Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


-мавзу. Автотранспорт корхоналари бошқарувининг моҳияти ва ўзига хос-хусусиятилари


Download 1.68 Mb.
bet45/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

9-мавзу. Автотранспорт корхоналари бошқарувининг моҳияти ва ўзига хос-хусусиятилари.
Таянч атамалар ва иборалар
Муаммолар, асосий мақсадлар, ташиш режасини бажариш, ташиш сифатини яхшилаш, бошқарувни такомиллаштириш, кичик тизимлар, жараён, тизим, ишлаб чиқариш, кичик тизим, бошқарадиган кичик тизим, бошқариладиган кичик тизим, эмержентлик, динамизм, усул, функцияАвтотранспорт корхона


9.1.Автотранспорт корхоналари бошқарувининг моҳияти ва ўзига
хос-хусусиятилари
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ривожланишида автомобил транспорти мухим ўринни эгаллайди, чунки бошқа сохалар ва тармоқлар тараққиёти ва бевосита транспорт коммуникацияси билан узвий боғланган бўлиб унинг таъсири пировард натижада мамлакатимизнинг бутун иқтисодиётида ўз аксини топмокда. Мамлакатимиз Президенти ва хукуматимизнинг Республикамизда транспорт коммуникацияси, шу жумладан, автомобил транспортини ривожлантириш бўйича сай-ҳаракатлари ушбу соханинг нечоғлик муҳим эканлигидан яккол далолат беради.
Автомобил транспортида эришилаётган ютуклар билан бирга ўз ечимини кутаётган қатор муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

  • автотранспорт хизмати бозорини тўлақонли шакллантириш;

  • мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш асосида тадбиркорлик ва инновацион фаолликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;

  • автотранспорт корхоналарининг моддий техник базасини ривожлантириш;

  • автотранспорт корхоналари бошқарувини такомиллаштириш;

  • автокорхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан, шунингдек, автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш асосида техник-эксплуатацион ва иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва бошқалар.

Автотраспорт корхоналари ишлаб чиқариш фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари шундаки, у икки кисмдан иборат. Биринчиси – асосий жараёнлар – транспорт жараёнлари, иккинчиси – ёрдамчи жараёнлар – транспорт воситаларини техник жиҳатдан тайёрлаш, яъни техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш жараёнларидир. Автотранспорт корхонасининг асосий ишлаб чиқариш жараёнлари корхона худудидан ташкарида амалга оширилиб, улар аҳолига ва мижозларга хизмат кўрсатишдан иборат.
Бошқарувнинг шакллари ва усулларини такомиллаштиришдан автотранспорт ишлаб чиқаришининг ўзига хос-хусусиятларини тавсифловчи омилларни албатта ҳисобга олиш зарурдир, чунки улар бошқарувнинг тезкорлигини ошириш зарурияти ҳамда автомобил транспорти билан мижозлар ўртасидаги транспорт жараёнининг барча бочқичларида бир маромликка эришишни белгилайди.
Автотранспорт ишлаб чиқариш тизимлари бошқарув объектлари сифатида катта хилма хиллик ва мураккаблик билан ажралиб туради. Йўловчи транспортида ўзига хос бошқариладиган тизимлар бўлиб шаҳар, шаҳардан ташқари, шаҳарлараро автобус маршрутлари, ишловчи ходимлар етказиладиган йирик курилиш, саноат корхоналарининг объектлари ҳисобланади. Бевосита автокорхонада асосий бошқариладиган тизим бўлиб автожамланмалар, бригадалар, участкалар, зоналар, ишчи жойлари ва бошқалар ҳисобланади.
Шундай қилиб автотранспортнинг ишлаб чиқариш тизими бошқарув объекти сифатида ишлаб чиқаришнинг деярли мураккаб ташкилий тузилмаси билан тавсифланади.
Автотранспорт ишлаб чиқариши бошқарувнинг бош мақсади бўлиб халқ хўжалиги ва аҳолининг ташишга бўлган эхтиёжларини ўз вақтида, сифатли ват улик кондириш учун ишлаб чиқаришнинг барча техник-технологик, ижтимоий, ташкилий ва иқтисодий имкониятлар (ресурслар)дан самарали фойдаланишни таъминлаш хисобланади.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling