Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
Иктисодиётда кредит фунциялари.Кредитнинг жамият иктисодий тизимидаги ўрни ва роли, унинг бажарадиган фунциялари билан белгиланади. Кайта тақсимот функцияси.
Бозор иктисодиёти шароитида, ссуда капиталлари бозори вактинчалик бўш молиявий ресурсларни xўжалик фаолиятининг бир сохасидан олиб, юкори даромад таъминловчи иккинчи бир сохасига йўналтириш фунциясини бажаради. Кредит, динамик тарзда ривожланаётган объектларнинг кўшимча молиявий ресурсларга бўлган эхтиёжини кондирган холда, иктисодиётни макробошкарувчиси ролини хам ўйнайди. Ссуда шартномаси оркали кредитор, карз олувчига товар-моддий бойликлар ёки пул маблағларини вактинчалик фойдаланишга топширади. Хар иккала холда хам, битим мазмуни бир xил бўлса хам, топшириладиган объект турлича. Аммо бу факатгина мазкур объект таркибига эмас, факатгина шаклига тегишли, чунки шакл кандай бўлмасин шакл эмас балки киймат кайта тацимланади. Шундай килиб, кредитнинг таксимот фунциясига кийматни тацимлаш xосдир. Таксимот худудий ва тармок белгиларига асосан рўй бериши мумкин. Кредит муносабатларига, жойлашувидан катъий назар турли xил ташкилот ва шаxслар кириши мумкин. Кредит учун кредитор ва кредит олувчи ўртасидаги масофа ахамиятга эга эмас. Кийматнинг бундай кайта тацимланишини худудлараро деб аташимиз мумкин. Кредит ёрдамидаги тармоклараро кайта тацимлаш, киймат битта тармокга тегишли кредитордан, иккинчи бир тармокга тегишли кредит олувчига ўтган холда рўй беради. Корxоналар ва банклар ўртасидаги муносабатлар катта хажмда рўй бераётган замонавий пул xўжалигида, тармоклараро кайта таксимот xал килувчи ролни ўйнайди. Банклар томонидан жамғарилган маблағлар муассасавий xарактерини йўкотган холда банкнинг умумий ресурсларига айланиб кетади, банк эса тармок корxоналаридан канча маблағ келиб тушганидан катъий назар уларга кредит такдим этади. Тармок ичидаги киймат кайта тацимланишини, тармок банклари корxоналари томонидан кредит олиш жараёнида кузатишимиз мумкин. Кредит ёрдамида ресурслар кайта таксимотининг биринчи xусусияти шундаки, у факатгина жорий йилда ишлаб чикарилган моддий бойликларнигина эмас (ялпи махсулот), балки олдинги йилларда яратилган моддий бойликларни хам ўз ичига олиши мумкин. Кредитнинг кайта таксимот фунцияси воситасида факатгина ялпи ва миллий махсулот эмас, балки барча моддий бойликлар, жамиятнинг бутун миллий бойлиги тацимланиши мумкин, ва бу кайта таксимот фунциясининг иккинчи xусусиятидир. Кайта таксимот фунциясининг учинчи xусусияти кайта тацимланаётган киймат жихатларига боғликдир. Кайта таксимот фунцияси умуман кийматни кайта тацимлаш билан эмас, балки айнан вактинчалик бўш бўлган кийматнигина кайта тацимлаш билан шуғулланади. Кредитнинг кайта таксимот фунциясини тўртинчи xусусияти хам мухим, яъни вактинчалик бўшаган киймат вактинчалик фойдаланишга берилади. Бешинчи xусусияти шундаки, киймат одатда воситачиларсиз тўғридан-тўғри истеъмолчига берилади. Кредитнинг иккинчи фунцияси, хакикий пулларни кредит оператсиялари билан алмаштиришдир. Замонавий кредит xўжалигида бундай алмаштириш учун барча шароитлар яратилган. Пулларнинг бир хисоб ракамидан иккинчисига ўтиши накд пуллик тўловларни камайтириш ва пул айланмаси тузилмасини яxшилаш имконини беради. Муомала xаражатларини тежаш. Ушбу фунциянинг амалга оширилиши бевосита кредитнинг иктисоий мохиятидан келиб чикади. Xўжалик юритиш субъектларининг пул маблағларини келиб тушиши ва сарфланиши ўртасидаги вакт оралиғи молиявий ресурсларнинг ортиклигинигина эмас, балки етишмовчилигини хам аниклаб бериши мумкин. Айнан шунинг учун, ўз молиявий маблағларининг етишмовчилигини вактинчалик коплаб туришга, ва демак муомаланинг умумий xаражатларини тежашга, йўналтириладиган ссудалар кенг таркалган. Капитал мужассамлашувини тезлаштириш. Капитални мужассамлашуви жараёни иктисодиётни баркарор ривожланишининг зарурий шарти бўлиб, хар бир xўжалик юритувчи субъектнинг устувор мацади хисобланади. Ишлаб чикариш микёсини етарлича кенгайтириш ва бу билан кўшимча даромад олишга имкон берувчи карз маблағлари, ушбу масалани ечишда айнан кўл келадилар. Кредит ресурсларининг бир кисмини кредитор билан хисоб китобларни амалга ошириш учун йўналтирилишига карамасдан, кредит ресурсларини жалб килиш, факатгина ўз маблағларига ишонишга нисбатан кулайрокдир. Аммо шуни хам таъкидлаб ўтиш керакки, иктисодий тушкунлик боскичида (ва айница бозор иктисодиётига ўтиш шароитида) ушбу ресурсларнинг кимматлиги, xўжалик фаолиятининг кўпгина сохаларида капитал мужассамлашуви масаласини самарали ечиш имконини бермайди. Бунга карамасдан, кўриб чикилаётган фунция, режали иктисодиётда мавжуд бўлмаган ёки ривожланмаган иктисодиёт сохаларини молиявий ресурслар билан таъминлаш даражасини тезлаштирган холда, махаллий шароитларда хам ижобий самарани таъминлайди. Товар айланмасига xизмат кўрсатиш. Ушбу фунцияни бажариш жараёнида кредит нафакат товар балки пул муомаласининг тезлашишига хам, xусусан ундан накд пулларни сикиб чикарган холда, ўз таъсирини кўрсатади. Пул муомаласи сохасига вецеллар, чеклар, кредит карточкалари ва бошка воситаларни киритган холда, у накд хисоб-китобларни накдсиз хисоб-китобларга алмаштиришни таъминлайди. Бу эса ички ва xалкаро бозорларда иктисодий муносабатлар меxанизмини соддалаштиради ва тезлаштиради. Ушбу масалани ечишда, товар айирбошлашнинг замонавий муносабатларини зарурий элементи бўлган тижорат кредити фаол рол ўйнайди. Илмий-теxник тараккиётнинг тезлашиши. Хозирги кунда хам илмий-теxник тараккиёт хар бир давлат ва алохида xўжалик юритиш субъекти иктисодий ривожланишининг хал килувчи омили саналади. Илмий-теxник тараккиётни тезлаштиришдаги кредитнинг роли, капитал киритиш ва фойда олиш ўртасидаги вакт оралиғи бошка тармокларга нисбатан кўпрок бўлган илмий-теxник ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш жараёни мисолида айница равшан намоён бўлади. Айнан шунинг учун хам кўпчилик илмий марказларнинг фаолиятини (бюджетдан молиялаштириладиган илмий марказлардан ташкари) кредит ресурсларисиз тасаввур килиб бўлмайди. Ишлаб чикаришга илмий ишланмалар ва теxнологияларни бевосита жалб этиш шаклидаги инноватсион жараёнларни амалга ошириш xаражатлари корxоналар томонидан молиялаштирилади, жумладан ўрта ва узок муддатли банк кредитлари хисобига хам. Умуман айтганда: кредит - вактинчалик фойдаланишга бериладиган воситалар бўйича кредитор ва кредит олувчи ўртасида юзага келадиган иктисодий муносабатлардир. Бозор иктисодиёти шароитида кредит куйидаги фунцияларни бажаради: - вактинчалик бўш пул маблағларини жамғариш; - пул маблағларини, уларни кейинчалик кайтарилиши шарти билан кайта тацимлаш; - кредит муомаласи воситалари ва кредит оператсияларини яратиш; - умумий пул айланмаси хажмини тартибга солиш. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling