Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Қалбакилаштириш турлари, усуллари ва уни аниқлаш йўллари


Download 367.97 Kb.
bet12/32
Sana07.03.2023
Hajmi367.97 Kb.
#1243740
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Bog'liq
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish

2.2. Қалбакилаштириш турлари, усуллари ва уни аниқлаш йўллари


Товарнинг ҳақиқийлиги унинг хоссаларидан биридир. Шу сабабли товарнинг ушбу хоссасини ҳамда унинг юзага чиқиш хусусиятларини ҳар тарафлама тадқиқ қилиш керак.
Товарнинг ҳақиқийлиги - бу муайян буюмни бошқалардан фарқлантириб турадиган муҳим, ўзига хос кўрсаткичлар йиғиндисидир. Бунда шуни эсда тутмоқ керакки, ишлаб чиқарилаётган барча бир хил товарлар ҳамиша ҳақиқий (тасдиқланадиган, базавий) намунага эга бўлиб, унинг асосида барча лойиҳа-технологик ҳужжатлар тайёрланади ва шундан кейин ушбу намуна кўпайтирилади холос. Шундай қилиб, дастлабки маҳсулот бўлмиш ҳақиқий (тасдиқланадиган) намуна қолган ишлаб чиқариладиган товарларнинг ҳаммаси учун стандарт намуна бўлади.
Агар ушбу бир хил товар вакилининг у ёки бу бир хил товарлар гуруҳига мансублиги аниқланса, у ҳолда буни биз идентификация деб атаймиз.Агар биз у ёки бу товарнинг муҳим хусусиятларини аниқласак, у ҳолда бу жараён унинг ҳақиқийлигини аниқлаш, деб аталади.
Шу сабабли товарнинг ҳақиқийлигини экспертиза қилиш (тадқиқ этиш) ҳақиқий (натурал) маҳсулотни унинг қалбакисидан фарқлайдиган муҳим кўрсаткичларини аниқлш мақсадида амалга оширилади. Бунда қалбаки маҳсулот ҳақиқий маҳсулотникидан анча ёмон сифат кўрсаткичларга ҳам, шунингдек анча яхши кўрсаткичларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ушбу мақсадга эришиш учун бундай экспертизада қуйидаги вазифалар қўйилиши мумкин:
1. Ушбу буюм ҳақиқий (натурал) товарнинг қалбакисига хос кўрсаткичларга эгами?
2. Номи келтирилган буюм ушбу бир хил товарлар гуруҳига хос кўрсаткичларга қанчалик мос?
3. Ушбу буюмга босилган тамға меъёрий-техник ҳужжатларда, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда унга қўйиладиган талабларга мосми?
4. Ушбу буюмнинг ташқи ва ички ўрови қўйилаётган талабларга мосми?
5. Буюмнинг баҳоси, илова ҳужжатлари ушбу буюмга, шунингдек унинг ишлаб чиқарувчисига, ўзи ишлаб чиқарилган мамлакат номига мосми?
Шундай қилиб, товарнинг ҳақиқийлигини экспертиза қилиш муайян мақсадларни кўзлайди ва бу мақсадларга эришиш учун турли вазифалар қўйилиши мумкин. Товарнинг ҳақиқийлигини аниқлаш чоғида ижобий натижалар ҳам, салбий наижалар ҳам олиниши мумкин. Бироқ, салбий натижа олинганида дарҳол мен қалбакилаштиришни аниқладим, деб айтиш мумкин эмас.
Салбий натижа олинганида ва у ёки бу товарнинг ҳақиқийлиги у ёки бу кўрсаткич бўйича аниқланганида эксперт (тадқиқ қилувчи) бу салбий натижани бошқа ишончли йўл (усул) билан тасдиқлаши ёки шу туркумдаги товарнинг ўртача намунасини яна танлаб олиши ва натижаларни ўз лабораториясида ёхуд юқори турувчи тегишли ташкилотнннг лабораториясида ё бўлмаса мустақил лабораторияда такрорлаши керак. Юқорида кўрсатилган барча ҳолларда салбий натижалар олинган тақдирдагина эксперт олинган салбий натижаларнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиши мумкин.
У ёки бу товарнинг ҳақиқийлиги хусусида салбий натижа олинганидан кейин ҳақиқий (натурал) товар қандай мақсадларда қалбакилаш-тирилганлигини аниқлаш зарур.
Қалбакилаштиришларни тўртта гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Билмасдан ёки англашилмовчилик туфайли амалга оширилган қалбакилаштириш;
2. Фойдаланилаётган технология, техник ечимнинг мукаммал эмаслиги ёки муҳандис-техник ходимлар савияси пастлиги туфайли бажарилган қалбакилаштириш;
3. Натурал маҳсулотни бу соҳадаги муайян билимларга эга бўлмаслик туфайли унинг ўрнини босиш учун фойдаланиладиган суррогатлар билан қалбакилаштириш (қора, қизил икрани, гўштни, сариёғни, қаймоқни, шампан виносини, коньякни, аёлларнинг кўкрак сутини ва шу кабиларни қалбакилаштириш);
4. Ғаразли мақсадлар билан амалга оширилган қалбакилаштириш.
Айнан ғаразли мақсадлар билан амалга оширилган қалбакилаштириш қалбакилаштириш, деб таснифланиши мумкин.
Қалбакилаштириш (лотинча falsifico - қалбакилаштираяпман) - харидорни ва/ёки истеъмолчини олди-сотди объктини ғаразли мақсадда қалбакилаштириш йўли билан алдашга қаратилган ҳаракатлардир.
Шу сабабли қалбакилаштириш, кенг маънода олинганида, товарнинг энг муҳим, аммо истеъмолчи учун аҳамиятли бўлмаган кўрсаткичларини сақлаб қолган ҳолда у ёки бу истеъмол хоссаларини ёмонлаштиришга ёки унинг миқдорини камайтиришга қаратилган ҳаракатлар, деб ҳисобланиши мумкин. Озиқ-овқат товарларини қалбакилаштириш кўпинча уларга айрим энг типик белгиларни, масалан ташқи кўринишни, рангни, қуюқ-суюқликни, айрим энг аҳамиятли озиқ-овқатлик хоссаларини (сифатли оқсиллар, ёғлар, углеводородлар, витаминлар ва шу кабиларнинг мавжудлиги), шу жумладан уларнинг хавфсизлигини ҳам ёмонлаштирган ёки бутунлай йўқотган ҳолда амалга оширилади.
“Сохталаштирилган товарлар” атамасидан фойдаланганда кўплар уни “ўрнини босувчи сохта маҳсулотлар” (суррогатлар, ўхшатмалар) ва “нуқсонли товарлар” (технология мукаммал эмаслиги ёки ишчилар малакаси етишмаслиги туфайли олинадиган) каби тушунчалар билан алмаштирадилар. Бу тасодифий юз бермайди, чунки кўпгина ўрнини босувчи сохта маҳсулотлар ва камчилиги бор товарлар натурал маҳсулотларни қалбакилаштириш мақсадида кенг қўлланилади, шу билан бирга олувчига ва/ёки истеъмолчига зарур ахборот ё атайлаб берилмайди, ёки бу ахборот бузиб такдим этилади.
Аслида товарга босилган тамғада ва илова қилинадиган хужжатларда ўрнини босувчилар ва камчилиги бўлган товарларнинг ҳақиқий номи ва нави кўрсатилган бўлса, уларнинг баҳоси эса сифатига ва келиб чиқишига мос бўлса, бу ўрнини босувчилар ва камчилиги бўлган товарлар сохталаштирилган товарлар жумласига кирмайди. Шуни кўрсатиб ўтиш керакки, ўрнини босувчи сохта маҳсулотларга муносабат, айниқса бир маҳсулот қисман бошқаси билан алмаштирилса, турли даврларда ўзгариб туради. Чунончи, 19- аср охирларида пиво ишлаб чиқаришда ачитилган арпани ачитилмаган материаллар билан ҳатто қисман алмаштиришга ҳам йўл қўйилмаган ва бу қалбакилаштириш, деб ҳисобланган бўлиб, у Германия қонунчилигида алоҳида таъкидланган. Ҳозирги вақгда хилма-хил пиво навлари кўпчилик ҳолларда ҳар хил ачитилмаган материалларни (гуруч унини, майдаланган гуручни, буғдой, арпа унини, асални ва шу кабиларни) турли нисбатларда кўллаш ҳисобига пайдо бўлмоқда ва буларнинг барчаси тегишли тасдиқланган техник хужжатлар билан тартибга солинмоқда.
Қалбаки сариёғ сифатида маргаринга нисбатан ҳам турлича талаблар қўйилган. Чунончи, XIX асрнинг охирларига мансуб қонун ҳужжатларида маргаринга сариёғ рангини беришга, шунингдек уни аралаштиришга рухсат берилмаган, ҳозир эса бу ҳаракатларнинг ҳаммаси маргарин ишлаб чиқаришнинг зарур шартларидан биридир.
Товарлар, хизматлар, пул белгилари, ҳужжатлар, ахборот, молия ва бухгалтерия ҳисоботлари ҳамда кундалик ҳужжатлар, тамғалаш ва идентификация белгилари, тарихий фактлар, атоқли шахсларнинг фикрлари ва айтган гаплари ҳамда кўпгина бошқа нарсалар қалбакилаштириш объектлари бўлмоқда.
Озиқ-овқат товарларини қалбакилаштиришда одатда товарнинг битта ёки бир нечта ҳақиқий белгиси қалбакилаштирилади. Шу сабабли озиқ-овқат товарларини қалбакилаштиришнинг қуйидаги турлари фарқланади:
1. ассортиментни (турни) қалбакилаштириш;
2. сифатни қалбакилаштириш;
3. миқдорни қалбакилаштириш;
4. қийматни қалбакилаштириш;
5. ахборотни қалбакилаштириш;
6. комплекс қалбакилаштириш.
Қалбакилаштиришнинг ҳар бир тури ҳақиқий товарларни қалбакилаштиришнинг ўзига хос усулларига эга, комплекс қалбакилаштиришда эса турли хил икки, учта тур ёки бешта турнинг ҳаммаси уйғунлашиб кетади. Табиийки, комплекс қалбакилаштиришда алоҳида олинган ҳар бир турнинг бутун товарни қалбакилаштириш учун аҳамиятини аниқламоқ керак.
Ассортимент сохталаштирилганида қалбакилаштириш ассортимент-нинг битта ёки бир нечта белгиси ўхшашлигини сақлаб қолган ҳолда уни бошқа нав, тур ёки номдаги ўрнини босувчи маҳсулотлар билан батамом алмаштириш орқали амал га оширилади.
У ёки бу гуруҳга кирувчи товарлар ассортиментини қалбакилаштириш учун қуйидаги шарт-шароитлар зарур:
1. Истеъмол хоссалари ва айрим сифат кўрсаткичлари бўйича ўзаро яқин бўлган бошқа гуруҳдаги товарларнинг сотувда мавжудлиги.
2. Товарнинг сифати навларга бўлиниши.
3. Муайян товарлар гуруҳига мансуб ўхшатмалар ишлаб чиқарилаётганлиги ва реализация қилинаётганлиги.
4. Сифат кўрсаткичлари ва нуқсонлари мавжудлиги жиҳатидан фарқлаиадиган товарлар ишлаб чиқарилаётганлиги ва реализация қилинаётганлиги.
5. Турли товар гуруҳлари учун фойдаланиладиган ўров буюмларини бирхиллаштириш.
Фойдаланиладиган қалбакилаштириш воситаларига, ўрнини босувчи нарсанинг хоссалари ўхшашлигига ва сохталаштирилаётган маҳсулотга боғлиқ ҳолда қалбакилаштиришнинг қуйидаги усулларини фарқлайдилар:
1. навларни алмаштириш;
2. юқори сифатли маҳсулотни ўхшаш белгиларга эга бўлган арзон ўрнини босувчи товар билан алмаштириш;
3. натурал маҳсулотни ўхшатма билан алмаштириш.
Ассортиментни қалбакилаштиришда қўлланиладиган барча ўрнини босувчилар икки гуруҳга: озоқ-овқат ва ноозиқ-овқэт гуруҳга бўлинади.
Ассортиментни қалбакилаштиришга энг аввало товарлар навларини алмаштириш киритилади. Бу ассортиментни қалбакилаштиришнинг ҳаммадан кенг тарқалган кўринишларидан биридир.
Навларни алмаштириш — юқори навли товарларни куйи навли товарларга алмаштириш йўли билан харидорни ва/ёки истеъмолчини алдашга қаратилган ҳаракатлардир.
Бунда навларни алмаштириш билмаслик оқибатида ҳам, шунингдек ғаразли мақсадларда ҳам юз бериши мумкин. Ишлаб чиқарувчи ёки мазкур маҳсулотни реализация қилувчи томонидан ғаразли мақсадда қилинган навларни алмаштиришгина қалбакилаштиришга киради.
Бироқ гўшт, колбасалар, ун, крупалар, крахмал, кофе навини савдода реализация қилинганида алмаштириш ҳамма вақт қалбакилаштириш, деб ҳисобланади, чунки бу товарларнинг сифати уларни ишлаб чиқариш вақтида тўлиқ шаклланган ва сақлаш вақтида ўзгармайди.
Шу билан бирга каттагина товарлар гуруҳи борки, уларнинг сифати сақлаш вақтида аича ўзгаради ва бунда уларнинг товар навини белгилаб берадиган сифат кўрсаткичлари ҳам пасаяди. Бундай ҳолларда объектив хусусиятга эга бўлган нав алмашуви юз беради ва агар ундаи ғаразли мақсадларда фойдаланилмаса, у қалбакилаштириш, деб баҳоланмайди. Парҳез товуқ тухуми, байха чойи, ширдонли пишлоқлар, узум винолари ва бошқа товарлар бунга мисол бўла олади, уларнинг навлари тотиб кўриш йўли билан балли тизим бўйича белгиланади.
Ассортиментни қалбакилаштиришда, қоида тариқасида, озиқ- овқат ўрнини босувчилар — пасайган озиқлик қиймти билан ва битта ёки бир нечта белгилари бўйича натурал маҳсулотта ўхшашлиги билан ажралиб турадиган анча арзон озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилади.
Ассортиментни қалбакилаштириш чоғида объект сифатида кўпинча қуйидаги озиқ-овқат ўрнини босувчилардан фойдаланилади:
1. бошқа гуруҳга мансуб бўлиб, анча паст истеъмол хоссаларига эга бўлган ўхшаш товарлар;
2. натурал маҳсулотнинг муайян, жуда хос белгилари бўйича яқин бўлган ўхшатмалари;
3. генетик модификацияланган хом ашёдан олинган товарлар;
4. биокимёвий ёки бошқа технологик жараёнлари тугалланмаган маҳсулотлар.
Бошқа гуруҳга мансуб товарлар билан ассортиментни қалбакилаштиришга қуйидагилар мисол бўлиши мумкин: ливер колбасаларни қайнатилган колбаса ниқобида сотиш; тузланган сельд ўрнига тузланган треска, навага ва бошқаларни сотиш; иссиқ усулда дудланган балиқни совуқ усулда дудланган балиқ ўрнида сотиш ва ҳоказолар.
Ассортиментни қалбакилаштириш объекти сифатида турли ўхшатмалардан, яъни натурал озиқ-овқат товарлари ўрнига ишлатиш учун қўлланиладиган ёки махсус ишлаб чиқилган маҳсулотлардан фойдаланилиши мумкин. Масалан, қора икра ўрнига оқсил икрани, гўшт ўрнига текстураланган соя оқсилларини, сариёғ ўрнига маргаринни, кофе ўрнига кофели ичимликларни, чой ўрнига эса чойли ичимликларни ва шу кабиларни сотадилар. Фақат натурал маҳсулотни унинг ўрнини босувчи маҳсулот билан тўлиқ алмаштирган ҳолда реализация қилинадиган қалбаки маҳсулотгина ассортименти сохталаштирилган маҳсулот, деб аталиши мумкин. Борди-ю, қисман алмаштириш юз берган бўлса, бу сифатни қалбакилаштиришга киради.
Сифатни қалбакилаштириш - маҳсулотларнинг органолептик сифат кўрсаткичларини ва бошқа хоссаларини ўзгартириш учун ҳақиқий товарларни турли-туман озиқ-овқат ёки ноозиқ-овқат қўшимчалар ёрдамида ёхуд рецептураларни ўзгартириш йўли билан қалбакилаштиришдир.
Ушбу турдаги қалбакилаштириш объектлари бўлиб турли қўшимчалар қўшилган ёки рецептуралари бузилган озиқ-овқат маҳсулотлари хизмат қилади.
У ёки бу товар гуруҳларининг сифатини қалбакилаштириш учун қуйидаги шарт-шароитлар зарур:
1. Сотувда турли озиқ-овқат бўёқлари, ароматизаторлар (ҳид берувчилар), лойқатувчилар, қуюқлаштирувчилар, оксидланишга қарши моддалар, консервантлар ва бошқа компонентлар мавжуд бўлиши;
2. Озиқ-овқат товарларига турли озиқ қўшимчаларни қўллаш бўйича қонунчилик меъёрларининг амал қилиши;
3. У ёки бу қўшимчаларни қўшиш меъёри устидан ишончли назоратнинг йўқлиги;
4. Аҳолини ахборот ёрдамида лақиллатишга ҳамда товарнинг хоссалари тўғрисида атайин ёлғон ахборотни тарқатишга қарши қонунларнинг йўқлиги ва уларнинг амал қилмаслиги.
Фойдаланилаётган қалбакилаштириш воситаларига, ўрнини босувчи моддалар қай даражада ишлатилганлигига ҳамда сохталаштирилаётган маҳсулот рецептурасининг таркиби бузилишига қараб қалбакилаштиришнинг қуйидаги даражалари фарқланади:
1. сув қўшилиши;
2. қимматроқ компоненлар ўрнига арзонроқ компонентларнинг қўшилиши;
3. натурал маҳсулотни ўхшатма маҳсулот билан қисман алмаштириш;
4. маҳсулотга бегона қўшимчаларни қўшиш ёки уни шундай қўшимчалар билан батамом алмаштириш;
5. турли озиқ қўшимчаларни қўшиш;
6. маҳсулотни озиқ-овқат чиқиндилари билан қисман ёки бутунлай алмаштириш;
7. меъёрий-техник ҳужжатларда йўл қўйиладиган сифациз маҳсулотнинг ёки компонентларнинг кўп миқдорда бўлиши;
8. консервантларни, антиокислителларни ва антибиотикларни товарга босилган тамғада кўрсатмаган ҳолда қўшиш.
Сифатни қалбакилаштириш вақтида фойдаланиладиган ҳамма қўшимчалар ва компонентлар икки гуруҳга: озиқ-овқат гуруҳи ва ноозиқ-овқат гуруҳига ажратилади. Уз навбатида, озиқ-овқат қўшимчалар соғлом одам учун йўл қўйса бўладиган ва болалар учун йўл қўйса бўладиган ҳамда у ёки бу касалликларда йўл қўйса бўладиган қўшимчларга ажратилади.
Ноозиқ-овқат қўшимчалар одамга зарар келтирмайдиган, заҳарли, канцероген ҳамда наркотик қўшимчаларга ажратилади.
Одамга зарар келтирмайдиган ноозиқ-овқат қўшимчаларга қуйидагиларни: бўр, гипс, ғишт толқони, оҳак, инерт тўлдиргичлар ва шу кабиларни киритиш мумкин.
Ноозиқ-овқат заҳарли қўшимчалар жумласига қуйидагилар киритилади: меъёрий-техник ҳужжатлардагидан кўпроқ микдорда аралашган заҳарли ўсимликларнинг уруғлари, чойга қўшилган заҳарли ўсимликларнинг барглари, асалдан тайёрланган шароб ва шу кабилар.
Ноозиқ-овқат канцероген қўшимчалар жумласига одам танасида онкологик ҳужайралар шаклланишига сабаб бўладиган моддалар киради.
Нозиқ-овқат наркотик қўшимчалар жумласига қуйидагилар киритилади: пиво, вино, ароққа истеъмолчини айнан мана шу маҳсулотни истеъмол қилишга қарам қилиб қўядиган наркотик моддаларни қўшиш; вино, пивога тамаки баргларини солиб дамлаш ва шу кабилар.
Сув суюқ озиқ-овқат товарларига аралаштириладиган ҳаммадан кўп тарқалган қўшимчадир. Айниқса шарбатлар, пиво, ароқ, спирт, тиниқ рангсиз наливкалар, настойкалар, винолар, маъданли сувлар, сут ва сут маҳсулотлари, асал, гушт, колбаса маҳсулотлари, балиқ ва шу кабиларга купинча сув аралаштирилади. Рангли ичимликларга сув қўшилганида одатда натурал маҳсулот рангига ўхшатадиган қушимча бўяш қўлланилади. Масалан, коньяк, ром, винолар, пиво, квас, бўялган алкоголсиз ичимликлар сифатли сохталаштирилганида сувга куйдирилган сахароза (қандли колер) билан ранг берилади.
Сув, натурал маҳсулотнинг универсал аралаштирувчиси сифатида, кўпинча сифатли қалбакилаштириш ҳолларида жуда оз микдорда ишлатилади ёки маҳсулот у ёки бу усулда намланади (масалан, қанд, қуритилган мевалар ва бошқа қуритилган маҳсулотлар зах бинога жойлаштириб намланади).
Кўпгина озиқ-овқат товарларини сув қўшиш йўли билан қалбакилаштириш бир вақтнинг ўзида ортиқча намликни коллоид ёки эмульсия ҳолатига ўтказадиган компонентларни ҳам аралаштириш орқали кечади. Масалан, колбаса маҳсулотларига сув қўшганда қўшимча равишда крахмал, желатин, пектин, камеди ва шу кабилар аралаштирилади. Шоколад маҳсулотларга ёки глазурга сув қўшганда эса лецитин, фосфатидлар ёки фосфатид концентратлар ва шу кабилар аралаштирилади.
Кўпгина тадқиқотларда озиқ-овқат маҳсулотлари 10% микдорида сув билан ёки таъми ва ҳиди жиҳатидан инерт бўлган бошқа компонентлар билан суюлтирилганида дегустаторлар, айниқса оддий истеъмолчилар буни сезмасликлари исбот қилинган. 20% сув ёки бошқа компонентлар қўшилганида эса, дегустаторларнинг тахминан учдан бир қисми сифат ҳақида ўз шубҳларини билдира бошлашади, оддий истеъмолчилар эса бу қалбакилаштиришни ҳам одатда сезмайдилар. Маҳсулот 25 - 30% миқцорида суюлтирилганидагина дегустаторларнинг кўпчилиги ҳам, шунингдек айрим истеъмолчилар ҳам маҳсулотда сув кўплигини, унинг таъми қочганлигини кўрсата бошлайдилар. Буни билган кўпгина ишлаб чиқарувчилар у ёки бу маҳсулотнинг рецептурасини ҳар хил инерт қўшимчалар билан 20 - 25%гача аралаштирадилар ва шундан кейин уларни дегустация комиссияларида тасдиқлатадилар. Масалан, колбаса маҳсулотларига 25% гача ҳар хил “ноанъанавий”, деб аталган хом ашёни (сут оқсиллари, соя оқсиллари, суяк, пат гидролизатлари, бирикгирувчи тўқималар ва шу кабиларни) қўшишга ва шу тариқа бу маҳсулотларнинг янги ассортиментини шакллантиришга рухсат берилади.
Бундан ташқари, озгина миқдорда сув аралаштириш бундай қалбакилаштиришни физик-кимёвий кўрсаткичлар (сувнинг изотоп таркиби бундан мустасно) ёрдамида ҳам аниқлаш имконини бермайди, чунки қанд ва кислоталарнинг умумий улуши, қоида таъриқасида, натурал маҳсулотларда ҳамиша йўл қўйиш мумкин бўлган меъёрдан юқори бўлади ва 10%гача миқдорда сув аралаштириш ушбу кўрсаткичларнинг белгиланган меъёрлардан пасайиб кетишига олиб келмайди. Бунинг устига, титрланадиган кислоталилик аввалги даражасида қолавериши мумкин, чунки сув аралаштирилганида кислоталарнинг ва нордон тузларнинг ажралиш даражаси кучаяди, бунинг оқибатида эритмада Н+ ионларининг миқдори ортади. Фақат суюқ озиқ-овқат товарларига (шарбатлар, винолар, пиво ва бошқаларга) 30% дан ортиқ сув аралаштирилганида уларнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари ўзгара бошлайди.
Сохталаштирилаётган маҳсулотнинг хавфсизлик даражаси ишлати-лаётган сувнинг сифатига ҳам боғлиқ бўлиб, агар, масалан, микробиологик кўрсаткичлари бўйича сифациз сув ишлатилса, сув аралаштирилган маҳсулот нафақат сохталаштирилган, балки шу билан бирга одам саломатлиги учун хавфли ҳам бўлиб қолиши мумкин.
Қўшимчалар - бу озиқ-овқат маҳсулотларида у ёки бу хоссаларни пайдо қилиш учун ҳам, товарда айрим истеъмол сифатларини бор қилиб кўрсатиш учун ҳам аралаштириладиган моддалардир. Қўшимчалар бегона қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчаларига бўлинади. Бегона қўшимчаларга одатда озиқ- овқат маҳсулотларида бўлмайдиган компонентлар киради ва уларни қўшганда албатга зарарсизлигини аниқлаш учун клиник синовлар ўтказилиши керак.
Озиқ-овқат қўшимчаларга умуман озиқ-овқат маҳсулотларида бўладиган, аммо муайян маҳсулотларда ё умуман бўлмаган, ёки етарли миқцорда бўлмаган моддалар киради. Масалан, гўшт маҳсулотларида кўпгина полисахаридлар (гликоген бундан мустасно) бўлмайди ва ушбу маҳсулотларни озиқ-овқатлик қиймати бўйича мувозанатга келтириш учун қўшилган инулин, крахмал ва бошқа полисахаридларни озиқ- овқат қўшимчалар, деб баҳолаш мумкин. Бироқ, озиқ-овқат саноатида кенг қўлланиладиган ва у ёки бу озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашга доир рецептурада назарда тутилган нитритлар ва нитратлар, турли ачитқилар, лойқалатувчилар ва бошқаларни узоқ муддат токсикологик тадқиқотлар ўтказмасдан озиқ-овқат қўшимчалар жумласига киритиш мумкин эмас.
Айни вақтда мамлакатимизда чиқадиган ва импорт қилинадиган кўпгина товарларга, айниқса Ғарбий Европа товарларига босилган тамғаларда соғлом одамларга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиш учун тавсия этиладиган у ёки бу озиқ-овқат қўшимчалари кўрсатилади, бу маҳсулотлар “Е” белгиси ва озиқ-овқат қўшимчасининг тартиб рақами (масалан, Е 300 - аскорбин кислотаси) билан тамғаланади.
Бундай озиқ-овқат қўшимчасидан парҳез ва диабетик товарларда, шунингдек кўпинча болалар истеъмол қиладиган маҳсулотларда фойдаланишни қалбакилаштиришга киритиш мумкин. Истеъмолчини товарнинг асл истеъмол хоссалари тўғрисида адаштириш мақсадида рецептурада назардан тутилмаган рухсат берилган ва рухсат берилмаган қўшимчаларни ишлатиш ҳам сифатни сохталаштиришга киради.
Рецептурада ва ишлаб чиқариш технологиясида назарда тутилмаган ҳамда маҳсулотларга уларни юқори даражали озиқ- овқатлик қийматига эга бўлган маҳсулотга ўхшатиш имконини берадиган органолептик хоссаларни бахш этишга мўлжалланган қўшимчалар ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларига ранг бериш ёки ҳид бериш ҳам сифатни қалбакилаштиришга киради. Бундай қалбакилаштиришнинг пировард мақсади товарларни юқори истеъмол хоссаларига эга қилиб кўрсатиш йўли билан истеъмолчилар паст сифатли товарларни маъқул кўришларига эришишдан иборат.
Таркибидаги қанд моддаси ширин таъм берувчи қўшимчалар билан батамом ёки қисман алмаштирилган, рецептурада назарда тутилмаган синтетик бўёқлар ва ароматизаторлардан фойдаланилган алкоголсиз ичимликлар сифатни шундай қалбакилаштиришга мисол бўла олади, айниқса бундай озиқ- овқат қўшимчаларни қўллашга Республикамизда “Озиқ-овқат хом ашёси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига қўйиладиган тиббий-биологик талаблар ва санитария меъёрлари”да рухсат берилмаган ёки уларни қўллаш тақиқланган бўлса.
Ҳатто рухсат берилган, муайян номдаги маҳсулотга хос бўлмаган ҳамда уни тайёрлаш рецептурасида назарда тутилмаган озиқ-овқат қўшимчаларининг қўлланилиши маҳсулот таркиби ва рецептураси ўзгарганлиги ҳақида ахборот бўлмаган тақдирда истеъмолчиларни алдаш мақсадида қалбакилаштириш, деб ҳисобланиши керак. Хабардор қилинган истеъмолчи ўзининг озиқ-овқат қўшимчаларига шахсий муносабатига, ўз организмида ушбу моддалар гуруҳи аллергия қўзгатиши мумкинлигига қараб товарни ўзи танлаб олиш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга қалбакилаштиришнинг анча хавфли усуллари ҳам бор. Масалан, инқилобдан олдин Россия империяси худудларида паст навли кофе донларига қимматбаҳо навларга хос кулрангнамо тус бериш учун донларни аммиак қўшилган сувда ювишган ёки уларга қўргошин барабанда ишлов беришган.
Натурал маҳсулотни унинг энг қимматли компонентларини чиқариб олгандан кейин қоладиган озиқ-овқат ёки ноозиқ-овқат чиқиндилар билан қисман ёки бутунлай алмаштиришни товарлар сифатини қалбакилаш-тиришнинг бир тури, деб ҳисобламоқ керак. Масалан шама чойни натурал маҳсулот тарзида, натурал кофени кофеинсиз, натурал кофени табиий кофеинни чиқариб олиб, унга синтетик йўл билан ҳосил қилинган кофеинни қўшган ҳолда реализация қилиш ва кўпгина бошқа ҳолатлар шулар жумласидандир.
Қалбакилаштиришнинг ушбу турига хом ашёга бегона ўтларни қўшиш ёки уни бегона ўтлар аралашмасидан батамом тозаламаслик, унга донли экинларнинг бошқа турларини ёки заҳарли кимёвий моддалар билан ишлов берилган уруғлик донни аралаштириш ҳам киради. Ҳозирги вақтда қалбакилаштиришнинг бундай қўпол усуллари хом ашёни тозалаш босқичи минимум даражагача камайтириладиган кичик корхоналарда қайта ишлаш вақтида учрамоқца, катта тоннажли саноат ишлаб чиқаришида эса бундай қалбакилаштиришлар кам учрайди.
Картошка ва илдизмеваларни тайёрлаш вақтида қалбакилаштиришнинг кенг тарқалган усули белгиланган меьёрдан ортиқ тупроқ, илдизлар, ўсимлик қолдиқларини ва бошқа органик ва нонорганик аралашмаларни қўшишдан иборат.
Сифатни қалбакилаштиришга технологик жараёни тугалланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам киради. Бизнинг бозорларимизда тобига етказиб дудланмаган колбаса маҳсулотлари; тобига етмаган ёки тобидан ўтиб кетган сельд; ачиган каром, бодринг; етилмаган ёки тез етилтирилган пишлоқ; “хом” пиво ва шу кабилар сотилмоқца.
Миқцорни қалбакилаштириш — бу истеъмолчини товар параметрларининг (оғирлиги, ҳажми, узунлиги ва шу кабиларнинг) йўл қўйилиши мумкин бўлган меъёрлардан анча ортиқ даражада оғиши ҳисобига алдашдир. Ҳозирги вақтда стандартларда у ёки бу томонга оғишлар кўрсатилмаяпти. Товарнинг миқцор кўрсаткичи камайишига қай даражада йўл қўйилиши мумкинлигигина белгилаб қўйилмоқца, холос.
Амалий фаолиятда қалбакилаштиришнинг бу тури кам тортиш ёки тарозидан уриб қолиш, деб аталади. Ушбу қалбакилаштириш усуллари ва воситалари ўлчанаётган объектнинг миқдор кўрсаткичларини қўпол хатоларга йўл қўйган ҳолда ҳамма вақг камайтириш томонига ноаниқ ўлчашга асосланган, товарнинг баҳосини ҳисоб-китоб қилиш эса белгилаб қўйилган ёки оширилган микдор кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Микдорни қалбакилаштириш харидорни алдашнинг энг қадимий усуларидан бири бўлиб, бу усул сохталаштирувчидан махсус билимларни талаб қилмайди.
Миқдорни қалбакилаштиришда қуйидагилардан фойдаланилади:

  • ясама ўлчов воситалари (тошлар, метрлар, ўлчов идиши);

  • ноаниқ ишлайдиган техник ўлчов қурилмалари (тарозилар, приборлар ва шу кабилар) ёки сезгирлиги анча паст бўлган ўлчов қурилмалари;

  • махсус усуллар ва/ёки харидорга руҳий таъсир ўтказиш;

  • товарни нотўғри ўлчаш.

Ясама ёки ноаниқ ишлайдиган ўлчов воситалари - бу товар микдорини қалбакилаштиришнинг ҳаммадан кўп тарқалган усулидир. Бунда давлат метрология хизматлари органлари томонидан босиладиган ва бериладиган текширув тамғаларига ҳамда гувоҳномаларга эга бўлмаган ясама ўлчов воситалари (тошлар, метрлар, ўлчов идиши ва бошқалар) ҳамда приборлардан (тарози ва шу кабилар) фойдаланилади.
Тошлар, тарозилар, метрлар ва бошқаларда текширув тамғалари йўқлиги ёки уларнинг муддати ўтганлиги ҳам ўлчов воситалари ясама, деб айтиш учун асос бўлади ва осонгина текширилади.
Тайёрловчилар ёки сотувчилар фойдаланадиган носоз приборлар ва қадоқлаш ускунаси ҳам ноаниқликка, қўпол хатоларга сабаб бўлиши мумкин.
Сотувчи ёки тайёрловчи томонидан қўлланиладиган нотўғри ўлчов усуллари ҳам ўлчаш вақтида қўпол хатоларга сабаб бўлиши мумкин, бу эса кам тортишга, кам ўлчашга олиб келади. Бунда ўлчовни амалга ошираётган субъектнинг ҳаракатлари атайин қилинган ёки атайин қилинмаган ҳаракат бўлиши мумкин. Атайин қилинмаган ҳаракат бўлса, миқдорнинг сохталаштирилишига ўлчов приборларини ишлата билмаслик сабаб бўлади.
Товар микдорини сохталштиришнинг турли-туман махсус усуллари ҳам бор. Масалан ўтган асрдаёқ қўлланилган кам ўлчаш, тарозидан уриб қолиш усуллари бор.
1. “Ортиқча товар қўйиб тарозидан уриш”. Бу усул шундан иборат бўлганки, сотувчи тарозига харидор сўраганидан кўпроқ товар қўйган; тарозининг ўзида ортиқча (“оғир”) қисм кесиб олинган, бунда сотувчи тарозини бармоқлари билан ушлаб туриб, товарнинг оғирлигини оширган.
2. “Қоғоз билан тарозидан уриш”: оз миқдордаги товар қалин қоғозда ёки пакетда ўлчаб берилган.
3. “Алдаб тарозидан уриш” катта психологик тайёрликни талаб қилган ва фақат тажрибали сотувчилар томонидан қўлланилган. Унинг моҳияти қуйидагича: харидорни тарозидан ураётганида сотувчи уни тарози шкаласидан чалғитиши керак бўлган. Бунда торози шайинига узун ип боғлаб тош осиб қўйилган, бу тош стол тагидан оёқ билан сездирмасдан тортиб турилган.
4. “Ташлама усулида тарозидан уриш”ни сотувчи товарни тарозига тез ташлаш ва ўша заҳотиёқ олиш йўли билан амалга оширган.
5. “Анқовни тарозидан уриш” харидор тарози шкаласининг бир қисминигина кўришини назара тутган.
6. “Сайр қилдириб тарозидан уриш”да сотувчи харидордан товар баҳосини кассага тўлаб келишни илтимос қилган, ўзи эса бу вақтда уни тарозидан урган.
7. “Безбетлик билан тарозидан уриш” оддий эди: тошларни арралаб қўйишарди.
8. “Масхаралаб тарозидан уриш”: сотувчи товарни тортган вақтида тўртта бармоғини ишлатар, бешинчи бармоғи билан тарози милини керакли томонга оғдириб турар эди.
9. “Вақтдан ютиб тарозидан уриш” юксак маҳоратни талаб қилар эди. Хизмат шу қадар тез кўрсатилар эдики, харидор идишга солинган ва ўраб берилган товарнинг қанчалигини сезмай қоларди.
10. Яна бир усул “камалак ясаш”, деб аталар ва товарнинг бир навини бошқа нав билан ( масалан, пушти мағизни калла- поча билан) алмаштириб қўйишдан иборат эди.
11. Ундан “ассортимент бериш” усули кўп фарқ қилмас эди (дарвоқе, шўролар савдосида ундан тамомила ошкора фойдаланилар эди). Унинг моҳияти шундаки, товарнинг асосий қисмига талаб қилинган даражада сифатли маҳсулот (масалан, пушти мағиз) ўраб берилар, камроғи эса анча паст навли маҳсулотдан (калла-поча, суяк ва шу кабилар) иборат бўлар эди.
12. Санаб ўтилган усулларнинг учтасини ўз ичига олган аралаш усул “етги қувонч”, деб аталар ва турган гапки, харидорларга ҳаммадан кўп ноқулайлик келтирар эди.
Ҳозирги вақтда аввалдан маълум бўлган сифатни қалбакилаштириш усулларига қўшимча ўлароқ янгилари пайдо бўлди.
1. Дўконлар қанд-шакарни, ёрма, ун, тузни қадоқланмаган ҳолда олади. Маҳсулот бир неча кунга нам омборга жойлаштирилади, бу ерда унинг оғирлиги ошади: бир қопи 2-3 килограммгача оғирлашади.
2. Қадоқлаш чоғида нави (ва баҳоси) турлича бўлган маҳсулотни - оқ қанд билан сариқ (тозланган ва тозаланмаган) қанд-шакарни, турли навли унни, тузни аралаштириш усули қўлланилиши мумкин.
3. Суви қочган нонни пакетга солиб, уни ўзига келтириш. Ўраганлик учун нархи қўшимча оширилади.
4. Гўшт, балиқ, ярим фабрикатларни (масаллиқларни), чучварани сув билан муз қоплагунча совутиш.
5. Товарни тарозига қаттиқ ташлаш — тарозидан уришнинг энг самарали ва кенг тарқалган усулларидан бири: тарози мили ёки рақамлар (электрон тарозиларда) тўхташини камдан-кам одам кутиб туради.
6. Магнитдан (оҳанрабодан) фойдаланиш. Оғирлиги 10 граммдан 30 граммгача бўлган магнит паллали тарозига пастдан, электрон тарозиларга орқадан, харидорга кўринмайдаган томондан маҳкамланади. У кўринишидан тангага, япалоқ нарсага ўхшаган бўлиши мумкин. Махсус магнитланган пичоқлардан фойдаланилади. Кучли магнит сигарета қутисига солиб қўйилиб, тарозига яқин жойда турган ҳоллар учрайди. Бундай магнит оғирликни 50 граммгача ўзгартиради.
7. Тарозининг оғишини сотувчи фойдасига (5—10 граммгача) созлаб қўйиш.
8. Гўё тарози милини тинчитган бўлиб, маҳсулот солинган паллани юқоридан, тошли паллани эса пастдан сездирмасдан ушлаб туриш.
9. Тарозини (ҳар қандай циферблатли тарозини) ёнламасига ўрнатиш, токи харидор сал ён томондан қараб, 2-5 грамм бўлагига янглишсйн.
10. Кўринишидан бир-бирига ўхшаш бўлган рақамларни (электрон тарозиларда): 1 ва 7 ни, 3 ва 9 ни, 5 ва 6 ни онгли равишда адаштириб юбориш.
11. Сабзавотлар, олма ва бошқа товарларни текширилмайдиган, уйда ишлатишга мўлжалланган (пружинали) тарозиларда тортиш.
12. Олма, сабзавотларни 1—2 килограммдан қилиб олдиндан тортиб қўйиш ва уларни тарозиларнинг товар қўйиладиган палласига ҳам, тош қўйиладиган палласига ҳам гўё ўзаро мувозанатли қилиб жойлаштириш. Лекин ҳар иккала томондаги товарнинг оғирлиги одатда 200 - 500 граммга кам бўлади.
Тўғри ўлчаш усули одатда ўлчов приборларининг техник ҳужжатларида келтирилади.
Товарларни брутго оғирлиги бўйича сотиб, бу оғирликдан ўров материалининг оғирлигини чиқариб ташламаслик кўпинча товарни савдо ўрови билан бирга ёки тортиб сотиладиган товарни қўшимча идишда (саватларда, пластмасса тогорачаларда ва шу кабиларда) тортиб берган вақгда юз беради. Миқдорни қалбакилаштиришга йўл қўймаслик учун сотувчи ё циферблатли тарозининг қарама-қарши томонига шундай материалдан ишланган бир хил катталикдаги ўров материалини (масалан, бир тахта ўров қоғозини) қўйиши, ёки брутто оғирликдан ўров материалининг ёки қўшимча идишнинг олдиндан ўлчаб қўйилган оғирлигини чиқариб ташлаши шарт.
Товарни нетто оғирлик бўйича сотиб, брутто оғирликдан тамғада кўрсатилган стандарт идиш оғирлигини чиқариб ташлаш, агар бунда оғирлашган идишдан (деворлари қалинроқ, қўшимча мосламалари бўлган идишдан) фойдаланилса, олувчини ёки истеъмолчини алдаш имконини беради. Масалан, товарлар бочкаларда ва бошқа оғир юкли идишларда сотилган, транспорт воситаларида (вагони билан, машинаси билан ва бошқалар) темир йўл ёки автомобил тарозиларида тортиш йўли билан сотилиб, кейинчалик омборда қайтадан тортилмаган ҳолларда шундай бўлади. Бунда ўров материали ёки транспорт воситалари ичига оғир нарсалар (тош, ғишт ва бошқалар) солиб қўйилган бўлиши мумкин.
Қалбакилаштиришнинг бу тури асосан савдо ходимларига тегишли, лекин товарни майда улгуржи усулида ишлаб чиқариш ўрови билан сотиб олаётган харидорни алдаш имкони ҳам истисно этилмайди (масалан, товар қопи билан сотилганида қопнинг 0,5 килограммгача бўлган оғирлиги ҳисобга олинмайди).
Товарни тортиш вақгида унинг тагига қўйиладиган қўшимча юклардан фойдаланиш ҳолларига баъзан чакана савдо корхоналарида дуч келиш мумкин. “Куруқ варақ”, деб аталадиган алоҳида усул маълум бўлиб, унда иккига букланган ўров орасига маълум оғирликдаги япалоқ бегона предмет қўйилади. Харидор бу предметни кўрмайди, чунки у ўровнинг икки варағи орасида бўлади. Тортиш тугаганидан кейин сотувчи товар солинган ўровнинг устки ярмини олади, бунда оғир бегона предмет сотувчи томонига тарози ёнига тушади.
Микдорни қалбакилаштириш ишлаб чиқаришда товарларни қадоқлаш, ичимликларни идишларга қуйиш вақтида ёки савдо, умумий овқатланиш корхоналарида истеъмолчига сотиш вақгида амалга оширилади.
Баҳони қалбакилаштириш - паст сифатли товарларни юқори сифатли товарлар нархида ёки миқдор кўрсаткичлари кам бўлган товарларни миқцор кўрсаткичлари кўп бўлган товарлар нархида сотиш
Қалбакилаштиришнинг бу тури ҳаммадан кўп тарқалгандир, чунки у қалбакилаштиришнинг бошқа турларини (ассортиментни, миқдорни ва бошқаларни қалбакилаштириш) ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, айнан баҳони қалбакилаштиришдан кўзланган бош мақсад истеъмолчиларни ғаразли мақсадларда алдашдан иборат, чунки у товарнинг баҳосини қонунга хилоф равишда ошириш йўли билан ноқонуний даромад олиш имконини беради.
Бозор иқгисодиётининг муҳим жиҳатларидан бири эркин нархлар бўлиб, уларни фақат алоҳида ишлаб чиқарувчиларнинг ўзаро рақобати тартибга солиб туради. Бозор иқгисодиёти шароитида баҳони сохталаштиришдан сохталаштирилган паст сифатли маҳсулотни ёки ҳатто хавфли товарларни реализация қилиш учун ёки нарх борасида рақобатлашиш мақсадида, хусусан демпинг нархлар ёрдамида истеъмолчининг муайян товарни маъқуллашига эришиш учун фойдаланилиши мумкин
Ахборотни қалбакилаштириш - товарнинг таркиби ва/ёки хоссалари тўғрисидаги ноаниқ ёки бузилган (ёлғон) ахборот ёрдамида истеъмолчини алдаш.
Қалбакилаштиришнинг ушбу тури товарга илова қилинган ҳужжатларда, сертификатда, босилган тамғада ва рекламада ахборотни бузиш йўли билан амалга оширилади. Қалбакилаштиришнинг аввал кўриб чиқилган бошқа турлари кўпчилик ҳолларда товарнинг таркиби ва хоссаларига оид ахборотни қалбакилаштириш билан ҳам тўлдирилади. Акс ҳолда қалбакилаштириш осонгина маълум бўлиб қолади.
Товарнинг таркиби ва хосаларига оид ёлгон ёки ноаниқ ахборот натурал маҳсулотни сохталаштирилган товар билан алмаштириш, деб ҳисоблашга асос бўлади. Масалан, агар босилган тамғада ёки товарга илова қилинган ҳужжаларда, ёки нархномада оқсил икрага “Қора икра”, деб ном берилган бўлса, у сохталаштирилган маҳсулот жумласига киради. Борди-ю, ҳамма жойда ушбу маҳсулотнинг тўғри номи - “Оқсил икра”, деб ёзилган бўлса, қалбакилаштириш тўғрисидаги айблов бекор қилинади.
Савдо корхоналарининг ишида амалиётда харидорлар ўзларига сохталаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари, масалан таркиби гўшт ва ўсимликдан иборат бўлган колбаса сотилганлиги ҳақидаги шикоят билан мурожаат қилган, бироқ бундай шикоятлар эътибор билан кўриб чиқилганида қалбакилаштириш аломатлари бўлмаган, чунки товарга босилган тамғада маҳсулотнинг таркиби ва у нималарга ишлатилиши тўлиқ кўрсатилган ҳоллар юз берган.
Товарнинг таркиби ва хоссаларига оид ахборотни истеъмолчига етказиш усуллари ҳозирги вақтда “Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Бу Қонунда қандай товарда ёки товарлар гуруҳида у ёки бу тамға бўлиши кераклиги кўрсатилган. Ушбу Қонунга мувофиқ товарга тамға босмаслик ахборот сохталаштирилган, деб хулоса чиқариш ҳамда ушбу товарни сохталаштирилган товарлар жумласига киритиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ҳозирга қадар нонга ва нон маҳсулотларига, баъзи қандолатчилик товарларига, балиқ ва гўшт товарларига “Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ тегишли тамға ҳамма вақт ҳам босилаётгани йўқ.
Товарга оид ахборот сохталаштирилганида қуйидаги маълумотлар бузилади ёки ноаниқ кўрсатилади:

  • товарнинг номи ва унинг логотипи;

  • товарнинг келиб чиқиш мамлакати;

  • товарни тайёрлаган фирма ва унинг почта манзили;

  • товарнинг миқдори;

  • маҳсулотнинг таркиби;

  • сақлаш шароитлари ва муддати.

Кўпинча товарнинг келиб чиқиш мамлакати кўрсатилмайди ёки нотўғри кўрсатилади, шунингдек штрих коди сохталаштирилади. Республикамиз бозорига мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган, шунингдек импорт қилинган, келиб чиқиш мамлакати ва тайёрланган фирма номи кўрсатилмаган сохталаштирилган товарлар кўп миқцорда кириб келмоқца. Харидорнинг эътирофини аллақачон қозонган фирма маҳсулотларига ўхшатиб ясалган маҳсулотлар ҳам учрайди. Масалан, яқиндан бери Белорусда логотипи бўйича машҳур Цейлон чойи ”Dilmah” маркасини эслатадиган, таркибининг сифати бўйича эса эътироф этилган чойдан анча фарқ қиладиган "Diman" чойи ишлаб чиқарилмоқда.
Уз маҳсулотини фаол реклама қилаётган ва аъло сифатли маҳсулоти туфайли истеъмолчида ҳақли равишда юқори обрў- эътибор қозонган ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг товар ҳамда фирма белгилари ҳам айниқса кўп сохталаштирилмоқца. Бундай ҳолларда фақат истеъмолчигина эмас, балки фирма белгиси қалбакилаштирилган корхона ҳам модций ва маънавий зарар кўради, чунки машҳур ишлаб чиқарувчи корхонанинг фирма белгисига эга бўлган паст сифатли сохталаштирилган товарни сотиб олган истеъмолчида таниқли корхонага ишонч йўқолади.
Кўпгина фирмалар ўз маҳсулотини қалбакилаштиришдан асраш учун фирма белгиларини муҳофаза қилишнинг турли схемаларини жорий этмоқдалар. Масалан, “Распутин” арағининг этикеткасида ва рекламасида кўзини қисиб қўядиган Распутин сурати туширилган.
Товарни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш муаммоси кун сайин долзарб бўлиб бормоқда. Турли хил ўзи елимланадиган этикеткалардан фойдаланиш ўрашни безаш учунгина эмас, шу билан бирга ўраб қўйилган товарни ўғирлашдан ёки одций алмаштириб қўйишдан ҳам ҳимоялаш учун хизмат қилиши мумкин.
Этикеткадан маҳсулотни ҳимоя қилиш учун фойдаланиш ғояси янги эмас, бироқ сўнгги вақтларда қўйилган вазифа бўйича технологик ечимлар сони анча ошди. Узи елимланадиган ҳимоя материаллари ўрашнинг ҳамма турларини ўғирлиқдан, алмаштириб қўйишдан, очишдан, қайта импорт қилишдан ва нотўғри фойдаланишдан сақлашга ёрдамберади.
Ўзи елимланадиган этикетка материалларининг айрим турлари бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажаради. Бундай ўраш маҳсулотни сақлаш шартлари бузилганми-йўқми, кўрсатиб беради (иссиқликда маълум вақт ўтгач, этикетка фонининг ранги ўзгаради). Мана шу хусусиятнинг ўзи товарнинг ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради.
Товарга оид ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида гап борганида бу иккита йўналишдан иборат бўлган комплекс вазифа эканлигини эсда тутиш зарур.
Биринчи йўналиш - ўраш материалининг ўзини қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш. Бугунги кунда кенг доирадаги буюртмачилар учун юқори сифатли полиграфиядан фойдаланиш имкони мавжуд. Машҳур савдо маркасининг ўраш материалидан нусха кўчириш ва уни шубҳали нарсалар билан тўлдириш васвасаси тобора кучайиб бормоқца. Ўз обрўларини қаттиқ ҳимоя қиладиган ишлаб чиқарувчи фирмалар ўз маҳсулотлари учун ўраш материалларини доимий равишда мураккаблаштириб боришга маблағ ажратишга ёки ҳимоя наклейкаларини, масалан, алкогол учун идентификация маркаларини буюртиришга мажбур бўладилар.
Этикеткалардан товарларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида фойдаланиш нисбатан арзон усулдир. Гап шундаки, ҳар қандай товар ўралган ва этикетка билан таъминланган бўлиши керак. Башарти, оддий наклейкадан эмас, балки қуйида тасвирланган ҳимоя воситаларидан бирига эга бўлган этикеткадан фойдаланилса, ишлаб чиқариш харажатлари фақат материал баҳоси миқдорида кўпаяди. Бунда этикетка фақат товарни идентификациялаш воситасигина эмас, балки уни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш воситаси ҳам бўлади.
Табиийки, қалбакилаштиришдан ҳимоя қиладиган мутлақ восита йўқ. Бир одам томонидан тайёрланган ҳамма нарса бошқа одам томонидан ҳам такрорланиши мумкин. Ҳамма нарсани, ҳатто яхши ҳимояланган пулларни ҳам сохталаштирадилар. Муҳими қалбакилаштириш ёвуз ниятли кишиларга қанчага тушишида. Шу сабабли ҳимоя воситасини танлаганда ҳамма вақт қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
• товарни ҳимоя қилиш мумкин қадар арзон бўлиши керак, чунки таклиф қилинаётган усуллар, табиийки, қўшимча харажатларга олиб келади. Ўраш материали учун эса уни тайёрлаш баҳоси — жуда муҳим кўрсаткичдир, чунки у товарнинг қиймтига қўшилиб, товарнинг рақобатбардошлигини камайтиради;
• товарни ҳимоя қилиш воситасидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш — ҳар бир ишлаб чиқарувчининг шахсий иши.
Эҳтимол у ёки бу воситадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмаслиги мумкин; шуни тушуниш керакки, сохталаштирувчилар қалбакилаштиришга арзигулик товарни- гина, яъни қалбакилаштириш баҳоси қалбаки товарни сотганда ортиғи билан қоплансагина, қалбакилаштиришга киришадилар. Башарти, агар қабакилаштирилган товарнинг баҳоси оригиналнинг баҳосига тенг ёки деярли тенг бўлса, қалбакилаштиришнинг ҳеч қандай маъноси қолмайди.
Ишлаб чиқарувчи шундай ҳимоя воситасини танлаб олиши керакки, бу восита унга қиммат тушмасин, лекин сохталаштирувчилар учун катта (ёки ҳатто енгиб бўлмайдиган) муаммолар туғдирсин.
Махсус ҳимоя этикеткалари тайёрлаш учун мўлжалланган материаллар ҳар бир маҳсулот тури учун алоҳида ва ноёб бўлади. Тамға босишнинг бу тури арзон ва оддий ечимлардан тортиб, юз фоиз хавфсизликни таъминлайдиган қимматбаҳо юқори технологик ечимларгача бўлган кенг имкониятларни таклиф қилади. Товарнинг ҳақиқийлигини кўрсатадиган белгилар юзада бўлади ёки қоплама материалнинг ё бўлмаса елимнинг ичига жойлаштирилган бўлиши, шунингдек уларнинг остида бўлиши мумкин. Ҳозирги вақтда тамгалашни қалбакилаштиришдан ҳимоя қилишнинг қуйидаги усуллари ҳаммадан кўп тарқалгандир:
• Сув белгилари. Икки ёки уч ўлчовли сув белгилари турли қоғозларга буюртма бўйича киритилиши мумкин. Уларни ёругга солиб ҳам, этикеткага турли бурчаклардан қараганда ҳам кўриш мумкин.
• Ҳимоя толалари. Узунлиги ва ранги турлича бўлган толалар қоғоз таркибига киритилиши мумкин. Бу толалар кўриниб турадиган бўлиши ҳам, флоуресцентланадиган (уларни фақат УБ-нурларда кўриш мумкин) бўлиши ҳам мумкин.
• Камалак рангидаги металл иплар. Узун ёки калта иплар қоғозга киритилиши (бутун майдон бўйлаб ҳам, тасма тарзида ҳам) мумкин. Улар турли рангда бўлиши ва ҳатто микрогравировкага эга бўлиши мумкин.
• Этикетка тайёрлаш учун мўлжалланган материал таркибига киритилган махсус металл иплар. Бундай этикеткани қалбакилаштириш учун худди шундай материални сотиб олиш талаб қилинади. Агар товарни ишлаб чиқарувчи алоҳида тасвирга (ёки матнга) эга бўлган ипларга буюртма берса, сохталаштирувчининг худди шундай ҳимоя тасмаларига эга бўлган материални сотиб олиши жуда қийин бўлади. Майда металл тасмалар қоғозга қўшилган бўлиши мумкин. Улар оддий ёруғлиқда ҳам, акс этган ёруғликда ҳам кўринадиган бўлади.
• Камалак рангли тасмалар. Олти хил рангли (яшил, мовий, қизил, бинафша, мис ва олтин рангли) махсус рангли ҳимоя тасмалари махсус қоғозга жойлаштирилади. Тасмаларни рангли нусха кўчирувчи қурилма ҳам, офсет босма ҳам, принтер ҳам такрорлаб бера олмайди.
• Ҳар хил эритувчи моддаларга сезгир бўлган қоғоз. Этикеткани эритувчи моддалар ёрамида ўчириб ташлашга уриниб кўрилса, бундай қоғозда доғлар қолади.
• Яқин ИК-ёруғликда флуоресцентланадиган зарралар. Этикеткани лазер билан нурлантирганда кўринадиган бундай зарралар материалнинг бутун майдонини эгалаши ёки унга пуркалиб, сурат чизилган бўлиши мумкин. Қуролланмаган кўз билан кўриб бўлмайдиган штрих-кодлар ёки ёзувлар маҳсулотни идентификациялаши ёки яширилган ахборотни ўзида сақлаши мумкин.
• Кимёвий реактивлар. Кимёвий белгилар ген технологиясига асосланади. Бу “биокодлаш” антижисмларга асосланган бўлиб, уларни фақат тегишли биологик детекторгина аниқлаши мумкин.
• Микрозарралар. Патентланган кўп рангли, кўп қатламли полимер зарралар (20-400 мкм) буюртма бўйича махсус кодларга эга бўлади. Улар кимёвий жиҳатдан барқарор, инерт, кўпчилик эритувчилар ва кислоталар таъсирига бардошли бўлади ва елимга ёки сиртқи қопламаларга қўшилиши мумкин.
• Босилган яширин тамға фақат рангда кўринадиган зарраларнинг муайян концентрациясига амал қилинганидагина кўринадиган бўлиши мумкин.
• Товар ҳақидаги ахборотни қалбакилаштириш усулларидан бири кўпинча ишлаб чиқаришга ва истеъмолчига мўлжалланган ўраш материали ёрдамида қалбакилаштиришдан иборат.
Ўраш материали - товарнинг таркибий қисми бўлиб, ўралган маҳсулотнинг ташқи кўринишини белгилаб беради. Ўраш материалига хос бўлган идентификациялаш функциялари тамғалашникига қараганда камроқ бўлади. Унинг асосий функцияси товарни нобуд бўлишдан, атроф муҳитни эса ифлосланишдан асрашдир. Бироқ ташқи безаклари жозибадор бўлган ўраш материали товарни бетакрор қилиб кўрсатиши, истеъмолчининг товарни идентификациялашига хизмат қилиши мумкин бўлиб, бунинг натижасида истеъмолчида шу товарни маъқул кўришга мойиллик пайдо бўлади.
Айнан ташқи кўринишидан жозибадор бўлган, гарчи ўралган нарса кўпинча сохталаштирилган бўлиб чиқса-да, уни юқори сифатли қилиб кўрсатадиган ўраш материали қалбакилаштириш объекти бўлади.
Фақат тамға ва ўраш материалигина эмас, балки товарга илова қилинган ҳужжатлар ҳам сохталаштирилади, айниқса юк хатлари ва сертификатлар кўп қалбакилаштирилади.
Сохталаштирилган товарларнинг товар-транспорт юк хатларида ҳаммадан кўпроқ товарнинг номи, анчагина ҳолларда - тайёрловчининг номи ва товарнинг миқдори (микдорни қалбакилаштириш) қалбакилаштирилади. Юк хатидаги бу реквизитлар қалбакилаштирилганлигини фақат товарнинг ассортиментини ва келиб чиқишини идентификациялаш, шунингдек товар тўпининг ҳаммасини миқдор жиҳатидан ҳисоблаб чиқиш (қайтадан тарозида тортиш, қайтадан санаш, ўлчаш) йўли билангина аниқлаш мумкин.
Кейинги вақтларда сертификатларни қалбакилаштириш ҳужжатларни қалбакилаштиришнинг жуда кенг тарқалган турига айланиб қолди. Назорат текширувлари ўтказилганида бир қанча ҳолларда 50%гача бекор қилиниши керак бўлган қалбаки сертификатлар аниқланмоқда.
Сертификатларни қалбакилаштиришнинг бир нечта усули бор:

  • белгиланган шаклдаги ҳақиқий бланкадан фойдаланиб ва унга сохталаштирилган ёки сертификатлаш синовларидан ўта олмаган товарнинг ҳамма реквизитларини киритиб, сертификатни қалбакилаштириш, бунда сертификатлаш органларининг сохта муҳрларидан фойдаланилади;

  • ҳақиқий муҳр босилган сертификатнинг ҳақиқий кўчирма нусхасини баъзи бир ёзувлари ни (тайёрлаган фирма номини ёки воситачининг номини, амал қилиш муддатини, сертификат берилган санани ва бошқаларни) ўчириб ташлаш ҳамда сохталаштирилган товарга тегишли янги реквизитларни киритиш йўли билан ясаш;

  • товар ва уни тайёрловчининг номи бир хил бўлган бошқа тўплардан сертификатлаш учун намуналар танлаб олиш. Қалбаки буюм ана шу ҳақиқий товарга ўхшатиб ясалади. Бунда сохталаштирувчилар ҳақиқий сертификтлар олишади;

  • товарнинг хавфсизлигини тасдиқлаш учун синовлар ўтказишдан олдин унинг ҳақиқийлигини ҳамда аниқ бир товар гуруҳига мансублигини аниқлаш мақсадида идентификацияни амалга оширмаган сертификатлаш органи томонидан ҳақиқий сертификатлар берилиши.

Биз қалбакилаштиришнинг ҳаммадан кўп тарқалган айрим турлари ва усулларини кўриб чиқдик, бироқ амалиётда кўпинча озиқ-овқат товарларини комплекс қалбакилаштиришга дуч келинади.
Озиқ-овқат товарларини комплекс қалбакилаштириш товарни қалбакилаштиришнинг икки ва ундан ортиқ алоҳида турини ўз ичига олади.
Сохталаштирилган маҳсулотнинг шаклланиш жойига қараб у қуйидагича бўлади:

  • технологик;

  • реализация қилишдан олдинги.

Технологик қалбакилаштиришда товарларни қалбаки- лаштириш технологик ишлаб чиқариш цикли жараёнида амалга оширилади. Техник спиртдан фойдаланиб ароқ, вино, ликер- ароқ маҳсулотлари тайёрлаш, колбаса маҳсулотларига турли гўшт бўлмаган хом ашёни аралаштириш ва шу кабилар мана шундай қалбакилаштиришга мисол бўла олади. Шунингдек турли озиқ-овқат қўшимчаларини қўшиб, уларни тамга босиш вақтида кўрсатмаслик йўли билан қалбакилаштириш ва шу кабилар ҳам технологик қалбакилаштиришга киради.
Реализация олдидан қалбакилаштиришда товарларни сотишга тайёрлаш вақтида ёки истеъмолчига бериш вақтида қалбакилаштириш юз беради. Булар, масалан, маргаринни сариёг, деб реализация қилиш; нархи арзон консерваларнинг этикеткаларини қиммат турадиган консерва этикеткаларига алмаштириш; паст тоифали ва навли гўштни анча юқори даражали қилиб кўрсатиб, шунинг нархида сотишдир. Бундай ҳолда юқорида кўрсатилган қалбакилаштириш усуллари (ўрнини босувчилардан, қўшимчалардан, нуқсонли маҳсулотдан фойдаланиш, кам қилиб тортиш ва шу кабилар) қўлланилади.
Озиқ-овқат товарларини қалбакилаштириш ғаразли мақсадларда қилинганлиги ва, қоида тариқасида, ҳамиша қонунсиз даромадлар олишга қаратилганлигидан, бозор муносабатларининг турли субъектлари (харидор ва ишлаб чиқарувчи) учун қалбаки маҳсулотни тайёрлаш, реализация қилиш ва истеъмол қилишнинг оқибатлари ҳам турлича бўлади. Лекин уларнинг ҳаммаси маълум даражада хатарлар ва йўқотишлар билан боғлиқ бўлади.
Турган гапки, истеъмолчилар ҳаммадан кўп хатарга дуч келадилар ва қалбакилаштирилган маҳсулотдан энг катта зарарни кўрадилар. Шу билан бирга истеъмолчи дуч келадиган хатарларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1. Иқгисодий оқибатлар (оз микдордаги товар учун катта харажатлар қилиш, истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотни харид қилиш ва шу кабилар).
2. Одам танасига физиологик зарар етиши (заҳарланиш, янги касаллик пайдо бўлиши, мавжуд касалликнинг кучайиши, генетик бузилишлар, онкологик касалликлар келиб чиқиши, ўлим ва шу кабилар);
3. Маънавий зарар (тушкунлик кайфияти, стресс, яхшиликка ишончнинг йўқолиши, давлатга ишончнинг йўқолиши ва шу кабилар).
Қалбакилаштириш оқибатида фақат якка истеъмолчигина эмас, шу билан бирга бутун жамият катта зарар кўради. Ассортиментни ва сифатни қалбакилаштириш кенг тарқалиб, бунинг натижасида бозорга кўп миқдорда одам учун зарарли бўлган маҳсулотлар чиққанида қуйидагилар пайдо бўлади:
1. Жамиятнинг кўпгина аъзолари томонидан саломатликни йўқотиш хавфи;
2. Жамиятда умр қисқаради;
3. Касалликлардан ва озиқ-овқатдан заҳарланишдан (масалан, канцероген моддалардан ва бошқалардан) ўлиш ҳолатлари кўпаяди;
4. Паст сифатли ва арзон баҳоли маҳсулотларнинг салмоғи ортиши ҳисобига овқатларнинг таркиби ёмонлашади, бу эса охир-оқибатда бутун жамиятда турмуш сифати ёмонлашишига таъсир кўрсатади;
5. Алоҳида одамлар ҳам, шунингдек бутун жамият ҳам маънавий инқирозга юз тутади;
6. Бошқа давлатлар ва халқларнинг ҳамма нарсани қалбакилаштириш авж олган жамиятга ишончи камаяди.
Товарлар сохталаштирилганида давлатда табиий, хом-ашё ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланилмайди, чунки сифациз маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ҳам хом ашё, ёқилғи- энергетика ресурслари, табиий материаллар ва одамлар меҳнати сарфланади.
Турган гапки, сохталаштирувчилар ҳам таваккал қиладилар, товарнинг сохталаштирилганлиги маълум бўлиб қолган тақдирда, уларга тегишли жарималар солинади, агар товар озиқ-овқат мақсадлари учун яроқли бўлса, унинг ҳақиқий номидан истеъмолчини хабардор қилиш, нархини тушириш мақсадида товарни қайта тамғалаш ҳақида кўрсатмалар берилади, лекин бу сохталаштирувчи сохталаштирилган маҳсулотни чиқаришни ёки реализация қилишни тўхтатишига олиб келмайди. Аксинча, сохталаштирувчи арзимас миқдорда жарима тўлаши керак бўлишини ва жуда катта даромад олиши мумкинлигини билиб, турган гапки, катта даромад олишни танлайди.
Агар илгари бизнинг бозоримизда фақат ўзимизнинг ёки МДҲ мамлакатларининг сохталаштирилган товарлари учраб турган бўлса, ҳозир ҳатто кўпгина чет эл фирмалари сохталаштирилган озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариб, уни бизнинг бозорларимизда сотишни маъқул кўрмоқцалар.
Буларнинг ҳаммаси бизнинг истеъмолчимиз бошига ёғилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини озгина бўлса ҳам биладиганларнинг кўплари озиқ-овқат бозорининг ҳозирги аҳволидан даҳшатга тушмокда. Агар илгари истеъмолчи дўконга кириб, харид қиладиган нарсасини қидирган бўлса, ҳозир ҳам, гўё мўл-кўлчилик шароитида, бироқ сохталаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари мўл-кўл бўлиб турган бир шароитда яна ўшандай муаммо туғилмокда.
Нима қилиш керак? Харид вақтида сохталаштирилган маҳсулотни аниқлашнинг энг оддий усулларини биладиган истеъмолчи ҳам, юқори малакали товаршунос-эксперт ҳам озиқ-овқат бозоримизнинг ҳимоясида бўлмоқлари керак. У ёки бу товарларни қалбакилаштириш воситаларини ҳамда усулларини билиш, шунингдек харид қилиш вақтида ёки уй шароитида сохталаштирилган товарларни аниқлаш имконияти кўпгина истеъмолчиларни тасодифий сотувчилардан ва уюшмаган бозорлардан ҳам, ҳашаматли дўконлардан ҳам товарларни, айниқса озиқ-овқат товарларини, ҳатто улар паст нархларда бўлса-да, сотиб олишдан воз кечишга мажбур қилади.



Download 367.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling