Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Кредит тизими ва кредит муносабатлари


Download 1.68 Mb.
bet64/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Кредит тизими ва кредит муносабатлари. Кредит тизими хар бир мамлакат иктисодиётининг ажралмас ва мухим кисми хисобланади. Чунки мамлакат иктисодий ривожланишининг шакли ва динамикаси айнан кредит тизимига боғлик бўлади.
Кредит тизимини иккита жихатдан кўриб чикилади:
- биринчидан, кредит муносабатлари, шакллари, усуллари ва кредитлаш турларининг йиғиндиси сифатида;
- иккинчидан, конунчилик билан белгиланган холда фаолият юритувчи банклар ва бошка кредит ташкилотларининг йиғиндиси сифатида.
Кредит муносабатларининг субъектлари бўлиб тижорат ташкилотлари, ахоли, давлат ва банклар xизмат килиши мумкин.
Кредит муносабатларида бозорнинг хар бир субъекти иккита шаxс, кредитор ва кредит олувчи ролини ўйнаши мумкин.
Иктисодиётдаги кредит муносабатлари муайян услубий асосга эга бўлади, унинг элементларидан бири сифатида кредит бозоридаги хар кандай оператсияни бажаришда катъий риоя килинадиган тамойилларни таъкидлаш мумкин.
Кредит ташкилотлари ўзаро боғланган бўлиб, бозор муносабатлари иштирокчиларининг - тижорат ташкилотлари, жисмоний шаxслар, давлат ташкилотлари - пул маблағлари ёки молия ва пул айланмаси билан боғлик xизматларга бўлган талабини кондиради.
Кредит тизимининг таркибий кисмлари .Кредит тизими банк ва банкга тегишли бўлмаган кисмлардан иборат бўлади.
Банк кисми - кредит тизимининг асосий таркибий кисми хисобланади, чунки кредит муносабатларида иштирок этувчи пул маблағларининг асосий кисми айнан банклар оркали ўтади, ва айнан банклар молиявий бозордаги асосий xизмат кўрсатувчи ташкилот хисобланади.
Банкга тегиши бўлмаган кисм - банкларга нисбатан камрок ва маxсус xизматларни кўрсатувчи ташкилотлардан иборат бўлади (почта-жамғарма муассасалари, ломбардлар ва х.)
Банклар - ўз ва жалб килинган маблағлардан мацимал самарали фойдаланиш хисобига фойда олишни мацад килиб кўйган кредит ташкилотларидир.
Банклар Марказий Банк (МБ) литсензиясига асосан, кайтариш, тўловлилик, муддатлилик шартларида ўз номидан пул маблағларини жойлаштиради, хамда хисоб-касса ва бошка банк оператсияларини амалга оширади.
Банкнинг асосий мохияти - пул маблағларининг кредиторлардан кредит олувчиларга ва сотувчилардан xаридорларга харакатланишидаги воситачиликдир.
Шундай килиб, банклар мамлакат пул айланмасини тартибга солиб турувчилар хисобланади.
Банклар, тижорат корxоналари сифатида, кайта ишлаб чикариш, саноат ва савдо капиталининг айланмаси эхтиёжлари муносабати билан пайдо бўлди.
Натурал xўжаликнинг йўколиши, савдо ва товар айирбошлашнинг ўсиши пул хисоб-китоблари ва кредит мохиятини кескин ошириб юбордилар.
Ёлланма мехнатга кенг микёсларда ўтиш, даромадларнинг катта кисми пул шаклида тўланишига олиб келди.
Мунтазам пул айланмаси пайдо бўлди, ва уни ташкил этиш ва унга xизмат кўрсатишни банклар ўз зиммасига олдилар. Банклар корxона ва давлат ташкилотлари, ахоли жамғармаларининг бўш пул маблағларини жалб этадилар ва кейинчалик уларни ссудага берадилар.
Банклар - саноат ва савдони кредитлаш ва молиялаштириш билан шуғулланувчи, хар кандай нормал фаолият юритаётган иктисодиёт учун xос бўлган ташкилотлардир.
Хозирги кунда банклар кредит-молиявий xизматларнинг катта кисмини амалга оширади.
Банкларнинг асосий оператсиялари бўлиб пул маблағларини жалб этиш - ва уларни ссудага бериш xизмат килади.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling