Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Автотранспорт корхоналари молиясини режалаштириш


Download 1.68 Mb.
bet35/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

4.5. Автотранспорт корхоналари молиясини режалаштириш
Молиявий механизм – бу молиявий ҳолатини режалаштириш ва прогнозлаш, даромадларнинг шаклланиши, тақсимланиши,молиялаштириш ва сарф-харажатлар тизими билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларнинг бошқаришнинг шакллари, усуллари ва воситалари йиғиндисидир.
Молиявий механизм тузилмаси қуйидаги кичик тизимларни қамраб олади:

    • бошқаришнинг барча бўғинларидан молиявий режалар;

    • молиявий жамғармалар (марказлашган ва марказлашмаган);

    • молиявий жамғармаларни шакллантириш ва тадқиқот қилиш усуллари;

    • бюджетга тўловлар ва ҳар бир тўлов механизми;

    • молиявий меъёрлар;

    • молиявий захиралар, уларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш усуллари;

    • молиявий рағбатлантиришлар ва санкциялар;

    • молиялаштириш принциплари ва тартиби.

Молявий механизм ва бошқарувнинг иқтисодий усулларига эътиборсизлик тармоқлар ва корхоналарнинг молиявий натижаларига салбий таъсир қилиб, молиявий барқарорликка олиб келади. Молиявий-иқтисодий фаолиятдаги заифликлар бўлиқлар ва молиявий интизомнинг пасайиши зиён билан ишлайдиган корхоналар сафини кенгайтиради. Ҳозирги вақтда жамият ривоэланишининг замонавий талабларига мувофиқ фаол молиявий сиёсат олиб бериш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, корхоналарнинг бюджет ва юқори ташкилотлар билан ўзаро молиявий муносабатлари ўзгармоқда ҳамда молиявий режалар тизими такомиллаштирилиб, хўжалик юритишнинг барча бўғинларида уларнинг роли оширилмоқда.
Корхоналар мустақил равишда молиявий режаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Уларда фойда ва даромадлар тақсимланишининг режали нисбатлари ҳамда сарф-харажатлар миқдори аниқланади.
Молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- асосий ва айланма маблағлар, меҳнат ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиши ҳамда меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш мақсадида Автотранспорт корхона заҳираларидан аниқлаш ва сафарбар этиш;
- Автотранспорт корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиши учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминлаш;
- Автотранспорт корхонанинг давлат бюджети билан ўзаро молиявий муносабатларини аниқлаш;
- тижорат банклари билан ўзаро молиявий муносабатларни аниқлаш;
- Автотранспорт корхонанинг фаолиятини молиявий назорат қилиш.
Молиявий режалаштириш узоқ муддатли ва қисқа муддатлига бўлинади. Узоқ муддатли молиявий режалаштириш – бу ишлаб чиқаришни кенгайтириш, таъмирлаш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, қайта қуроллантириш ва рационаллаштириш учун капитал маблағларга эҳтиёжларни аниқлашдир. Қўшимча капиталга эҳтиёжни аниқлаш учун қуйидагилар зарур:
- асосий ва айланма маблағларни таҳлил қилиш;
- ишлаб чиқариш (ташишлар) динамикаси, юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида талаб ва таклифларни таҳлил этиш, асосий фондларни хизмат қилиш муддати, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (кўрсатиладиган хизматлар)нинг нархи ва таннархи ўзгаришларининг кутилиши мумкин бўлган индекслари ҳамда зарур бўладиган капиталнинг миқдорига таъсир этувчи бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда истиқболга (5 йил ва ундан ортиқ муддтатга) эҳтиёжни аниқлаш.
Молияни режалаштириш ўзининг, жалб қилинадиган ёки заемли маблағлар ҳисобига молиялаштиришнинг кўринишларини танлаш, кредитлаш турлари кредитларнинг муддатлари ҳамда уларни олиш ва қайтариш шартларини аниқлашга имкон беради.
Қисқа муддатли молиявий режалаштиришнинг мақсади бўлиб ишлаб чиқариш жараёнининг тўхтовсизлиги, корхонанинг тўловли қобилияти ва инвидлигини таъминлаш ҳисобланади.
Молиявий режани шакллантириш тартиби. Ишнинг натижалари учун мустақилликни кенгайтириш ва масъулиятни кучайтириш тармоқнинг иқтисодий хизматлари, шу жумладан молиявий хизмат олдинга катта вазифалар қўяди, чунки ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш аксарият ҳолларда молиявий ресурслардан рационал фойдаланишга боғлиқдир.
Автотранспорт корхона ишлаб чиқариш маблағлари шаклланишининг асосий манбалари бўлиб миқдори балансда акс этадиган устав фонди ҳамда турли фаолият ва хизматлардан олинадиган фойда ҳисобланади. Устав фондининг таркибига қуйидагилар киради:

    • корхона бинолари, иншоатлари ва жиҳозлари ва жиҳозларининг бошланғич қиймати нархи;

    • автотранспорт воситалари ва бошқа асосий фондларнинг қиймати;

    • материаллар, эҳтиёт қисмлар, ёнилғи, автомобил ишлари, асбоблар ва бошқа товар-моддий бойликлар меъёрий захираларининг қиймати;

    • пул маблағлари;

Молиявий режалаштиришнинг мақсади бўлиб Автотранспорт корхонанинг молиявий ресурслари бўлган эҳтиёжлилигини ва уларни ўз вақтида қондиришнинг манбаларини аниқлаш ҳисобланади.
Корхоналарда молиявий режалаштириш маҳсулотни ишлаб чиқаришни режалаштириш билан органик боғланган бўлиб, у ишлаб чиқариш режасининг кўрсаткичларига асосланган ва унинг мувоффақиятли бажарилишига ёрдам бериш қаратилган ўзи ишлаб чиқариш фаолиятига боғлиқ бўлган корхона молияси унга фаол таъсир кўрсатади. Аммо молиявий режалаштириш ишлаб чиқариш дастурининг қийматли такрорланиши бўлиб ҳисобланмайди. У мустақил аҳамиятга эгадир, чунки молиявий режалаштиришнинг объекти бўлиб корхонанинг молиявий фаолияти ҳисобланади.
Автотранспорт корхона молиявий режасини ишлаб чиқишга киришдан аввал корхонанинг ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятини, авваламбор иловалари билан биргаликда бухгалтерлик балансини таҳлил қилиш зарур. Бундан ташқари яқин йиллардаги ташиш ҳажмининг прогнозига таяниш лозим. Шу билан бир қаторда қуйидагилар зарур:
- ташиш ҳажми, корхонанинг даромадлари ва харажатлари мувозанат (баланс)лаш;
- етишмовчи ресурслар ва маблағларни аниқлаш ҳамда уларга эга бўлиш, корхонани молиялаш стратегиясини мшлаб чиқиш.
Синчковли таҳлил ва молиялаштириш стратегиясини ишлаб чиққандан кейин молиявий режани шакллантиришга киришилади. Молиявий режада корхонанинг бутун ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти умумқийматли кўринишда акс этади, бизнес-режа барча бўлимларининг мажмуавий мувозанати (баланслиги) таъминланади, ички имкониятлар аниқланади.
Молиявий режани тузиш учун қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш зарур:

    • маҳсулотни сотиш ҳажмининг прогнози. У корхона ўз маҳсулоти билан эгаллаши мумкин бўлган бозордаги улуши тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Одатда бундай прогноз 3 йилга мўлжалланган бўлиб, биринчи йил учун маълумотлар ойлар, иккинчи йил учун кварталлар бўйича, учинчи йил учун 12 ойлик келтирилади. Сотувнинг айнан шу ҳажмини мўлжалга олиб корхона жиҳозлар сотиб олади, ишловчиларниёллайди, ўзининг ресурсларидан фойдаланади;

    • пул сарф-харажатлари ва тушумларининг баланси. Баланснинг бош вазифаси – тушумлар ва пул маблағлари сарфининг синхронлиги, корхонанинг келгуси ликвидлигини таекшириш;

    • даромадлар ва харажатлар жадвали. У қуйидаги кўрсаткичлари ўз ичига олади:

  • маҳсулотни сотиш (ташиш)дан келадиган даромадлар;

  • маҳсулотни ишлаб чиқариш (ташиш) харажатлари;

  • маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишдан олинадиган ялпи фойда;

  • умумишлаб чиқариш (турмуш бўйича) харажатлари;

  • корхонанинг соф фойдаси.

Автотранспорт корхонада молиявий режани ишлаб чиқишда, одатда иккита бўлим шаклланади: “Даромадлар ва маблағлар тушиш ва “харажатлар ва маблағларнинг ажратмалари” .
“Даромадлар ва маблағлар тушуми” бўлимида қуйидагилар акс этади:

    • барча фаолиятдан, жумладан амалга оширилган операциялардан келадиган фойда;

    • амортизация ажратмалари;

    • барқарор пассивларнинг ўсиши;

    • яроқсиз ва ортиқча мулкни сотиш;

    • ижара (аренда)га бериладиган бинолар, иншоатлар, жиҳозлар ва автотранспорт воситаларидан келадиган ижара тўловлари;

    • узоқ муддатли кредитлар;

    • бюджет аигнациялари;

    • халқаро ташишлардаги тарифларнинг фарқи.

“Харажатлар ва маблағларнинг ажратмалари” бўлими қуйидагиларни ўз ичига олади:

Молиявий режа умуман мувозанатланган (балансланган), яъни даромадлар ва тушумлар миқдори харажатлар миқдорига тенг бўлиши керак.
Корхона активлари ва пассивларининг умумлаштирилган балансини корхона маҳсулотини сотиш йилининг бошида ва охирида тузиш тавсия қилинади. Бу ҳужжат тижорат банкларига турли корхоналарнинг активларига қуйиладиган маблағлар миқдори ҳамда тадбиркор активларни қандай пассивлар ҳисобига яратиш ёки сотиб олишни баҳолаш учун керак.
Зиёнсизликка эришишни графиги – бу фойдага ишлаб чиқариш ҳажми, мавжуд нарх (тариф)лар ва маҳсулот (ташиш) таннархининг таъсирини кўрсатувчи схемадир (1 - расм).
Ушбу график ёрдамида зиёнсизлик (М) нуқтаси, яъни маълум ҳажмида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (Q)ни сотишдан олинадиган даромаднинг ўзгаришини кўрсатувчи чизиғининг маҳсулот таннархининг ўзгаришини кўрсатувчи чизиқ билан кесишувини топиш мумкин. Ишлаб чиқаришнинг айнан шу ҳажмда зиёнсизликка эришиш мумкин. Маҳсулот ҳажмининг кейинги ўсиши ва сотилиши фойданинг пайдо бўлишига олиб келади.
Бундай графикнинг корхона маҳсулотининг турли нархларига мувофиқ бир нечта вариантларини тузиш ва улардан қайси бири аниқроқ эканлигини тушунтириш мақсадга мувофиқдир.
Корхона молиявий – иқтисодий фаолиятининг кўрсаткичлари
Корхона баланси ва унинг молиявий кўрсаткичлари асосида корхонанинг молиявий барқарорлиги аниқланади.
Корхона хўжалик фаолияти ва уни ривожлантиришни ўзини-ўзи молиялаштириш ёки имкониятлари етарли бўлмаганда заём маблағлар ҳисобига амалга оширишни тақазо этувчи бозор шароитларида муҳим аналитик тавсиф бўлиб корхонанинг ташқи заём маблағларга боғлиқ бўлмаслиги ҳисобланади.
Корхона молиявий барқарорлигини баҳолашда қатор кўрсаткич (коэффицент)лардан фойдаланилади.
Қоплаш коэффициенти

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling