Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.1. Лойиҳаларни молиялаштиришнинг иқтисодий мазмуни ва уни баҳолаш тамойиллари
Назорат саволлари:
Лойиҳа ва лойиҳа даври тушунчалари. Инвестициявий лойиҳалар турлари. Лойиҳа xусусиятлари. Инвестиция имкониятлари деганда нима тушунасиз? 12. Лойиҳаларни молиялаштириш жараёни.12.1. Лойиҳаларни молиялаштиришнинг иқтисодий мазмуни ва уни баҳолаш тамойиллари Инвестиция лойиҳаси тушунчаси унинг йўналтирилган мақсадини амалга ошириш учун технологик жараёнларни, техник ва ташкилий ҳужжатлаштириш жараёнини, объектларни барпо этиш ва ишга тушириш жараёнини, моддий, молиявий, меҳнат ресурсларининг ҳаракатини, шунингдек тегишли бошқарув қарорлари ва тадбирларни ўзида мужассамлаштирувчи тизим сифатида қараш мумкин. Инвестиция лойиҳаси ўз мақсади, йўналиши, амал қилиш соҳаси, муддати ва чегарасига эга бўлган алоҳида фаолият тури ҳисобланади [16]. Инвестиция лойиҳаси тўлиқ ва мукаммал ҳисоб-китоблар ёрдамида асосланган юридик ҳужжатлар тўплами ҳисобланади. Инвестиция лойиҳаси инвестицион тадбиркорлик ва ташаббуснинг натижаси сифатида яратилган инвестицион ҳужжат бўлиб, инвестициялар билан таъминланган ҳар қандай тадбирлар мажмуаси ҳисобланади, яъни у чекланган муддат давомида фойда олиш ёки ижтимоий самарага эришиш йўлидаги бир-бири билан ўзаро боғлиқ тадбирлар йиғиндиси ҳисобланади. Бугунги кунда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш деганда, инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни амалиётга мақсадли тадбиқ этиш, яъни лойиҳани амалга ошириш ва эксплуатация қилиш, шунингдек, мониторингини олиб бориш харажатларини қоплаш учун оптимал инвестиция ресурсларини шакллантириш ва уларнинг ҳисоб-китобини чиқариш ҳисобланади. Умумий олганда, инвестиция ресурсларини шакллантиришни учта гуруҳга бўлиш мумкин: - ўз маблағлари; - қарз маблағлари; - жалб қилинган маблағлар. Корхоналар инвестицион лойиҳаларни қабул қилиши учун кўпчилик ҳолларда уларнинг ўз ички маблағлари етишмайди. Шунинг учун тижорат банклари қарз маблағлари жалб қилинади. Инвестиция лойиҳаларига қанчалик кўп маблағ сарфланса ундан кутилаётган соф фойда меъёри ҳам шунчалик камайиб боради. Шу билан бирга, инвестиция лойиҳасига сарфланадиган корхона ички маблағлари ҳисобига кутилаётган соф фойда меъёри ҳам шунчалик юқори бўлиши мумкин. Шундай қилиб, харажатлар ва фойдалиликни таққослаш орқали кутилаётган соф фойда меъёри қарз фоизлари миқдори билан тенглашгунга қадар инвестиция лойиҳаларига тегишли маблағлар ажратилади. Шунга кўра, қарзлар бўйича фоизлар миқдори ўзгариши билан инвестицион харажатлар ўзгаради ва турли ҳажмдаги инвестицияларга капитал қўйишда қарз фоизлар миқдори ҳам белгиловчи омиллардан бири ҳисобланади. Бироқ бошқа омиллар ҳам борки, улар инвестиция лойиҳасини молияштиришга бўлган эгри талаб ўзгаришига сабаб бўлади. Улар жумласига қуйидагилар киради: инвестиция даражаси ўзгариб туриши; инвестицион лойиҳага сарфланадиган харажатлар; техник хизмат кўрсатишлар қиймати; технологик ўзгаришлар; капитал қўйилмалар ва ишлаб чиқариш қувватлари заҳиралари; солиқ сиёсати омилларидир. Улар таъсирида кутилаётган соф фойда меъёри ошиши ёки камайиши туфайли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга бўлган талаб ҳам ўзгариб туради. Ҳозирги кунда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг янги, усули синдикатлаштирилган кредитлаш (синдикатга уюшган бир неча кредиторларнинг кредитлари мажмуи) пайдо бўлди. Иқтисодий адабиётларда бу сўзнинг аниқ атамаси йўқлиги сабабли, кўпчилик ҳолларда молиялаштиришнинг бу турини синдикатлаштирилган кредит деб ҳам аталади. Синдикатлашмоқ, синдикат тузиб бирлашмоқ маъносини билдириб, инвестицияларни молиялаштириш тизимида йирик инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришни ташкил этиш усулларидан бирини англатади. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда синдикатлаштирилган кредитнинг асосий хусусияти шундай иборатки, бунда бир неча кредиторларнинг мавжудлиги, молиялаштириш учун берилган кредит суммаси ва у билан боғлиқ рискларнинг иштироки кредиторлар (банклар) ўртасида тақсимланишидадир. Инвестиция лойиҳаларни молиялаштиришда синдикатлаштирилиши мумкин бўлган кредитларга лойиҳавий молиялаштириш ҳам киради. Лойиҳавий молиялаштиришда кредитни қайтаришнинг манбаи бўлиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида олинган фойда ҳисобланади. Ҳозирги вақтда йирик инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш, фақатгина мақсадли молиялаштирилгандагина самарали амалга оширилиши мумкин. Мақсадли молиялаштириш кредит ресурсларидан фойдаланишдаги ўша жавобгарликни бартараф этади. Мақсадли молиялашнинг афзаллиги шундаки, бунда кредитор нафақат қарз ресурсларини таклиф қилади, балки уларни қулай шартларда товарлар билан таъминлайди. Молиявий глобализация даврида инвестиция лойиҳаларини халқаро кредитлаш жараёнида лойиҳавий молиялаштириш тобора самарали молиялаштириш шакли бўлиб келмоқда. Лойиҳавий молиялаштириш деганда одатда банк томонидан инвестиция лойиҳасини молиялаштиришдаги махсус кредитлаш тури тушунилиб, бунда регрессиз ёки қарздорга бўлган кредитнинг чегараланган регрессида йирик инвестиция лойиҳаларини мақсадли молиялаш (кредитлаш) тушунилиб, бунда қарз олувчининг тўлов мажбуриятларининг таъминоти бўлиб, мазкур лойиҳа фаолиятидан олган даромадлари ҳамда бу лойиҳага таалуқли активлар ҳисобланади. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда лойиҳавий молиялаштиришнинг турли схемалари асосида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Булардан бири «Евро тунел» инвестиция лойиҳасини молиялаштиришдир. Бу инвестиция лойиҳасига асосан Буюк Британияни Европа континенти билан боғлаб, соф хусусий секторларнинг (хукумат ва халқаро ташкилотлар аралашувисиз) инвестицияларига барпо этилган ва лойиҳа қиймати 7 млрд фунт стерлингни ташкил этган. Ушбу лойиҳани амалга оширишда 198 та банк ўз маблағлари билан иштирок этган. Инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштиришда кўпчилик лойиҳани молиялаштиришнинг синдикат кредитлари шаклига зарурат сезмоқда. Бунда кредит битими шартларини ташаббускор банк ўрнатади ва у бошқа банкларни бу лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишни таклиф этади. Синдикатлашган кредит бўйича фоиз суммаси қоидага кўра сузиб юрувчи ставкада ҳисобланади ва база қилиб эса ЛИБОР (London Inter Bank Offered Rate – Лондондаги банклараро кредитлар бўйича фоиз ставка) ставкасини олишади ва унга банк маржаси қўшилади. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш (реализация қилиш) нуқтаи назаридан молиялаштириш муддатини ва объектни қуриш (яратиш) вақтини келишиб олиш муҳимдир. Объектни ишлаб чиқариш қувватларига етказиш ва ишлаш муддатининг амалга оширилиши инвестиция лойиҳасини молиялаштириш вақтини (муддати) шакллантиради. Хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, Европа банклари томонидан қўлланиладиган кредитлаштиришнинг максимал муддати 10-15 йилни ташкил қилади. АҚШда эса бу муддат камроқ 7-12 йил. Агар лойиҳани молиялаштириш муддати етарлича бўлмаса, у ҳолда молиялаш таркибини кредитлашнинг реал имкониятларига ўзгартирилади. Шунингдек, алоҳида банклар ҳам кафил бўлиб чиқишлари мумкин. Бундай ҳолат халқаро кредит ташкилотлари ёки экспорт-импорт кредитларини суғурталовчи миллий агентликлар томонидан лойиҳа молиялаштирилганда кўпроқ юз беради. Бунда синдикат-иштирокчи банклар кредитор фойдасига аккредетив очишлари ёки кафолат беришлари мумкин. Бундай молияштиришдан фойда нима? Унда қарз олувчи молиялашни камроқ риск (хатар)лар билан олади, яъни кредитлар риски тижорат банкига ўтади. Инвестицион лойиҳаларнинг турлича классификациялари мавжуд бўлиб, белгиларига қараб инвестицион лойиҳаларнинг қуйидаги кўринишларини ажратиш мумкин. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling