Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Сут маҳсулотларини (сариёғ, сут ва шу кабиларни) идентификациялаш ва қалбакилаштириш


Download 367.97 Kb.
bet21/32
Sana07.03.2023
Hajmi367.97 Kb.
#1243740
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish

3.2. Сут маҳсулотларини (сариёғ, сут ва шу кабиларни) идентификациялаш ва қалбакилаштириш


Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сутнинг ва сут ҳамда уларни ишлаб чиқариш анча кўпайди. Доимий талаб қилинадиган сут ва сут маҳсулотлари бозорида юзлаб номдаги маҳсулотлар мавжуд бўлиб, уларнинг кўплари фаол реклама қилинмокда, шу сабабли сотувчида ҳам, сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчида ҳам сутни ва сут маҳсулотларини сув қўшиб қалбакилаштиришга ва ҳажмларини оширишга ҳамиша қизиқиш катта.

  • Сутнинг ва сут маҳсулотларининг ҳақиқийлигини экспериза қилганда қуйидаги тадқиқот мақсадларига эришиш мумкин:

  • сут ва сут маҳсулотларининг турини идентификациялаш;

  • қалбакилаштириш усуллари ва уларни аниқлаш йўллари.

Сутнинг ва сут маҳсулотларининг турини идентификациялаш мақсадида уларнинг ҳақиқийлигини экспертиза қилган вақтда эксперт ҳал қилинадиган вазифалар ва ўз ихтиёридаги усуллар доирасини ўзи учун белгилаб олиши керак. Ушбу мақсадга эришиш учун эксперт ҳал қила оладиган вазифалар доирасини кўриб чиқамиз.
Сут — иссиқ қонли сут эмизувчи ҳайвонларда лактация жараёнида ҳосил бўладиган бир оз ёпишқоқ (хирароқ оқ рангли ёки сарғимтил рангли ва ўзга хос ҳидга эга бўлган) суюқликдир.
Одам ўзи истеъмол қилиши учун сутдан бевосита озиқ-овқат маҳсулоти сифатида ёки қаймоқ, сут-қатиқ маҳсулотлари, музқаймоқ, сут консервалари, сигир ёғи (сариёғ ёки эритилган ёғ), пишлоқлар олиш учун қайта ишланадиган хом ашё сифатида фойдаланади.
Гўдаклар ва болаларни овқатлантиришга мўлжалланган сутнинг хилма-хил идентификация белгилари (ранги, кимёвий таркиби, асосий компонентларнинг ўзаро нисбати, бифидофаол қандлар ва кальций мавжудлиги) бўлади.
Оқсил сути ёғи олинган қуруқ сутни қўшимча равшцда қўшиш ҳамда уни ёғи (1%, 2,5%) бўйича ҳам, ёғсизлантирилган қуруқ қолдиғи (тегишинча 11% ва 10,5%) бўйича ҳам нормал ҳолга келтириш йўли билан тайёрланади.


Турли хил сутларнинг хусусиятлари ва таркибининг идентификацион белгилари


Download 367.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling