Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Автотранспорт корхонада ишлаб чиқаришни бошқаришнинг асосий мақсадлари
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
9.3. Автотранспорт корхонада ишлаб чиқаришни бошқаришнинг асосий мақсадлари.
Автотранспорт ишлаб чиқариши бошқарувининг бош мақсадига эришмок, бошқарувнинг мақсадли йуналтирилганлигини амалга ошириш ва уни якуний натижаларга қаратмок (мўлжаллантириш) учун алоҳида асосий мақсадларни алоқадорлиги бўйича аниқлаш зарур . 1)Ташиш режасини бажариш – ташиш ҳажми бўйича режалар, топшириқлар ва шартномавий мажбуриятларни белгиланган муддатларда ташиладиган юкларнинг сақланиши (йўловчиларни ташиш кулайлиги)ни таъминланган ҳолда мунтазам бажариш; 2)Ташиш сифатини яхшилаш – ташиш таркиби, уларнинг мунтазамлиги ва муддатининг хизмат кўрсатиладиган корхоналар (мижозлар)нинг эхтиёжларига доимий монандлигини таъминлаш. 3)Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилаш – транспорт воситаларидан интенсив фойдаланишни таъминлаш, пассив ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш даражасини ошириш, умумий қийматда уларнинг хажмини камайтириш. Тнаспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ни ташкил этиш даражасини ошириш, уларнинг доимий техник тайёргарлигини таъминлаш. 4)Ресурслардан фойдаланишни яхшилаш – меҳнат, ёнилғи-энергетик, моддий (биринчи навбатда эҳтиётлар қисмлар ва материаллар), молиявий ресусрлардан интенсив фойдаланишни яхшилаш. Белгиланган (ўрнатилган) меъёрларга нисбатан моддий ва ёнилғи-энергетик ресурсларни тежашга эришиш. 5)Илмий-техник ривожланишни таъминлаш – ишлаб чиқаришни доимо қайта қуриш ва модернизациялаш асосида фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш ва техник базани мустахкаслаш, транспорт жараёни, транспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ни такомиллаштириш. 6)Жамоанинг ижтимоий ривожланишини таъминлаш – жамоа аъзоларининг моддий ва маънавий эхтиёжларини қондириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, меҳнат, маиший ва дам олиш шароитларини яхшилаш. 7)Ташиш, транспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш – ташкил этишнинг илғор шакллари ва усулларини қўллаган ҳолда, ташишни таъминлаш транспорт жараёни, транспорт воситаларига ТХК ва ЖТ ни тезкор бошқаришни таъминлаш. 8)Атроф мухитни мухофаза қилиш – атроф-мухитга автомобилларнинг таъсири бўйича меъёрларни бажариш, табиий ресусрлардан окилона фойдаланиш, уларни тиклаш. Ифодаланган мақсадлар бошқарув субъектлари (бошқарадиган тизим) олдига қўйилади. Автотранспорт ишлаб чиқаришининг бошқарув тизими қуйидаги кичик тизимлар (элементлар) дан иборат[11]: чизиқли рахбарият; транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнлари ва тизимларини бевосита бошқарувчи; бошқарувни таъминловчи; маълумотларни тўпловчи ва бошқарув масалаларининг ечимини тайёрловчи; бошқарувнинг махсус функцияларини амалга оширувчи кичик тизим; мақсадли дастурларни шакллантирувчи мақсадли, кичик тизим. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling