Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашини режалаштириш


Download 1.68 Mb.
bet34/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

4.4. Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашини режалаштириш
Автомобил транспорти ишининг самарадорлиги автотранспорт восталарининг ишончлигига жуда боғлиқ бўлиб, у ишлаб чиқариш, эксплуатация ва таъмирлаш жараёнида қуйидаги йўллар билан таъмирланади:
- автотранспорт воситаларининг конструкциясини такомиллаштириш ва сифатини ошириш;
- ТХК ва таъмирлашни вақтида ва сифатли бажариш;
- юқори сифатли ҳамда зарурий номенклатурадаги материаллар ва эҳтиёт қисмларнинг меъёрий захираларини таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш;
- автотранспорт воситаларининг техник эксплуатациясининг қоидаларига риоя қилиш;
Автотранспорт воситаларининг доимий техник тайёрлиги ТХК ва таъмирлашнинг рационал тизими билан таъминланади.
Автотранспорт корхоналари автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш соҳасида ягона сиёсатни олиб боришлари керак. Бу соҳада асосий техникавий сиёсат бўлиб автотранспорт воситаларининг ишга қобилиятли ҳолатини таъмирлаш учун зарур бўлган воситалар, меъёрий-техник ҳужжатлар ва ижрочилар йиғиндисидан иборат бўлган ТХК ва таъмирлашнинг режавий-огоҳлантирувчи тизими ҳисобланади.
Автотранспорт корхонада автотранспорт воситаларини эксплуатация қилишда амалга ошириладиган асосий техникавий ишлар бўлиб ТХК ва таъмирлаш бўйича режавий – огоҳлантирувчи ишлар ҳисобланади. Белгиланган ҳажмда техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш автотранспорт воситаларининг юқори техник тайёргарлигини таъминлайди ва таъмилашга эҳтиёжни камайтиради.
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими операцияларнинг иккита таркибий қисмини назарда тутади: текширувли ва ижроли.ТХК ва таъмирлаш тизимининг режавий-огоҳлантирувчи характери “Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тўғрисидаги қоидалар”да (кейинчалик – “қоидалар” деб аталади) назарда тутилган текширув ишларини режавий ва мажбурий (автотранспорт восиатлари ишининг оралиқ вақти ва белгиланган масофалари орқали) бажариш билан аниқланади.
Техник хизмат кўрсатиш қуйидаги операциялар комплексидан иборат:

    • автотранспорт воситаларининг ишчи ва ташқи ҳолатини тегишли тарзда сақлаш;

    • автотранспорт воситаларини ишининг ишончлилиги ва тежамлилиги, ҳаракат хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш:

    • автотранспорт воситалари техник ҳолати кўрсаткичларининг интенсив пасайишини камайтириш;

    • носозликларни олдини олиш, аниқлаш ва уларни ўз вақтидабартараф этиш.

Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш бажариладиган ишларнинг даври, таркиби ва меҳнат сарфи бўйича қуйидаги турларга бўлинади:
- кундалик техник хизмат кўрсатиш (КТХК);
- биринчи техник хизмат кўрсатиш (1-ТХК);
- иккинчи техник хизмат кўрсатиш (2-ТХК);
- мавсумий техник хизмат кўрсатиш (МТХК).
Автомобил транспорти восиатларини таъмирлаш бажариладиган ишларнинг мақсади, характери ва ҳажмига қараб капитал таъмирлаш (КР) ав жорий таъмирлаш (ЖТ)га бўлинади.
Капитал таъмирлашнинг вазифаси бўлиб автомобил ва агрегатларнинг ишлаш қобилиятини регламентли тиклаш ҳамда янги автомобил ва агрегатлар учун ўрнатилган меъёридан 80% дан кам бўлмаган келгуси таъмирлашлараро юришини таъмирлаш ҳисобланади. Автотранспорт воситалари, агрегатлар ва қисмларни капитал таъмирлаш ихтисослашган махсус корхоналарда таъмирланувчи объектни бўлакларга ажратиш, дефектлаш, тўлиқ тиклаш ёки алмаштириш, йиғиш, синаш билан амалга оширилади.
Жорий таъмирлашнинг вазифаси бўлиб автотранспорт воситаларининг ишлаш қобилиятини баъзи агрегатлар, қисмлар ва деталларни тиклаш ёки алмаштириш йўли билан таъминлаш ҳисобланиб, у автокорхонанинг ўзида амалга оширилади. Бунда таъмирланган агрегат, қисм ва деталлар навбатдаги 2-ТХК учун ўрнатилган масофадан кам бўлмаган ҳолда тўҳтовсиз ишлашни ўтувчи автотранспорт воситаларининг техник ҳолатини баҳолашнинг объектлигини ошириш ҳамда Автотранспорт корхонада ишлаб чиқаришни тайёрлашни ахборотли таъминлаш учун 1 ва 2 диагностикалаш (1-Д ва 2-Д) ўтказилади.
1-Д, одатда, 1-ТХК олдин ўтказилиб, унда ҳаракат хавфсизлиги ва автомобилнинг эксплуатацияга яроқлигини тегишловчи агрегат қисмларнинг техник ҳолати аниқланади.
2-Д, одатда, 2-ТХКдан олдин ўтказилиб, унда агрегатлар, қисмлар ва автомобил тизимларининг техник ҳолати ҳамда техник хизмат кўрсатишнинг ҳажми ва таъмирлашга эҳтиёж аниқланади. Текширув (диагностика) жиҳозлари, шунингдек ЖТни бажариш ва ишларнинг сифатини баҳолашда фойдаланилади.
Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишнинг технологик жараёнлари маълум тоифадаги автомобиллар учун ўрнатилган “Қоидалар” да белгиланган бажарилиши керак бўлган операцияларнинг таркиби асосида шаклланади.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling