Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


-БОБ. ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ТУРЛАРИ ҲАМДА ВОСИТАЛАРИ


Download 367.97 Kb.
bet11/32
Sana07.03.2023
Hajmi367.97 Kb.
#1243740
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish

2-БОБ. ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ТУРЛАРИ ҲАМДА ВОСИТАЛАРИ


Режа:
2.1. Озиқ-овқат товарларини қалбакилаштириш тарихи.
2.2. Қалбакилаштириш турлари, усуллари ва уни аниқлаш йуллари.
2.3. Қалбакилаштириш оқибатлари ва уни бартараф этиш чоралари.

2.1. Озиқ-овқат товарларини қалбакилаштириш тарихи


Истеъмолчи товарларни қалбакилаштиришга, эҳтимол, дастлабки товар бозорлари пайдо бўлган пайтдан бошлаб дуч келган бўлса керак. Товарларни қалбакилаштириш ҳуқуқий жиҳатдан олганда савдода алдашнинг, фирибгарликнинг бир тури бўлганлигидан, ҳозирга қадар кундалик турмушда “алдамасанг - сота олмайсан” деган нақл юради. Лекин алдаш ҳамма замонларда ҳам жуда қаттиқ жазоланган. Сохталаштирилган товарлар кўпинча истеъмолчиларнинг соғлиғига зарарли бўлганлигидан, қалбакилаштириш тўғрисида қонун ҳужжатларини яратишда ишлаб чиқарувчи ҳам, воситачи ҳам истеъмолчини фирибгарлик, деб баҳоланадиган алдов усулларидан бири ёрдамида янглиштиришдан ўзларини тийишлари керак бўлибгина қолмасдан, харидор ўз харидининг ҳақиқий фазилатларини яққол тасаввур этиши учун зарур бўлган ҳамма ишни қилишлари кераклигига асосланилади. Германия қонунчилиги (1879й.) худди ана шу нуқтаи назарга амал қилиб, озиқ-овқат маҳсулотларини, ўйинчоқлар, гулқоғозлар, бўёқлар, шунингдек овқатланиш, овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган идиш-товоқларни ва ҳоказоларни қонун ҳимоясига олди. Бу қонун қалбакилаштиришга ҳамда товарни сотишни назорат қилишга қаршилик кўрсатишга уринганлик учун жуда қаттиқ жазо берар эди. Масалан, полициянинг савдо тўғрисидаги кўрсатмаларини бузганлар 150 маркагача пул жаримаси ва қамоққа олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қалбакилаштирганлик, бундай маҳсулотларни сақлаганлик ва сотганлик учун 6 ойгача қамоққа олиш ёки 1500 маркагача жарима солиш хавфи остида қолар эди.
Озиқ-овқат маҳсулотларини қалбакилаштиришга қарши қонунлар XIX асрда Европанинг кўпгина ривожланган мамлакатларида - Францияда (1851 й.), Италияда (1890 й), Бельгияда (1891 й.), сўнгра эса Англия, Австрия, Швейцарияда қабул қилинган эди. Бу мамлакатларнинг қонунларида товарларни сохталаштирганлик учун жазо чоралари - миқдори сохталаштирилган товарларнинг истеъмолчилари соғлиғига етказилган зарар даражасига боғлиқ бўлган анча қатгиқ жарималар, шунингдек чек қўйиш чоралари — фуқаролик ҳуқуқларидан, фахрий унвонлардан маҳрум қилиш, ҳибсга олиш ва қамоқ жазоси бериш назарда тутилган эди.
Шуни кўрсатиб ўтиш керакки, товарларни қалбакилаштириш тушунчаси Европанинг турли мамлакатларида турлича талқин қилинар эди, шунга мувофиқ озиқ-овқат товарларини қалбакилаштирганлик учун жазо ҳам турлича бўлар эди. Ана шу нуқгаи назаридан қараганда Англия ва Австрияда жазолар ҳаммадан енгил эди, чунки бу мамлакатларнинг қонунлари калбакилаштириш тушунчасини чегаралаб, маҳсулотнинг сохталаштирилганлигини билмасдан, уни беихтиёр сотиш ҳолларини ўз қоидалари жумласидан чиқариб ташлаган эди.
Айни вақтда Германияда сотувчининг товар қалбакилаш- тирилганлигини аниқлай олмаслиги уни жазодан озод қилмас эди.
Россиянинг архив ҳужжатлари ҳам товарларни қалбакилаштириш масаласи Россияда кўпдан бери маълум бўлганлигидан, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бир қатор қонунлар қабул қилинганлигидан далолат беради, Чунончи, Петр I ҳукмронлиги даврида пойтахт бозорларида озиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш тўғрисида бир қатор фармонлар қабул қилинган эди. 1713 йил 18 сентябрда Сеиат томонидан қабул қилинган фармонда қуйидагилар буюрилган эди: “Гўшт расталарида аввалгидек соғлом чорва мол сўйилсин ва сотилсин, башарти кимдадир касал мол учраса, у сўйилмасин ва сотилмасин, қассоблар бу ишни яшириқча қилмасликлари қаттиқ назорат остига олинсин.”
1718 йил фармонида “Соғликка зарарли овкатларни ва ўлган мол гўштини” сотиш тақиқланган ҳамда қаттиқ жазо чоралари: “биринчи марта айбдор бўлганлик учун қамчи билан урилиши, иккинчи марта айб қилганлик учун каторгага юборилиши, учинчи марта айб қилганлик учун эса ўлим жазоси берилиши” белгилаб қўйилган эди.
1722 йил фармонида “эскирган гўштни итларга ташлаш ёки махсус жойларда ерга кўмиб ташлашни буюриш, борди-ю бирон-бир кишини ўлган мол гўшти сотганлиги маълум бўлса, бунинг учун у қамчи билан урилсин ҳамда бурни кесилиб, маълум йилларга каторгага юборилсин”, деб буюрилган эди. Маҳсулот сифатини назорат қилиш полиция зиммасига юклатилган эди. Сенат фармонлари билан (1756 й.) полициянинг ҳуқуқлари белгилаб қўйилган бўлиб, у бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳам кузатиб бориши керак эди. “Пристав ўзига тегишли бозорларга бориши ва мабодо шикоят эшица ёки қимматчиликни кўриб қолса, ўзи тузата олмаган ҳолат ҳақида управага маълум қилиши керак эди.”
Бироқ, жазолар оғир бўлишига, полиция ва махсус хизматларга ёрдам берадиган, маҳсулотнинг сифатли бўлишини назорат қилиб турадиган муассасалар ташкил этилган бўлишига қарамай, озиқ-овқат маҳсулотларини қалбакилаштириш муаммоси XVIII аср ўрталарида ҳам, XIX аср бошларида ҳам кескин бўлиб қолаверди. 1837, 1841, 1861, 1866 йиллар саналари қўйилган фармонларнинг қабул қилинганлиги бунинг гувоҳи бўлиб хизмат қилади. Чунончи, Келиштирувчи судьялар томонидан бериладиган жазолар тўғрисидаги уставда (1855 й.) “соғлиққа зарарли ёки бузилиб қолган егулик овқатларни ёхуд ичимликларни тайёрлаганлик ё бўлмаса сотганликда, шунингдек соғлиқ учун зарарли материаллардан идишлар тайёрлаганликда” айбдор бўлганларга 100 рублгача жарима белгиланган (115-модда) ёки уларни бир ойгача муддатга ҳибсга олиш назарда тутилган.
Қонунларда тилга олинган сохталаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида нон, гўшт (1845 й.), мол ёғи, мойлар (1891 й.) бўлган. Кейинчалик бу рўйхат сохталаштирилган асал, кофе, сут, ун, пиво, сахарин, чой билан, аёлларнинг кўкрак сути суррогатлари ва бошқалар билан тўлдирилди.
XX аср бошларида миҳсулотларни қалбакилаштириш масаласи яна кўтарилади.
Совет ҳокимияти даврида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш устидан давлат монополияси ўрнатилди ва истеъмолчини сохталаштирилган маҳсулотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун йўқ бўлди. Бу тушунарли, албатта. Давлат у ёки бу озиқ-овқат маҳсулотларини қалбакилаш-тираётганида ўзини ўзи фош эта олмас эди-да. Шу сабабли вақт ўтиши билан қалбакилаштириш деган сўз умуман қонун ҳужжатларидан чиқиб кетди.
Айни вақтда сохталаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш оммавий суратда ташкил этилар ва уларни реализация қилишдан олинган даромад давлат хазинасига келиб тушар эди.
Шуларнинг баъзиларини кўриб чиқамиз. Собиқ Иттифоқда қадоқланган ҳинд чойига паст навли гуржи чойлари ҳамма вақг навга қараб 45%гача миқцорда қўшилар эди. Майдланган олий навли қовурилган кофега ҳамма вақт 20% миқдорида қовурилган цикорий(сачратки), 1-навга 20% цикорий ва 20% қовурилган анжир қоқиси қўшилар эди.
Шампан виносини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берадиган лицензияни сотиб олмаган ҳолда уни ишлаб чиқариш ташкил этилган эди (ҳолбуки, французларнинг бу ичимлиги Шампань департаментида яратилган эди). Бизнинг сохталашти- рувчиларимиз бундан ҳам ошириб юбордилар. Агар дастлабки вақтларда Совет шампан виноси француз технологясига яқин технология бўйича ишлаб чиқарилган бўлса, кейинчалик резервуар (акратофор) усули деб аталган усулни ишлаб чиқдилар. Бу усул бўйича шампан виноси ҳар қайси шиша идишда алоҳида етилтирилмасдан, катта чанда (бир томони очиқ бочкада) босим остида етилтирилган ва шундан кейингина шишаларга қуйилган.
Шунингдек коньяклар ишлаб чиқариш ҳам дастлаб коньяк спиртларини дуб бочкаларда етилтиришдан иборат классик технология бўйича (Франциядан уни ишлаб чиқариш ҳуқуқини берадиган лицензияни сотиб олмасдан) ташкил этилган эди. Сўнгра коньяк спиртларини эмалланган идишларда дуб пайраҳасини қўшиб тез етилтириш технологияси ишлаб чиқилди. Булар битта товарни икки марталаб қалбакилаштиришга яққол мисоллардир.
Лекин ўша вақгларда Собиқ Иттифоқ Молия вазирлигининг сариёғни маргарин билан алмаштириш мумкинлиги тўғрисидаги хати ҳаммасидан ўтиб тушган қалбакилаштириш эди. Бундай қалбакилаштиришдан келадиган даромад эса албатта давлат бюджетига тушиши шарт бўлган. Шунинг учун ҳам қалбакилаштиришлар тўғрисида қонун бўлмагани у ёкда турсин, ҳатто бундай юридик тушунчанинг ўзи ҳам бўлмаган.
Профессор Несмеяновга қалбаки маҳсулот — камбағаллар учун желатиндан намакобга солинган селедка ҳиди келиб турадиган сохта қора икра яратганлиги учун академик унвони ҳамда Давлат мукофоти берилган.
Бозор муносабатлари шаклланиб келаётган ўтган йиллар ичида озиқ-овқат маҳсулотларини сохталашириш хатарли тус олгач, Узбекистон Олий Мажлиси ниҳоят қалбакилаштириш тушунчасини таърифлаб берди, бироқ тегишли қонунни қабул қилиш тўғрисида ҳозирча сўз бораётгани йўқ. Агар Испанияда асални қалбакилаштирганлиги учун сотувчини етти йилга қамашган бўлса, бизда 80 йил мобайнида сохталаштирувчилар фақат жарима тўлаб қутулиб кетаверишди.
Лекин озиқ-овқат товарлари бозорига озуқавий қўшимчалар тушунчасининг кириб келганлиги жуда катта кўламдаги, энг мудҳиш қалбакилаштириш бўлди. Озуқавий қўшимча ниқоби остида озиқ-овқат маҳсулотларига тонналаб олтингугурт кислотасини ва ацетон пероксидини, куйдирилган қандни, яна мингга яқин компонентларни қўшмокдалар. Агар илгари озиқ- овқат маҳсулотларига Бош санитария врачининг талаби билан зарарсизлиги тўлиқ клиник тадқиқотлардан ўтган бор-йўғи бир неча ўнта моддани қўшишга рухсат берилган бўлса, ҳозир ҳар йили қўшимча равишда бир неча юзлаб моддаларни қўшишга рухсат берилмоқда.
Қалбакилаштириш вақтида фойдаланиладиган кўпчилик озуқавий қўшимчаларнинг қўлланилиши инсон танаси учун, айниқса болалар ва беморлар учун зарардан холи эмас. Улар ошқозон-ичак йўллари фаолиятининг бузилишини келтириб чиқаради, аъзоларда тўпланиб, жигар токсикозига олиб келади, саратон касалликларини келтириб чиқаради, иммунитет тизимининг бузилишига сабаб бўлади ва ҳоказо. Масалан, консервацияловчи агент сифатида қўлланиладиган борат кислотасини ҳар куни 0,5 - 3 грамм миқдорида истеъмол қилиш ошқозон деворларидан шиллиқ модданинг ва эпителийнинг ажралиб чиқишига сабаб бўлади, овқат ҳазм қилиш жараёнларига салбий таъсир кўрсатади. Қандолат маҳсулотларига, сўнгги вақтларда нон-булка буюмларига ҳам сода қўшилиши ошқозонда натрий кислотаси секрецияси сусайишига олиб келади, йўғон ичакдаги бакгериялар флорасини бузади. Озиқ-овқат маҳсулотларига турли консервантлар ва антибиотикларнинг аралаштирилиши йўғон ичакда бифидобактериялар ривожланишининг сусайишига ҳамда дисбактериоз пайдо бўлишига ёрдам беради, бу эса ичак таёқчалари, синегной ва бошқа патоген ҳамда шартли патоген микрорганизмларнинг фаолияти кучайишига олиб келади.
Венгрияда бу қўшимчаларнинг ҳаммаси улардан озиқ-овқат маҳсулотларида фойдаланишдан олдин зарарсизлигини аниқлаш учун тўлиқ клиник синовлардан ўтказилади.
Ҳозирги вақтда қалбакилаштириш муаммолари бўйича тарихий тажрибани ҳисобга олиб, мутахассислар учун ҳам, истеъмолчилар учун ҳам шундай қўлланмаларни яна нашр этиш зарурати пайдо бўлмоқда.
Ушбу укув кулланма талабалар, товаршунослар, экспертлар учун ҳам, шунингдек ўз ҳаётларининг хвфсизлигидан манфаатдор бўлган кенг истеъмолчилар доираси учун ҳам энг зарур китобдир.

Download 367.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling