Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
-мавзу. Автомобил транспорти корхоналари фаолиятини режалаштириш асослари
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.1.Корхона фаолиятини режалаштиришнинг мазмуни ва моҳияти.
4-мавзу. Автомобил транспорти корхоналари фаолиятини режалаштириш асослари
Таянч атама ва иборалар: режалаштириш; ижтимоий ривожланиш; иқтисодий ривожланиш; фойдалилик; самарадорлик; рационаллик; жорий режалаштириш; ташиш режаси; мижозлар; хизматлар; юкларни ташиш; номенклатура; транспорт маҳсулоти; шартнома; буюртма; ташиш имконияти; йўловчиларни ташиш; талабни қондириш; ижтимоий-иқтисодий омиллар; худудий-жойлашувли омиллар; ташкилий-транспортли омиллар; йўловчилар оқимини ўрганиш; таксомоторда ташишлар; потенциал хизматлар; ташишлар дифференцияси; техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш тизими; капитал таъмирлаш; жорий таъмирлаш; диагностика; молиявий механизм; молиявий сиёсат; молиявий натижалар; молиявий режалаштириш; молиявий-иқтисодий фаолият; молиявий барқарорлик. 4.1.Корхона фаолиятини режалаштиришнинг мазмуни ва моҳияти. Иқтисодиёт бўйича замонавий адабиётларда ва қўлланмаларда режалаштиришга мўлжалланган иш ёки маълум бир ҳаракатларни бажариш муддати, тартиби ва кетма-кетлигини кўзда тутувчи чора-тадбирлар тизими сифатида изоҳ берилган. Режалаштириш ва башорат қилиш йўли билан корхоналар нимани, ким учун, қачон ва қанча маҳсулот ишлаб чиқариш, қайси ҳамкорлар ёки шериклар билан шартнома тузиш ёки кооперацияни ривожлантириш, зарур бўлган моддий-товар бойликлари заҳирасини яратиш каби бир қатор масалаларни ҳал қилади. Режалаштириш туфайлигина корхоналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологияларнинг оптимал варинатларини танлайди, ресурслар билан ўз вақтида таъминлаш вазифасини бажаради, асосий ва айланма воситаларга эҳтиёжни белгилаб беради, маҳсулотни сотиш каналлари ва усулларини аниқлайди. Бундан ташқари, режалаштириш ишлаб чиқариш заҳиралари ва рақобатдаги устунликлардан максимал даражада фойдаланиш, иқтисодиётдаги янги оқимларни англаб олиш, корхона фаолиятидаги камчиликларни йўқотиш ва турли хил таваккалчиликларни камайтиришга имкон беради. Ҳар бир корхонани ташкил қилиниши ва фаолият юритиши айнан режалаштиришдан бошланади. Режалаштириш тартибга солувчи жараён сифатида корхона фаолиятини яқин ва узоқ истиқбол сари илгари суриш, асослаб бериш, муайянлаштириш ва изоҳлаб беришни ифодалайди. Охирги ҳолатда гап корхона фаолиятини башорат қилиш ҳақида бориши мумкин. Башорат қилишни режалаштиришнинг бошланиши ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган давоми сифатида кўриб чиқиш мумкин. Режалаштириш ва прогнозлаштириш ўзаро алоқада бўлган иккита жараён бўлиб, хўжалик фаолиятини аввалдан бажарилган ҳисоб-китоблар, энг кам таваккалчилик ва энг юқори натижаларга эришиш асосида юритишни кўзда тутади. Корхоналар фаолияти ва иқтисодиётда режалаштиришдан ташқари башорат қилиш ҳам катта роль ўйнайди. Башорат қилиш хўжалик фаолияти юритувчи субъектнинг истиқболда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни илмий асослаган ҳолда аввалдан кўра билишини ифодалайди. У юзага келаётган ёки келажакда юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий, илмий-техник ва ижтимоий ҳолатларни баҳолаш ва таҳлил қилиш асосида яратилади ҳамда муқобил қарорларни танлашга имкон яратади. Башорат қилиш режалаштириш тавсифида ўз аксини топади: ишлаб чиқариш ва корхона иқтисодий ҳаётининг бошқа жиҳатларини стратегик режалаштириш - ўрта ва узоқ муддатли башоратлар асосида ҳамда жорий режалаштириш - қисқа муддатли башоратлар асосида ишлаб чиқилади. Бу йўналишларнинг иккаласи ҳам ўзаро узвий алоқада бўлиб, ишлаб чиқариш стратегиясини фан-техника тараққиёти ва ҳаётнинг реал воқелиги билан боғлайди. Башоратнинг мақсади - бозорга таъсир қилувчи омилларни, шу билан бирга, хўжаликнинг умумий аҳволи, тузилмавий силжишлар, инвестицион фаоллик, фан-техника тараққиётининг истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчиларга таъсир кўрсатиши, анъанавий маҳсулотлардан ташқари корхонанинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигига олиб келувчи «пионер» (янги) маҳсулот ишлаб чиқариш истиқболида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларини белгилашдадир. Корхоналар учун талабни прогнозлаштириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва миқдорининг ўзгаришини аввалдан аниқлаб беради. Умуман олганда, прогноз режалаштиришнинг илмий асосидир. 4.2. Автотранспорт корхона иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини режалаштириш Режалаштириш барча турдаги ва кўламдаги хўжалик раҳбарлигининг энг мухим воситаси бўлиб ҳисобланади. Унинг вазифаси бўлиб мақсадларни белгилаш ва уларга эришиш бўйича таклиф (тадбир)лар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бунда режалаштиришнинг қиммати режа деб аталадиган ҳужжатда эмас, балки режалаштириш жараёнида ҳисобга олинадиган омиллар таҳлили, корхона фаолиятининг самарадорлигини сақлаш ёки оширишда уларнинг роли ва таҳлил асосида мўлжалланган тадбирларни амалга оширишдан кутиладиган натижаларни баҳолашдадир. Ҳар қандай корхона, шу жумладан Автотранспорт корхонанинг, якуний (натижавий) мақсади бўлиб фойда олиш ҳисобланади. Бу мақсадга ташишга ва у билан бўлган бошқа хизматларга мижозларнинг талабаларини максимал қондириш билан эришилади. Автотранспорт корхонанинг хизматлар бўйича таклифлари ва ташишларга талабларни қондириш миқдори (қиймати) корхонанинг реал ташиш имконияти ва фойдасига боғлиқдир. Корхонанинг реал ташиш қиймати ва унинг фойдаси бошқа шартлар билан биргаликда асосан ўзаро боғланган иккита масалага боғлиқдир. Биринчиси – бу корхонанинг рационал тузилмаси бўлиб, у ишлаб чиқариш фондлари билан корхонадаги ишчи жойлари ва улардаги зарурий ишчиларнинг сони, транспорт воситаларининг парки билан корхона таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўлинмаларнинг қуввати, транспорт воситаларининг турли юк кўтариш бўлинмаларининг қуввати, транспорт воситаларининг турли юк кўтариш қийматлари билан ихтисослашув, асосий ва айлана фоизлар, турли гуруҳдаги ходимлар билан касблар ва бошқалар ўртасида оқилона (рационал) мутаносибликни назарда тутади. Корхонанинг ташиш қобилияти ва самарадорлигининг реал қийматини белгиловчи иккинчи асосий масала бўлиб корхонада мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан ҳамда технологик, ташкилий ва бошқарув жараёнларидан оқилона фойдаланиш ҳисобланади. Бунда оптимал қарор (ечим)лар ишлаб чиқиш қуйидагиларга қаратилган: - мавжуд транспорт воситаларини ташишларга буюртмалардаги шартларга мувофиқ тақсимлаш; - рационал маршрутлар, ТХК ва таъмирлашларни ташкил этишнинг шаклларини (кўринишлари)ни танлаш; - ТХК ва таъмирлашларнинг кетма-кетлигини белгилаш; - Материаллар ва эҳтиёт қисмларнинг захираларини аниқлаш; - Ташишларга буюртмаларни тўплаш ва қабул қилинган буюртмалар тўғрисида ахборот (маълумот) тайёрлаш; - Автотранспорт корхона фаолиятининг тўҳтовсизлигини таъминловчи тижорат ва ҳисобот маълумотларини қайта ишлаш ҳамда бошқа жараёнларни ташкил этиш. Корхонанинг фақат якуний молиявий натижаларига кўра унинг умумий самарадорлиги, ўлчами ва тузилмасининг қанчалик рационаллиги, имкониятларидан қанчалик тўлиқ фойдаланиши тўғрисида фикр-мулоҳаза киритиш мумкин. Режали давр мобайнида кетма-кетликда ечилиши зарур бўладиган бошқарув масалалари режавий ҳисоб-китоблар натижасида олинган молиявий кўрсаткичларнинг қийматларининг корхона мулкдорлари ва раҳбарларини қониқтиришига боғлиқдир. Мўлжалланган режали давр мобайнида Автотранспорт корхона ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятининг кутиладиган самарадорлигини баҳолаш бизнес-режани ишлаб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилиб, у корхона фаолиятининг турли қарорларини тавсифловчи ҳисоб-китоб маълумотларини ўз ичига олган ўзаро боғланган жадвалларнинг мажмуасидан иборат бўлган ҳужжатдир. Автотранспорт корхона бизнес-режасини ишлаб чиқиш жараёни иккита таркибий қисмдан иборат бўлиб, биринчиси эҳтимолли, иккинчиси эса асосан детерминлашган характерга эгадир. Эҳтимолли қисм транспорт хизматлари истеъмолчиларининг хулқи (ташиладиган юкларнинг ҳажми ва буюртмаларнинг тузилмаси, ортиш-тушириш пунктларининг дислокацияси, ташишнинг турлари бўйича шартномавий тарифларнинг даражаси ва бошқалар), корхона учун зарур бўлган ресурсларнинг бозор нархлари корхона фаолиятининг жисмоний (масалан, йўл тармоғи ёки об-ҳаво шартлари билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар) ва ижтимоий-иқтисдий (масалан, инфляция даражаси) шарт-шароитлар динамикасини прогнозли баҳолаш билан боғлиқдир. Эҳтимолли прогнозли характер умумий ҳолда, шунингдек, корхона фаолиятининг самарадорлигини сақлаш ёки уни ошириш мақсадида ишлаб чиқариш фондлари тузилмаси ва жорий технологик жараёнларни такомиллаштиришни амалга ошириш учун мўлжалланадиган илмий-техникавий, ташкилий ва тижоратли тадбир (янги жиҳозларни ўрнатиш, қарор қабул қилишнинг илмий усулларини қўллаш, рекламали компания ёки маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш, кераксиз машина ва жиҳозларни сотиш ҳамда кераклиларини сотиб олиш ва бошқалар)нинг таркиби ва уларни амалга оширишдан кутиладиган натижа (оқибат) ларни баҳолаш бўйича таклифларни ҳам қамраб олади. Автотранспорт корхона бизнес-режасини тузишнинг детерминал қисми бўлиб прогнозли баҳолаш ва ҳаракатдаги воситалар паркининг реал ташиш қобилияти каби муҳим кўрсаткичларни аниқлаш учун зарур бўлган корхонадаги мавжуд режавий ҳисоб-китобларнинг меъёр (норматив)лари асосида турли ресурсларга эҳтиёжлар, даромадлар, ҳаражатлар, фойда ва бошқаларнинг ҳажми (миқдори)ни аниқлаш ҳисобланади. Жорий режалаштириш кварталлар бўйича тақсимланган ҳолда корхонанинг йиллик иш режасини тузиш билан амалга оширилади. Жорий режаларнинг келгуси аниқлаштирилиши (конкретлаштирилиши) ва амалга оширилиши тезкор режалаштириш тизими орқали таъминланиб, у умуман корхона ва унинг алоҳида бўлинма (бўғин)лари ишини қисқа вақт бўлак (ой, декада, ҳафта, кун, смена) ларига бўлган ҳолда режаларни ишлаб чиқиш шаклида амалга оширилади. Бунда тезкор режаларни ишлаб чиқиш йиллик режада назарда тутилган миқдорий ва сифат кўрсаткичларига мувоффақиятли эришишга қаратилган корхона хўжалик фаолиятини тезкор мувофиқлаштиришни таъминлайди. Юқори режа интизоми ва режаларнинг юқори сифати зарур бўлиб, унда режанинг барча кўрсаткичлари жиҳозлар, моддий ресурслар ва ишчи кучларидан фойдаланишнинг прогрессив меъёрлари асоси (базаси)да техник ва иқтисодий жиҳатдан ҳар томонлама асосланиши керак. Бизнес-режа қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: - ишлаб чиқариш дастури – юк йўловчиларни ташиш режаси; - ҳаракатдаги таркибдан фойдаланиш (эксплуатация қилиш) режаси; - автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш режаси; - ишлаб чиаришни техник ривожлантириш ва ташкил этиш, иқтисодий самарадорлигини ошириш режаси; - капитал маблағлар ва капитал қурилиш режаси; - моддий-техник таъминот режаси; - меҳнат ва кадрлар бўйича режа; - ижтимоий ривожланиш режаси; - табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан рационал фойдаланиш бўйича тадбирлар режаси; - ишлаб чиқариш ҳаражатлари, фойда ва рентабеллик бўйича режа; - молиявий режа; - моддий рағбатлантириш фондлари бўйича режа. Бизнес-режа раҳбарнинг бошчилигида ишлаб чиқилиб, у режани ишлаб чиқиш тартиби ва муддатларини белгилайди ҳамда бизнес-режанинг ҳар бир бўлими бўйича масъул шахсларни тайинлайди. Режани ишлаб чиқишга бевосита раҳбарликни бош ичқтисодчи ёки режа-иқтисодий бўлим бошлиғи амалга оширади. Режани ишлаб чиқишга меҳнат жамоаси жалб қилинади. Корхонанинг ҳар бир таркибий бўғини унинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлган режанинг тегишли бўлимини ишлаб чиқишда қатнашади. Масалан, эксплуатация бўлими юк (йўловчи) ларни ташиш режасини, ишлаб чиқариш ва техникавий бўлим – режасини, ишлаб чиқариш ва техникавий бўлим – автотранспорт воситаларига ТХК ва Т режасини ишлаб чиқади. Бизнес-режани ишлаб чиқиш бўйича ишларни ташкил этишнинг умумий принципи бўлиб барча бўлимларнинг кўрсатишларини ҳисоблашни параллел равишда амалга ошириш ҳисобланади. Аммо ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш режасини тезкарроқ ишлаб чиқишни таъминлаш мақсадга мувофиқдир, чунки иқтисодий тараққиёт кўрсаткичлари ўзаро боғланган кўрсаткичларни ҳисоблашда ўз аксини топиши керак. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling