билан бирга мувофиқлик сертификати, чет элдагига ўхшаб, товарнинг ҳар бир туркумига эмас, балки келгусида ишлаб чиқариладиган маҳсулотга (1-2 йил олдиндан) берилади.
Сифатни баҳолашдан (назорат қилишдан) фарқли ўлароқ, “сертификатлаш” атамасини аниқлашда маҳсулотни тегишли тарзда идентификациялаш зарурий шарт сифатида белгилаб қўйилади. Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини ва озиқ- овқат хом ашёсини сертификатлаш тизимида хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича синовларни ўтказиш олдидан маҳсулот стандартлар томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги, органолептик ҳамда физик-кимёвий кўрсаткичлар бўйича текширилмоғи кераклиги кўрсатилади.
Сертификатлаш чоғида ҳамма кўрсаткичлар учта гуруҳга бўлинади: биринчи гуруҳ - идентификация мақсадлари учун кўрсаткичлар; иккиичи гуруҳ - мажбурий сертификатлаш
мақсадлари учун хавфсизлик кўрсаткичларини ва бошқа мажбурий талабларни тасдиқлаш учун; учинчи гуруҳ - ихтиёрий сертификатлаш мақсадлари учун мажбурий талаблар жумласига кирмайдиган ҳар қандай кўрсаткичлар бўйича. Сертификация синовларининг пировард натижаси товар ишлаб чиқарувчига у ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳуқуқини берадиган мувофиқлик сертификатини топширишдан иборат.
Баҳолаш фаолиятининг дастлабки босқичи сифатида идентификация МХда фақат сертификатлаш учун назарда тутилади, лекин сифатни баҳолаш ва назорат қилиш ҳам маҳсулот идентификация қилинмаган бўлса амалга оширилиши мумкин эмас. Бироқ, сертификатлаш тизими Қоидаларидагина идентификация салбий натижа берганида шундан кейинги синовлар ўтказилмаслиги кўрсатилади.
Товарнинг истеъмолчиси мувофиқлик даражасини қуйидаги кўрсаткичлар бўйича аниқлаши мумкин: сифатни баҳолаш; ўз тажрибаси; ўзгаларнинг фикри.
Бунда харидор товарнинг мувофиқлик даражасини аниқлашда фақат бир мақсадга - уни харид қилиш мақсадига амал қилади. Харидор томонидан товарнинг мувофиқлик даражасини баҳолашда идентификацион экспертизанинг ўрни ва ролини кўриб чиқамиз.
Ҳозирги вақтда бутун дунёда истеъмолчи томонидан товарлар сифатига қўйилаётган талаблар кучайган. Агар авваллари, давлатлар ва корхоналарнинг монополистик фаолияти шароитида, истеъмолчида сифатлироқ товарларни танлаш имконияти бўлмаган бўлса, эркин бозор шароитида харидорда хилма-хил товарларни танлаш учун жуда катта имкониятлар мавжуд. Ва энди унинг қаршисида бошқа муаммо - нархи минимал даражада бўлган энг мақбул юқори сифатли товарни қандай танлаш муаммоси турибди. Мана шу товарлар мўл-кўл бўлган бир шароитда истеъмолчига иложи борича кўп ахборот бериш керак, токи у ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган у ёки бу товарни тўғри идентификациялай олсин. Натижада оммабоп нашрлар ёрдамида истеъмолчида чакана ва майда улгуржи савдода сотилаётган барча товарларнинг сифати ва хоссалари тўғрисидаги билимларни шакллантириш зарурати пайдо бўлади.

Download 367.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling