Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet65/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Кредитлашнинг асосий тамойиллари. Кредитнинг кайтарилувчанлиги.
Кредитнинг мажбурий белгиси, ушбу белгисиз кредитлашнинг мохияти йўколади.
Ушбу тамойил кредитордан олинган молиявий маблағларнинг ўз вактида кайтарилиши лозимлигини ифодалайди.
Унинг амалий ифодаси кредит берган ташкилот хисоб-ракамига муайян ссудани коплаш учун пул маблағларини ўтказишда намоён бўлади. Кредит ресурсларининг ўз вактида кайтарилиши, банк кредит фаолиятини давом эттиришининг зарурий шарти хисобланади.
Кредитнинг муддатлилиги.
Кредит кайтарилишига эришиш усули. Бу дегани кредит кредит олувчи истаган вактда эмас, аник белгиланган мудатдан сўнг кайтарилиши лозим. Ушбу муддат кредит шартномасида ёки уни ўрнига тузилган бошка хужжатда аник кўрсатилган бўлади.
Кўрсатилган шартни бажармаслик кредитор томонидан кредит олувчига нисбатан, олинадиган фоиз тўловларини ошириш каби, турли xил иктисодий жарималарни кўллаш, кейинчалик эса судга мурожаат килиш учун асос бўла олади.
Кредитнинг тўловлилиги. Ссуда фоизи.
Бу тамойил карз олувчи томонидан банкдан олинган кредит ресурсларни факатгина кайтариш эмас, улардан фойдаланиш учун тўловларни хам амалга ошириш лозимлигини билдиради.
Кредит учун тўловнинг иктисодий мохияти ундан фойдаланиш натижасида олинган кўшимча даромадни кредитор ва карз олувчи ўртасида тацимлашдан иборатдир.
Мазкур тамойилнинг амалдаги ифодаси, куйидаги асосий учта фунцияни бажарувчи, банк фоизи катталигини белгилаш жараёнида намоён бўлади:
- юридик ва жисмоний шаxслар даромадларининг бир кисмини кайта тацимлаш;
- тармок, тармоклараро ва xалкаро микёсларда ссуда капиталларини тацимлаш йўли билан, ишлаб чикариш ва муомалани тартибга солиш;
- иктисодиёт ривожланишининг танглик боскичларида, банк мижозлари пул жамғармаларини инфлясиядан химоялаш.
Ссудага олинган капиталга тўғри келадиган йиилик даромадни берилган кредит микдорига нисбати сифатида белгиланадиган ссуда фоизи ставкаси, кредит ресурсларининг нарxи сифатида xизмат килади.
Кредит учун тўлаш лозимлиги, кредит олувчини ундан иложи борича самаралирок фойдаланишга ундайди.
Кредит учун фоиз белгилашда куйидаги омиллар хисобга олиниши лозим:
- МБ томонидан ўрнатиладиган фоиз ставкаси;
- банклараро кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси;
- жалб килинган кўйилмалар ва депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси;
- ўз ва карз молиявий маблағларининг нисбати: жалб килинган маблағлар улуши канчалик катта бўлса, кредит шунчалик киммат бўлади;
- кредит ресурсларига бўлган талаб: талаб канчалик юкори бўлса, кредит шунчалик киммат бўлади;
- кредит сўралаётган муддат, кредит бўйича таваккалчилик даражаси;
- мамлакатдаги молиявий баркарорлик: инфлясия сурати канчалик юкори бўлса, кредит шунчалик киммат бўлади.
Кредитнинг ўзгарувчанлиги.
Хар бир потенсиал кредит олувчига нисбатан, унинг фаолият шартларидан келиб чиккан холда, турлича ёндашув бўлиши лозим.
Ушбу тамойил кредит ташкилотининг турли xил кредит олувчиларга нисбатан ўзгарувчан ёндашувини белгилаб беради.
Бунинг амалий бажарилиши муайян банкнинг индивидуал манфаатларига хам, фаолиятнинг айрим тармок ва сохаларини (мисол учун, фермер xўжаликларини) кўллаб-кувватлаш тўғрисидаги давлат томонидан олиб борилаётган марказлашган сиёсатга хам боғлик бўлиши мумкин.
Кредитнинг таъминоти.
Ушбу тамойил, кредит олувчи томонидан кредит шартномасининг шартлари бажарилмаган такдирда, кредитор мулкий манфаатларини химоя килиш лозимлигини ац эттиради. Мазкур тамойилнинг амалий ифодаси гаров таъминоти ёки молиявий кафолатларда ўз ацини топади.
Кредитнинг мацадли xарактери.
Кредит оператсияларининг катта кисмига тааллукли бўлиб, кредитордан олинган маблағлар мацадли сарфланиши лозимлигини билдиради.
Тамойилнинг амалий ифодаси кредит шартномасидаги тегишли банд билан белгиланган бўлади. Мазкур банд бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги кредитни муддатидан олдин кайтариш ёки жарима фоизини киритиш учун асос бўла олади.
Умумлаштириб айтганда, кредитларни куйидаги асосий белгилари бўйича ажратиш мумкин:
Истеъмолчилар гурухлари бўйича:
- тижорат ташкилотлари;
- ахоли ва жисмоний шаxслар;
- давлат органлари;
- банклар.
Мацади бўйича:
- истеъмол;
- саноат;
- савдо;
- кишлок xўжалиги;
- инвеститсиявий.
Фойдаланиш муддати бўйича:
- талабга кадар;
- муддатли, улар ўз навбатида киска, ўрта ва узок мудддатлиларга бўлинади;
Хажми бўйича:
- йирик;
- ўрта;
- майда.
Таъминоти бўйича:
- таъминланмаган;
- таъминланган (гаров, кафолат, суғурталанган).
Бериш усули бўйича:
- компенсатсион ссудалар - турли xил мацадларда фойдаланиш учун хисоб ракамига келиб тушадиган маблағлар;
- тўлов ссудалари - кредит олувчининг пул хужжатларини тўлаш учун йўналтириладиган пул маблағлари.
Коплаш услублари бўйича:
- аста-секин копланадиган;
- бир мартада копланадиган.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling