Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти
Download 367.97 Kb.
|
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Углевод- лар Ёғ- лар Оқсил лар
Натурал (ёғи олинмаган) сут - бу хом ёки пастеризация қилинган сут бўлиб, унда асосий компонентлар сони ва нисбати сунъий равишда ўзгартирилган бўлмайди. Ёғнинг миқдори нормага келтирилган ва 3,2, 2,5, 3,5%гача етказилган сут нормаллаштирилган сут дейилади. Қайта тикланган сут қуруқ сигир сутини сув билан қисман ёки бутунлай қайта тиклаш ҳамда ёғини нормаллаштириш йўли билан олинади Эритилган сут сут билан қаймоқ аралашмасидан ишлаб чиқарилади, бунда аралашмага юқори ҳароратда ишлов берилади (90°Сда 3 соат давомида) ва ёғ 4,5 ёки 6%гача нормаллаштирилади. Витаминлаштирилган нормаллаштирилган сут нормаллаштирилган ва пастеризация қилинганидан сўнг унга аскорбин кислота (С витамини) ёки унинг тузларини қўшиш йўли билан олинади. Ёғсиз сут қаймоғини сепарациялаш (ажратиш) йўли билан ишлаб чиқарилади ва шу сабабли унинг таркибида ёғ бор-йўғи 0,5% бўлади. Бу сут зангорироқ ранг пайдо бўлиши билан ажралиб туради. Қаймоқ сутнинг ёғ қисмини сепарациялаш йўли билан ажратиш натижасида олинади ва аҳолига озиқ-овқат сифатида жўнатиладиган қаймоқ таркибидаги ёғ 8,10,15, 20%, сариёғ ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган қаймоқ таркибидаги ёғ 35, 62, 73, 78% бўлиши мумкин. Ёғи олинмаган сут (қаймоқ), шакар қўшиб қуюқлаштирилган сут ҳар хил турдаги вакуум-буғлантириш қурилмаларида сувнинг бир қисмини буғлантириш ва унинг миқдорини 26%гача етказиш йўли билан тайёрланади, бундай сутни какао, кофега қўшиш мумкин. Қуюлтирилган стерилизация қилинган сут (қаймоқ) очиқ буғлантириш қурилмаларида 100°С дан ортиқ ҳароратда таркибидаги сув 25,5% қолгунча қуюқлаштириш йўли билан ишлаб чиқарилади. Қуруқ сут унинг таркибидаги сувни тасмали ёки пуркаладиган қуритиш мосламаларида (сушилкаларда) батамом буғлантириш йўли билан ҳосил қилинади. Пуркаш усулида сутга инстантайзерларда қўшимча ишлов берилиши мумкин бўлиб, бунинг натижасида қуруқ сут сувда тез эрийдиган бўлади. Эмадиган ёшдаги болалар учун қуруқ сут сигир сутидан оқсилнинг, казеиннинг, кальцийнинг, ёғнинг кўпчилик қисмини чиқариб ташлаш ҳамда бифидофаол полисахаридлар (мальц- экстракт, декстрин-мальтоза қиёми ва бошқалар ёки турли крупаларнинг қайнатмасини), ўсимлик мойлари, витаминлар ва кул элементларини қўшиш йўли билан тайёрланади. Ҳақиқийликни экспертиза қилиш сутни ва сут маҳсулотларини қалбакилаштириш усулини аниқлаш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда қалбакилаштиришнинг қуйидаги усуллари ва турлари бўлиши мумкин. Download 367.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling