Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.68 Mb.
bet42/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Назорат ва муҳокама учун саволлар

1.Бозор муносабатлари шароитларида корхонанинг кадрлар сиёсатини қай тарзда тасаввур қиласиз?


2.Кадрлар тузилмаси деганда нима тушунилади ва уни белгилаб берувчи омиллар қандай?
3.Реал иш ҳақи номинал иш ҳақидан нимаси билан фарқ қилади?
4.Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қандай тизим ва шаклларини биласиз?
5.Қайси ҳолларда вақтбай ва ишбай ҳақ тўлашдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади?
6.Нима сабабли корхонада меҳнат унумдорлиги суръатлари ўртача иш ҳақи суръатларидан ортиқ бўлиши лозим?
7.Меҳнат унумдорлиги нима? Корхонада меҳнат унумдорлигининг ўсиш қандай аҳамияти касб этади?
8.Корхонада меҳнат унумдорлигини аниқлашнинг қандай усуларини биласиз?
9.Меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақини режалаштириш моҳияти нимада?
10.Қайси омиллар корхонада ишлаб чиқаришнинг ўсишини белгилаб беради?


6-мавзу. Автотранспорт корхоналари молияси.


Таянч атама ва иборалар
Молия, фойда, соф фойда, даромад, ялпи даромад, вақтбай даромад, рентабеллик, ташиш тарифлари, молия режаси, соатбай тариф, даромад ставкаси, умумий рентабеллик.

6.1.Корхона молиясининг моҳияти ва функциялари.


Бозор иқтисодиётидаги ҳар қандай фаолият пул, маблағ талаб қилади, бу эса молияни юзага келтиради.
Молиянинг моҳияти халқ хўжалигидаги пул маблағлари билан боғланган бўлиб, бундай ресурсларни ҳосил қилиш, тақсимлаш ва ишлатиш жараёнларининг мажмуидан иборатдир.
Бизга мълумки ҳар қандай ишлаб чиқариш истеъмолдан олдин тақсимотни талаб қилади. Аввало қиймат шаклидаги тақсимот амалга оширилиб, маҳсулот ана шу қийматлар ҳиссасига қараб тақсимланади. Қиймат тақсимоти ўз навбатида турли пул манбалари ва жамғармаларни юзага келтиради. Булар эса товарларга алмашинилиб, истеъмолни шакллантиради.
Умумжамият истеъмоли давлат томонидан таъминланади. Бунинг учун ресурслар турли хил пул жамғармаларини юзага келтирилади. Шу пул манба ва жамғарманинг ишлатилиши туфайли турли тармоқ ва соҳаларининг эҳтиёжи кондирилади. Булар давлат томонидан амалга оширилиб, давлат органларининг молиявий фаолиятидан келиб чиқади.
Юқорилардан хулоса қилиб айтганда молия бу давлат, корхона, бирлашма ва бошқа ташкилотлар ҳамда ишловчиларнинг моддий ва ижтимоий - маданий талабларини қондириш учун зарур бўлган пул маблағлари жамғармаларини ташкил қилувчи иқтисодий алоқалар йиғиндисидир.
Бозор иқтисодиёти шароитида Автотранспорт корхоналар ишлаб - чиқариш фаолиятини хўжалик ҳисоби усулида ташкил қилганликлари учун барча фаолиятлари натижасидан келаёган даромадлар, харажатлардан кўп бўлган фойда олишга асослангандир, акс ҳолда Автотранспорт корхоналар ўз фаолиятини давом эттириш учун қарз маблағларини олишга мажбурдирлар.
Автотранспорт корхоналар молияси бир томондан, иш фаолиятининг муваффақиятли бўлишга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан молиянинг етарлиги улар ишининг муваффақиятли бўлишига катта таъсир кўрсатади.
Автотранспорт корхоналарининг молиявий ҳолати юк ташиш қатнови ўз вақтида бажарилиши, меҳнат унумдорлигини ошириш, таннархни камайтириш бўйича белгиланган тадбирларни бажарилишига боғлиқдир.
Шундай қилиб, Автотранспорт корхоналари молия орқали ўз хизматлари билан боғлиқ бўлган корхона ва ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қиладилар.
Автотранспорт корхоналари молия ташкилотлари, банк муассасалари билан ўзаро алоқалари орқали давлат бюджетига олинадиган солиқ банклардан қарзга пул (кредит) олиш ва уларнинг касса режалари бажарилиши билан доимо боғлиқдир.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона молия хизматининг асосий ишларидан бири, йиллик, ярим йиллик ва чорак йиллик молия режасини лойиҳалаш ва унга зарур бўлган ҳисобларни бажаришдир.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling