Збекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти


Download 367.97 Kb.
bet5/32
Sana07.03.2023
Hajmi367.97 Kb.
#1243740
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Tovarlarni identifikatsiyalash va qalbakilashtirish

1-БОБ. ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ТУРЛАРИ


Режа:
1.1. Идентификациялаш усуллари ва йўллари.
1.2 . Товарнинг мувофиқлик даражасини аниқлашда идентификациянинг ўрни ва роли.

1.1. Идентификациялаш усуллари ва йўллари


Ҳар қандай билим соҳасида янги фикрлар, қоидаларни шакллантириш асосий тушунчалар, атамалар, қоидаларни таърифлашдан бошланади. Шу сабабли биз ҳам ишни товарнинг янги хоссалари - айнан ўхшашлиги ва ҳақиқийлиги соҳасидаги янги қоидалар, атамалар, тушунчаларни таърифлашдан бошлаймиз.
Ушбу китобнинг номида келтирилган ва биз ишлатадиган асосий атама идентификация (лотинча identificase —айнан бир хил, деб ҳисобламоқ)дир.
Изоҳли луғатда “идентификация” атамаси “бир нарсани бошқа бир нарса билан айнан бир хил, деб ҳисобламоқ ”, деб таърифланади.
Идентификация — товарнинг маркировкада ва илова ҳужжатларида ёки бошқа ахборот воситаларида кўрсатилган номи унга қўйиладиган талабларга мослигини белгилаш.
Товарларни идентификациялаш вақтида синалаётган товарларнинг бир гуруҳга мансуб бўлган, шу гуруҳга хос технологик кўрсаткичлар мажмуи билан ажралиб турадиган аналогларга (асосий моделга) ёки товарнинг маркировкадаги, товарга илова қилинган ҳужжатлардаги ва меъёрий ҳужжатлар ҳамда рўйхатлардаги таърифларга мувофиқлиги аниқланади.
Идентификация, қоида тариқасида, тажрибали мутахассислар - товаршунос экспертлар томонидан ҳам, юқори малакали эксперт олимлар томонидан ҳам ҳар ёқлама тадқиқотлар олиб борилишини талаб қилади.
У ёки бу буюмни идентификациялаш натижалари кейинчалик таҳлил қилинади ва тегишли хулосалар чиқарилади. Шу сабабли бу ишни аниқроқ қилиб идентификацион экспертиза, деб аташ мумкин.
Товарнинг идентификацион экспертизаси муайян буюмнинг у ёки бу бир товар гуруҳига ёки муайян рўйхатга мансублигини меъёрий-техник ёки бошқа хужжатларда келтирилган ўзига хос индивидуал белгилар асосида аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар қўйилиши мумкин:
1. Муайян товар озиқ-овқат маҳсулотими, ёки ундан техник мақсадларда, жониворларга ем сифатида ва ҳоказо фойдаланиш мумкинми;
2 . Ушбу буюм бир хил товарларнинг қайси синфига ёки гуруҳига, халкаро ТИФ ТН код ракамига мансуб;
3 . Ушбу товар унинг сифат кўрсаткичларига ва техник тавсифига мос эканлигини аниқлаш;
4. Ушбу товар қайси навга мансуб;
5 . Ушбу буюм сотиш таъқиқланган товарлар ёҳуд бирон-бир чекловларга эга бўлган (квоталанган, лицензияланган ва шу кабилар) рўйхатига кирадими.
Идентификацион экспертиза натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилиши мумкин: ушбу товар озиқ-овқат маҳсулотими; товарнинг меъёрий-техник ёки бошқа ҳужжатларда белгиланган талабларга мослиги ёки мос эмаслиги аниқланади; ушбу буюмнинг нави аниқланади; буюм таъқиқланган товарлар ёки муайян чекловларга эга бўлган товарлар рўйхатига кирадими.
Идентификацион экспертиза ўтказилгач, салбий натижалар олинган тақдирда у ёки бу товар сохталаштирилган, деб хулоса чиқариш мумкин эмас. Шунчаки, у ҳали бирон-бир меъёрий- техник ҳужжатларга ёки рўйхатга киритилмаган янги товар бўлиши мумкин ёки буюм битта ё бўлмаса бир нечта нусхада тайёрланган бўлиши мумкин (биз бундай буюмни қўлда ясалган деймиз). Масалан, бизнинг бозоримизда кофемикслар (кофенинг шакар, қаймоқ билан аралашмаси) реклама қилинмоқда ва сотилмоқда. Республикамизда уларнинг меъёрий-техник ҳужжатлари йўқ, бироқ бу уларнинг ҳаммаси сохталаштирилган товарлар жумласига киришини билдирмайди.
Товарнинг идентификацион экспертизаси билан бир қаторда унинг асллиги ҳам экспертиза қилиниши мумкин.
Товарнинг асллигини экспертиза қилиш табиий маҳсулотни сохтасидан фарқлайдиган муҳим кўрсаткичларни аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бунда қалбаки маҳсулот табиий маҳсулотга нисбатан анча ёмон кўрсаткичларга ҳам, шунингдек анча яхши кўрсаткичларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вқазифалар қўйилиши мумкин:
1. Текширилаётган буюм қалбакилаштиришнинг у ёки бу турларига хос кўрсаткичларга эгами.
2. Номи аталган буюм бир хил товарларнинг муайян гуруҳига хос кўрсаткичларга қанчалик мос;
3. Ушбу буюмга босилган тамға меъёрий-техник ҳужжатлар, “Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун томонидан қўйиладиган талабларга мосми.
Шундай қилиб, товарнинг идентификацион экспертизаси ва асллиги буйича экспертизаси турли мақсадларни кўзлайди ва ушбу мақсадларга эришиш учун турли вазифалар қўйилиши мумкин. Шундай экан, мутахассислар ҳам, истеъмолчилар ҳам бу икки тушунчани фарқлашлари керак.
Шунингдек, сертификатлашни ўтказиш Қоидаларида келтирилган “идентификация” атамасининг таърифи ҳам мавжуд: “Маҳсулотни идентификациялаш шундай тадбирки, унинг ёрдамида сертификатлашга тақдим этилган маҳсулотнинг ушбу маҳсулот турига қўйиладиган талабларга (меъёрий ва техник ҳужжатларда, маҳсулот тўғрисидаги ахборотда) мослиги аниқланади”.
Атамага берилган охиргн таърифнинг камчилиги шундаки, буюмни идентификациялаш борасидаги фаолият фақат сертификатлаш мақсадида ўрта маълумотли лаборант ҳам амалга ошира оладиган оддий тадбир даражасигача, идентификацияловчи мезонлар эса маҳсулот туғрисидаги меъёрий ва техник ҳужжатлар, бошқа ахборот воситаларининг талаблари даражасигача торайтирилади.
Сўнгги вақтларда меъёрий-техник ҳужжатларда товарни идентификациялаш мезонлари анча торайиб бормокда ва кўпгина кўрсаткичлар идентификацияга доир ахборотга эга бўлмасдан, “товарнинг ушбу турига мос”, “рецептурага мувофиқ” деган ва ҳоказо қисқа жумлалардан иборат бўлиб қолмокда. Табиийки, бундай мезонлар бўйича идентификацион экспертизани ўтказиш мумкин эмас.
Идентификацион экспертиза асосий экспертиза бўлиб, товар устида қилинадиган ҳамма ҳаракатлар фақат шундан бошланиши керак. Чунки тадқиқ қилинаётган буюм хавфли буюмлар жумласидан бўлиши, ёки таъқиқланган товарлар рўйхатга киритилган бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, Сиз товарни тўғри идентификация килмагунингизча унинг сифатини ҳам тўғри баҳолай олмайсиз, сифат экспертизасини, мувофиқлик сертификатлашни ўтказа олмайсиз. Масалан “Марс”,”Сникерс” қандолат махсулотлари ўралган қоғозда бу қандай махсулотлар эканлиги кўрсатилмаган, агар Сиз уларнинг сифатини, бу товарларнинг рекламаси бизга тақцим этилаётганидек, шоколад батончаси тарзида баҳолай бошласангиз, у ҳолда бу махсулотлар брак қилинади, чунки унинг таркибидаги шоколад 80% эмас (оғирлиги 50 граммдан ортиқ бўлган шоколад батончасининг ичига солинган масаллиқ 20%дан кўп бўлмаслиги керак). Булар “Гулливер” турига ўхшаган тортиб сотиладиган конфетлар холос.
Товарлар, хизматлар, қимматли қоғозлар (пул, акциялар, векселлар ва бошқалар) ахборот, ишчи кучи ва тижорат фаолиятининг бошқа объектлари идентификация объектларидир. Бироқ биз объектларнинг фақат битта гуруҳини - олди-сотди жараёнига жалб этиладиган ҳамда товарга айланадиган буюмларни тадқиқ қиламиз. Шу билан бирга, ўрганиш объекти озиқ-овқат товарларини идентификаци- ялашдан иборат бўлишига қарамай, шуни айтиб ўтиш керакки, кўриб чиқиладиган назарий масалаларнинг кўпи бир хил даражада ноозиқ-овқат товарларига ҳам тегишли бўлиши мумкин.
Бозор муносабатларининг ҳамма иштирокчилари, ишлаб чиқарувчи — хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмларни қабул қилиб олиш босқичида ва тайёр маҳсулотни топшириш вақтида; савдо ташкилоти (савдо воситачиси) - олди- сотди шартномаларини тузиш, товарларни қабул қилиб олиш ва уларни сотувга тайёрлаш босқичларида товарлар идентификациясини амалга оширувчи субъектлар бўлишади. Истеъмолчи ҳам сотиб олаётган товарини идентификациялайди. Буни кўпинча органолептик курсаткичларга қараб ҳамда етарли ахборотга эга бўлмаган ҳолда, шунингдек ўзининг шахсий ҳаётий тажрибасига, билимларига таяниб ва бошқараларнинг фикрига қулоқ солган ҳолда амалга оширади. Бунда ҳар доим харидор ўз хатолари учун ўз пули билан ҳақ тўлайди.
Товарнинг идентификацион экспертизаси бўйича қўйилган мақсадларга мувофиқ, идентификация алоҳида турларга ажратилади.

Download 367.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling