Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet46/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

9.2.Бошқарув жараёнининг моҳияти
Бошқарув жараёни – бу бошқарадиган тизим барча бўғинларининг бошқарув усулларининг танланган тизими ёрдамида маълум функцияларни амалга ошириш билан бошқарув мақсадларига эришиш буйича фаолиятдир. Автотранспорт корхонада амалга ошириладиган бошқарув жараёнлари жуда хилма-хилдир. Корхона фаолиятининг ташқи ва ички шароитлари доимий ўзгарувчан бўлиб, бошқарув тизими ечиши керак бўлган муаммолар пайдо бўлади. Шу сабабли корхона бошқарув жараёниниг муҳим ташкил этувчиси бўлиб фаолиятнинг маълум муаммоларига йўналтирилган қарорлар қабул қилиш бўйича ишларни ташкил этиш ҳисобланади[10].
Муаммо – бу мақсадга эришиш нуқтаи назаридан (позициясидан) бошқарув объектининг зарурий ҳолати билан унинг амалда кузатиладиган ҳолати ўртасидаги номуфоқлигидир.
Қарор – бу бошқарув объектини кузатиладиган ҳолатдан зарурийсига ўтишга имкон берувчи(бундай) номувофиқликни бартараф қилиш жараёнидир. Қарор – бу кўп сонли мумкин бўладиган муқобиллардан бирини танлаш актининг натижасидир. Қарор қабул қилиш жараёнини қарорни амалга ошириш босқичи билан биргаликда кўриб чиқиш зарур.
Қарор қабул қилиш корхонанинг фаолият кўрсатиш мақсадларига мос бўлиши керак. Бунга қуйидаги йўллар билан эришиш мумкин:
- хусусий талабларга риоя қилиш;
- қарорларнинг ҳар томонлама асосланганлиги;
- қарорнинг ўз вақтидалиги;
- мазмуннинг зарурий тулақонлиги;
- қарорнинг ваколатлилиги;
- олдинги қабул килинган қарорларга зид бўлмаслиги;
- қарорнинг ҳуқуқийлиги (мавжуд меъёрлар ва конунларга мувофиклиги);
- аниқлиги ва лўндалиги ;
- қарорни ифодалашда мақсадлар ва унга эришиш маблағларининг мавжудлиги;
- қарорнинг мажбурийлиги (директивалиги);
Қарорни қабул қилиш ва амалга ошириш жараёни қуйидаги бочкичларни ўз ичига олади[10]:
- муаммони аниқлаш;
- юзага келган муаммони таҳлил қилиш ва вазифаларни кўйиш;
- қарорни тайёрлаш;
- қарорнинг макбул вариантларини баҳолаш ва танлаш;
- қарорни қабул қилиш;
- қарорни амалга оширишни режалаштириш ва ташқил этиш;
- қарорнинг бажарилишини назорат қилиш;
Пайдо бўладиган муаммонинг тахлили натижасида қарорнинг вазифаси шаклланади, унинг долзарблиги аниқланади ва муаммони ечишнинг мақсади ифодаланади. Мақсадларни шакллантиришда кимга мўлжалланганлигини аниқ тасаввур қилиш жуда мухимдир.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling