Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Корхона иш фаолиятининг рентабеллиги
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
6.3.Корхона иш фаолиятининг рентабеллиги.
Рентабеллик деганда, автотранспорт корхоналарининг асосий ва айланма жамғармаларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи иқтисодий кўрсаткич тушунилади. Умумий рентабеллик бу умумий фойдани, режадаги асосий ишлаб-чиқариш воситаларнинг ва меъёрланган айланма маблағларнинг ўртача йиллик қийматларига нисбати билан аниқланади. Rумум= Фум * 100/ (Саф + Сайл); бу ерда Саф -асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати. Сайл-меъёрланган айланма маблағларнинг ўртача йиллик қиймати. Бу кўрсаткич корхонанинг умумий иш самарадорлигини бахолаш учун фойдаланилади. Ҳисобдаги рентабеллик эса бу режадаги фойдадан, асосий ва айланма фондлар тўлови, банкдан қарзи, ер тўловлари қийматлари айрилгандан сунг асосий ва айланма фондларнинг йиллик ўртача қийматига нисбати билан аниқланади. Фум - М(Саф+Сайл) - Бк -Фер Rҳисоб= ---------------------------------------- * 100 , % Саф + Сайл бу ерда: М-асосий ва айлана фондларга тўлов % миқдори, Бк-банк кредити (қарзи) га туланадиган фоиз қиймати, Фер- ер тўлови, Асосий ва айланма ишлаб чиқариш фондларини ўртача йиллик қийматларига тўловлар тулашлик, улардан унумли фойдаланишга чорлайди. Юқорида айтилган тўловларидан сунг корхонада биринчи навбатда рағбатлантириш жамғармаларига фойдадан ажратилади. Шундан сўнг фойда капитал маблағларини ва ўзига бириктирилган айланма маблағларини купайтириш учун, уй-жойлардан фойдаланишдаги харажатларни қоплаш ва маданий-ишлар харажатлари, банкларнинг хизмат қилиш харажатларига ажратилади. Рентабеллик даражасини оширишнинг асосий омилларидан бири - асосий ишлаб чиқариш воситаларидан ва айланма маблағлардан унумли фойдаланишдир. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1.Корхона молияси деганда нима тушунилади? 2.Корхона молиясининг функциялари. 3.Корхона молиясининг аҳамияти нимадан иборат? 4.Автотранспорт корхонасининг ялпи даромади қандай аниқланади? 5. Юк ташиш даромади қандай аниқланади? 6. Соатбай асосида ишлайдиган автомобиллардан олинадиган даромад қандай аниқланади? 7. Автобус саройларининг даромади қандай аниқланади? 8. Автомобиль-таксиларда йўловчиларни ташишдан олинадиган даромад қандай аниқланади? 9. Автотранспорт корхоналарининг умумий (балансдаги) фойдаси қандай аниқланади? 10. Автотранспорт корхоналарининг соф фойдаси қандай аниқланади? 11. Рентабеллик деганда нима тушунилади? 12. Автотранспорт корхонасининг умумий рентабеллиги қандай аниқланади? 13. Автотранспорт корхонасининг ташиш рентабеллиги қандай аниқланади? Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling