Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Ишлаб чиқаришни бошқариш усуллари


Download 1.68 Mb.
bet49/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

9.5. Ишлаб чиқаришни бошқариш усуллари.
Бошқарув вазифалари бошқарув усуллари ёрдамида амалга оширилади. Бошқарув усуллари – қўйилган мақсадларга эришиш учун бошқарув объектига таъсир қилишнинг аниқ йуллари, шакллари,приёмларидир.
Меҳнат жамоаларига таъсир этиш буйича бошқарувнинг барча усуллари қуйидаги уч гурухга бўлинади:
- иқтисодий усуллар;
- ташкилий-фармойишли усуллар;
- ижтимоий-рухий усуллар;
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари объектив иқтисодий конунлар ва жамиятнинг манфаатларини ҳисобга олишга асосланган хўжалик юритиш усулларидан иборат. Улар бошқарув объектига билвосита таъсир этувчи турли усулларни ўз ичига олади: хўжалик ҳисоби, нархларнинг шаклланиши, молиялаштириш, кредитлаш, иқтисодий санкциялар ва ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнида моддий рағбатлантириш. Бошқарувнинг иқтисодий усуллари корхоналар, уларнинг жамоалари ва ҳар бир ходимнинг уларга юклатилган вазифаларни яхши натижалар билан бажаришларини юқори моддий рағбатлантириш ва шу билан бир вақтда масъулиятларини оширишни таъминлашга қаратилган.
Ташкилий-фармойишли усуллар бошқарувнинг ихчам тузилмасини ишлаб чиқиш, бошқарув аппаратининг ҳуқуқлари, вазифалари ва маъсулиятини аниқ белгилаш, кадрларни тўғри танлаш ва жой-жойига кўйиш, қабул қилинадиган қарорларни батафсил тайёрлаш ва уларнинг бажарилиши бўйича назоратни тўғри ташкил этиш, бошқарувнинг барча бўғинларида интизомнинг юқори даражасини ушлаб туришни назарда тутади.
Ишлаб чиқаришни бошқариш фақат иқтисодий, ташкилий ва мухандисли-техникавий масалаларни ечиш билан кифояланмаслиги керак, шунингдек одамлар меҳнат фаолиятининг ижтимоий ва рухий қирралари хам ҳисобга олиниши лозим.
Ижтимоий-рухий усуллар бошқарув тизимига турли хил рағбатлантиришлар ва мойилликлар орқали билвосита таъсир кўрсатиб, малака ошириш, ижтимоий рағбатлантириш, меҳнаткашлар фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш жамоаларида соғлом руҳий муҳитни яратиш ва сақлаш масалаларини қамраб олади.
Бошқарувнинг ижтимоий усуллари жамоанинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари ҳамда жамоада кечадиган ижтимоий жараёнларга таъсир қилишнинг аниқ усуллари ва примёларидан иборат. Ижтимоий усуллар таркибига ижтимоий мувофиқлаштириш, ижтимоий меъёрлаш, ижтимоий режалаштириш ва маънавий рағбатлантириш киради. Рухий усуллар жамоада оптимал ижтимоий-рухий муҳитни яратиш йули билан органлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мувофиклаштиришга йуналтирилган. Рухий усуллар кичик жамоаларни шакллантириш, меҳнат гуманизми, малакавий танлаш ва ўқитиш, ходимларнинг меҳнатга руҳий мойиллигини ўз ичига олади.
Бошқарувнинг таъкидланган усуллари ўзаро узвий боғланган бўлиб ягона мажмуани ташкил этади. Уларни усуллар тизими сифатида кўриш лозим.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling