Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг моҳияти
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
9.4. Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг моҳияти
Ижтимоий ишлаб чиқариш бутун тизимининг фаолият кўрсатиши фақат халқ хўжалиги, тармоқ ва корхона бошқарувини қамраб олувчи бошқарув жараёни мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши мумкин. Бунда ўз моҳияти жиҳатидан ишлаб чиқаришни бошқариш жараёни кутиладиган натижаларга эришиш учун зарурий ҳолатга ўтказиш мақсадида тегишли ишлаб чиқариш тизимининг таркибий қисмларига (компонентларига) таъсир этиш сифатида тавсифланади [9]. Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ажратиш нафақат уларнинг турли мазмун-моҳияти билан, балки жараёнларнинг хусусиятлари, аниқ ижтимоий-иқтисодий объектнинг мақсадларига эришишга таъсир қилувчи турли услуб ва воситалар билан тақозаланади. Хар бир корхона мураккаб ижтимоий – техникавий тизим бўлиб, бунда ишлаб чиқариш жараёнида кўп сонли ашёвий элементлар, одамлар ресурслари ва ахборотли алоқалар интеграллашади. Шу билан бирга у бошқарадиган (бошқарув субъекти) ва бошқариладиган (бошқарув объекти) кичик тизимлардан иборат бўлган ўз бошқарув тизимига эгадир. Бошқарадиган кичик тизим бўлиб бошқарув органлари (маъмурий-бошқарув аппарати), бошқариладиган эса – бошқарадиган кичик тизимдан келадиган фармойишли ахборот асосида ишлаб чиқариш жараёнини бевосита амалга оширувчи корхона жамоаси ҳисобланади. Корхона хулки тизим сифатида алоҳида кичик тизимлар ва умуман бутун тизимнинг вақт буйича ҳолатининг ўзгаришини тавсифлайди. Корхона хулкининг асосий тавсифи бўлиб тизимнинг кириш ва чиқишида ўзгаришларни солиштириш хамда керакли йуналишда ташқи шароитларнинг ўзгариши, бозорда талаб ва таклиф функцияларининг мувофиклик даражасига нисбатан чиқишнинг қанчалик тез ўзгариши ҳисобланади. Тизим ҳолати ва хулкини баҳолаш тескари алоқа ёрдамида амалга оширилиб, у бошқарув объектига ўзгартирувчи таъсирнинг шаклланиши учун база бўлиб хизмат килади. Бошқарув тизимларида тескари алоқа деганда шундай алоқа тушуниладики, у бошқариладиган кичик тизимдан бошқарадиганга ахборотлар боришини таъминлайди. У ташқи ва ички (маълум объектга нисбатан) муҳитнинг ажабланарли таъсирини синтезлайди, турли сабаб-оқибатли алоқаларни акс эттиради. Тескари алоқа бухгалтерлик ҳисоби, статистик ва тезкор ҳисобот маълумотлари оркали бошқариладиган кичик тизим ишини тўғридан-тўғри кўзатиш шаклида амалга оширилади. Мураккаб тизимларни ўрганиш, лойихалаш ва оптимал бошқариш учун тизимли ёндашув қўлланилади. Унинг моҳияти шундаки, бошқарувнинг ҳар қандай тизими фаолият ва ривожланишнинг мақсадлари, ресурслар, тузилма, жараёнлар ва бошқа тизимлар билан ўзаро алоқалари билан тавсифланадиган яхлит, мустақил вокелик сифатида курилади. Хар қандай тизимнинг асосий таснифий тавсифи бўлиб унинг мураккаблик кўрсаткичи ҳисобданади. Бу белги бўйича барча тизимлар уч гурухга бўлинади – оддий, мураккаб ва ўта мураккаб. Корхона бошқарув объекти сифатида мураккаб, эхтимолли тизим бўлиб ҳисобланади, чунки ушбу тизим элементларининг сони ва уларнинг ўртасидаги ўзаро алоқалари кенг кўламли, алоҳида элементларининг ўзгариши эса тасодифий характерга эгадир. Корхона бошқарув тизими бўлинувчан бўлиб, ўзаро маълум муносабатларда бўлган кичик тизимлар ва элементларни қамраб олади. Хар қандай корхона атроф-муҳитда фаолият кўрсатувчи ва у билан мулоқатда булувчи очиқ тизим сифатида намоён булади. Бу тизим қуйидагиларни назарда тутади: - кириш – материаллар кўринишида ресурслар, билимлар ва ахборотлар; - ишлаб чиқариш жараёни – ресурсларни тайёр маҳсулотга айлантириш; - чиқиш – тайёр маҳсулотни чиқариш (автомобил транспорти учун – юк ва йўловчиларни ташиш). Корхона бошқарув тизими иерархияли (кўп поғонали) бўлиб ҳисобланади, чунки унинг таркибида ўзаро бўйсунишига асосланган муносабатларда бўлган турли поғонадаги кичик тизимлардан иборат. Корхона бошқарув тизими эмержент (ингл. Emergent – тусатдан содир, пайдо бўлувчи) хусусиятга эга бўлиб, у тизимнинг янги сифати сакраш билан пайдо булиши хамда тизим умумий холда элементлари хусусиятларининг оддий йигиндисига нисбатан янги хусусиятлари билан тавсифланишини англатади. Бошқарув тизимининг энг мухим хусусияти бўлиб унинг динамизми, яъни бошқарувли таъсирни англаш ва янги ҳолатга утиш кобилияти ҳисобланади. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling