Амалга ошириш муддати бўйича:
қисқа муддатли – 3 йилгача
ўрта муддатли – 3-5 йил
узоқ муддатли – 5 йилдан ортиқ.
Кўлами бўйича (кўп ҳолларда лойиҳа масштаби инвестиция ҳажми билан аниқланади):
- кичик лойиҳалар;
- ўртача лойиҳалар;
- йирик лойиҳалар;
- мегалойиҳалар.
Асосий йўналиши бўйича:
- тижорат лойиҳалар;
- ижтимоий лойиҳалар;
- экологик лойиҳалар;
- бошқалар.
Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш техник, технологик, молиявий, тармоқ ёки ҳудудийлик хусусиятларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ягона тамойиллар асосида амалга оширилади. Улар қуйидагидан иборат:
- лойиҳани унинг бутун ҳаёт цикли давомида кўриб чиқиш;
- пул оқимларини моделлаштириш, бунда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча пул тушумлари ва ҳисобот давридаги турли валюталарни ишлатиш эҳтимоллигини ҳисобга олган ҳолдаги харажатлар киритилади;
- ишончлилик ва максимум самара.
Инвестицион лойиҳа инвестор нуқтаи назаридан самарали деб баҳоланиши учун, биринчидан, уни амалга ошириш ижобий бўлиши, иккинчидан, альтернатив лойиҳаларни солиштириш чоғида юқорироқ самарага эга бўлган лойиҳани маъқул қўриш лозим.
- вақт омили ҳисоби;
- лойиҳани амалга оширишдаги кутилаётган харажатлар ва тушумлар ҳисоби;
- баҳолашнинг кўп босқичлиги;
- инфляция таъсири ва лойиҳани амалга оширишдаги бир нечта валюталарни қўллаш эҳтимолини ҳисобга олиш;
- ноаниқлик ва рисклар таъсирининг ҳисоби;
- лойиҳанинг турли иштирокчилари борлигини инобатга олиш.
Инвестиция лойиҳаларини ҳар томонлама (хусусан молиявий, технологик, ташкилий, муддати ва бошқалар) характерлаш мумкин. Буларнинг ҳар бири инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда муҳимдир, лекин кўп ҳолларда инвестиция фаолиятида молиявий ва иқтисодий мезонлар ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатда инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш жараёнини самарали олиб бориш, келгусида юқори даромад келтириб, иқтисодиётдаги ишсизлик масаласини ҳал этишда ҳам муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |