Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Квалиметрик идентификациянинг идентификацияловчи белгиларидан
Download 367.97 Kb.
|
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Макарон маҳсулотларини қалбакилаштнриш
- Квалиметрик қалбакилаштириш
Квалиметрик идентификациянинг идентификацияловчи белгиларидан сифат градацияларини, асосан стандарт ва ностандарт маҳсулотнинг сифат градацияларини, биринчи градацияда эса - гуруҳлар (А, Б, В) ҳамда сифат классларини (1- класс ва 2-класс) аниқлаш учун фойдаланилади. Сифат классини аниқлаш учун маҳсулотнинг синган жойидаги ранг ва кўриниш, маҳсулот қайнатилган сувнинг тиниқлиги ва маҳсулотнинг қайнатилгандан кейинги ҳолати амалий аҳамиятга эга. Макарон маҳсулотларининг гуруҳи ҳамда сифат класси уннинг тури ва навига боғлиқ бўлади.
«MaKiz» макарон маҳсулотларининг ўралиши материалнинг сифати ва безаги бўйича жаҳон стандартларига мос бўлиб, энг яхши чет эл намуналаридан қолишмайди. Тортиб сотшцдан воз кечилиб, экологик тоза материалларга 100% қадоқлашга ўтилганлиги ташиш, сақлаш ва сотишнинг ҳамма босқичларида маҳсулотнинг сақланишини таъминлаш имконини бермоқда. «MaKiz» ОАЖ инжиқ харидорнинг кўнглини топишга ва маҳсулотга ҳар хил таъм беришга ҳаракат қилиб, экологик тоза натурал қўшимчаларни — тухум, сабзавот ва шу кабиларни ишлатмоқда. Масалан, макарон маҳсулотларининг “Яичние” (“Тухумли”) деган нави ишлаб чиқарилмоқда. Шаклларнинг хилма-хиллигини ва яққол билиниб турган тухум таъмини шинавандалар муносиб баҳолайдилар. Макарон маҳсулотларини қалбакилаштнриш. Ассортимент кўрсаткичларини маҳсулотларнинг ташқи кўринишига (шакли, рангига) қараб идентификациялаш жуда осон бўлганлигидан, уларни қалбакилаштириш эса беҳудалигидан, чунки бу иш жиддий фойда ёки рақобатда устунлик бермаслигидан, ассортиментни қалбакилаштириш деярли учрамайди. Квалиметрик қалбакилаштириш кўпинча анча қиммат турадиган макарон унини нон унига ёкн олий навли унни 1-навли унга қисман ё бўлмаса бутунлай алмаштириш йули билан амалга оширилади. Бундан ташқари, натурал қўшимчалар (тухум, сут, томат пастаси, шпинат ва бошқалар) қўшилган макарон маҳсулотларини ушбу қўшимчаларни маҳсулотга керакли ранг4 берадиган синтетик озиқ-овқат қўшимчалари билан алмаштириш йўли билан квалиметрик қалбакилаштириш мумкин. Бунда маҳслотларнинг озиқ-овқат сифатидаги қиммати анча ёмонлашади, бироқ уларнинг таннархи анча пасаяда, бу эса қалбакилаштиришни фойдали қилади. Юқорида эслатиб ўтилган идентификациялаш белгилари бўйича маҳсулотни кўздан кечириш қалбакилаштиришни аниқлаш усуллари бўлиб хизмат қилади. Олий навли макарон унидан тайёрланган макарон маҳсулотлари сарғимтил-оқ рангда, маҳсулотнинг синган жойи шишасимон кўринишда бўлади, нон унидан тайёрланган макарон маҳсулоти эса тоза оқ рангда, синган жойида унли консистенцияга эга бўлади. Бу усулга қўшимча ўлароқ, синаш учун макаронни қайнатиб кўриш мумкин. Нон унидан, айниқса шишасимонлиги паст бўлган ундан тайёрланган маҳсулот қайнатилганида у жуда шишиб кетади, макарон доналари бир-бирига ёпишиб қолади, макарон қайнатилган сув жуда лойқа бўлиб, сувга ун зарралари аралашган бўлади. Уннинг нави сохталаштирилганлигини аниқлаш учун рангни аниқлаш ишончли белги бўлмайди, чунки ун оқартирилган бўлиши мумкин. Бундан кўра ишончлироқ натижаларга ун таркибидаги кулни ва/ёки клетчаткани аниқлаш йўли билан эришиш мумкин. Макарон маҳсулотларининг миқдорини қалбакилаштириш маҳсулотни қадоқлаёттанда кам солиш ёки қадоқлаш ёхуд харидорга бериш вақтида маҳсулот парчаларини ва ушоқларини солиш тарзида амалга оширилади. Download 367.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling