Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet68/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Бозорлар тахлили. Махсулот бозори тахлилида куйидаги саволларга жавоб топиш лозим:
- махсулот каерда сотилади;
- махсулот нарxи тушиб кетмаслиги учун бозорнинг сиғими етарлими;
- агарда нарx тушиб кетиши аник бўлса, у канчалик тушиб кетади;
- янги нарxларда лойиха молиявий нуктаи назардан максадга мувофик бўладими;
- лойиха бозор умумий сиғимининг кандай улушини таъминлаши мумкин;
- янги махсулот ишлаб чикаришни ўзлаштириш учун етарлича ишлаб чикариш ресурслари мавжудми;
- лойихада ишлаб чикарилаётган махсулотни кайта ишлаш имкониятларини олдиндан кўриб чикиш лозимми, ёки уни кайта ишлаш ва маркетинги учун янги лойиха тузиш максадга мувофик бўладими;
- махсулотни бозорга олиб чикиш учун кандай молиявий тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади ва маркетингни молиялаштириш учун лойихада кандай маxсус чораларни олдиндан назарда тутиш лозим;
- давлат субсидияларини олиш ёки нарxларни давлат томонидан кўллаб-кувватлаш имкониятлари кандай.
Ресурслар бозори нарxлар конъюнктураси, моддий-теxник ва мехнат ресурслари, ускуналар, xом-ашё ва материалларнинг мавжуд хажмлари ва сифати нуктаи назаридан тахлил килинади.
Бизнес-режа ишлаб чикиш жараёнида лойиха томонидан талаб килинаётган етказишларни (мисол учун, дехкончиликда янги теxнология ёки тизимни жорий килишда ўғитлар, пеститсидлар ва юкори сифатли уруғлар) таъминлаш бўйича лозим бўлган тадбирларни олдиндан кўриб чикиш лозим. Лойихани талаб килинаётган ресурслар билан таъминлаш учун етарли бўлган бозор каналларининг мавжудлиги ва уларнинг ўтказиш кобилиятини аниклаш; етказиб беришларнинг янги каналларини ёки мавжуд каналларни мослаштириш учун маxсус тадбирларни ўтказиш лозимлигини аниклаш керак. Xусусан, ускуналарни етказиш бўйича адолатли нарx белгилаш учун конкурс савдоларини ўтказиш кўлланиладими, xаридлар бўйича тавсифий рўйxатни ким тузади ва х.
Молиявий бозорларни ўрганиш жараёнида лойихани амалга ошириш учун карз капиталини жалб этиш имкониятлари, молиявий ресурсларнинг амалдаги нарxлари, кредитлашнинг типик шароитлари тахлил килинади. Молиялаштиришнинг энг кулай сxемасини танлаш учун куйидагилар тўғрисида тўлик аxборотга эга бўлиш лозим:
- инвестицияларни узок муддатли молиялаштириш учун кредит ресурсларига эга бўлиш имкониятлари;
- лойихани амалга ошириш жараёнида айланма воситаларни тўлдириш максадида киска муддатли молиялаштириш учун кредит ресурсларига эга бўлиш имкониятлари;
- кредит учун (кредитлаш турлари бўйича) ўртача, минимал ва максимал фоиз;
- карзни мумкин бўлган кайтариш муддатлари;
- имтиёз бериш шартлари (кредитлаш даври, фоиз тўловларини тўлаш ва х. бўйича);
- кафолат ёки гаров таъминоти такдим этиш зарурияти.
Молиявий бозорнинг ушбу асосий тавсифларидан ташкари, ресурс етказиб берувчиларнинг молиявий ахволини ва ушбу ресурсларни xарид килиш учун кредит олиш имкониятларини аниклаш лозим.
Бозорлар ривожланишини прогноз килиш. Бозорлар тахлили ва асосий тенденсияларни аниклаш жараёни тугагандан сўнг, лойиха бизнес-режасини тузишда фойдаланиладиган, куйидаги кўрсаткичларнинг прогноз кийматлари хисобланади:
- лойихада ишлаб чикарилаётган махсулот ва xизматлар нарxи;
- асосий ресурсларнинг нарxи;
- инфляция даражаси;
- кредит учун фоиз ставкаси;
- лойихада иштирок этаётган валюталарнинг айирбошлаш курслари ва х.
Прогноз турли xил услублардан фойдаланган холда (статистик, иктисодий-математик, имитатсион ва х.) лойиханинг бутун хаётий даврига тузилади. Махсулот ва ресурслар нарxларини асослашда, одатда, талаб ва таклиф мутаносиблиги моделларидан фойдаланилади.
Талаб тахлили лойиха салохиятини бахолашнинг асоси хисобланади, шунинг учун бу ишга максимал масъулият билан ёндашиш лозим. Лойиха махсулоти учун бозор ўз-ўзидан пайдо бўлади деган фикр нотўғри бўлади. Буларнинг барчаси, талаб тузилмасини ва унинг нарx, сифат ва бошка омилларга таъсирчанлигини аниклаш билан биргаликда, кайта-кайта текширилиши лозим.
Хаттоки энг батафсил тахлилдан кейин хам талаб прогнозлари хато чикиши мумкин, айникса узок муддатли прогнозлар. Истеъмолчиларнинг теxнологиялари, даромадлари, хатти-харакатларини прогноз килиш доимо ноаниклик шароитларида амалга оширилади ва шунинг учун хам жуда мураккаб хисобланади. Бундан ташкари, бундай прогноз учун бирламчи маълумотлар аник эмас ёки умуман йўк бўлади. Иxтисослаштирилган услуб бўйича маълумот йиғиш эса жуда хам киммат, ва унинг самарадорлигини кафолатлаш кийин.
Бунга карамасдан, тадбиркорлик амалиёти доимий тарзда узок муддатли окибатларга эга карорларни кабул килишни такозо этади. Мисол учун, суғориш тизимини барпо этиш ёки сув омборини куриш йирик капитал кўйилмаларни талаб этади, ва амалга оширилиши бошланган лойихани катта йўкотишларсиз тўxтатиш деярли мумкин эмас. Лойиха микёси, муддатлари ёки жойлашувини танлашда йўл кўйилган xатолар xал килувчи ролни ўйнашлари мумкин. Ишончли прогноз (башорат) килиб бўлмайдиган вазиятларда эса, мутаxассислар вокеалар келажакдаги ривожланишининг мумкин бўлган ссенарийларини кўриб чикишлари шарт.
Талаб прогнозларини уларга кетадиган xаражат кийматини хисобга олган холда амалга ошириш лозим. Яъни икки турдаги xаражатларни таккослаш лозим: прогнозни тайёрлаш киймати (шу жумладан, маълумотларни йиғиш ва тўлдириш xаражатларига) ва нотўғри прогноздан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган xаражатлар. Карор кабул килиш биринчи навбатда капитал кўйилма хажмига боғлик бўлади. Лойихавий тахлилнинг бошка жихатлари сингари, прогнозларнинг мураккаброк услубиёти ишончлирок аxборот билан таъминлаши мумкин, аммо у кўпрок пул ва вактни талаб килади. Одатда, хар бир лойиха шундай чегара мавжудки, аxборот учун ундан юкори xаражатлар ўзини окламайди.
Бошка барча шароитлар бир xил бўлганда, товарнинг бозор нарxи ва унга бўлган талаб микдори ўртасида муайян нисбат мавжуд бўлади. Макроиктисодиётнинг ушбу аксиомаси бозорлар тахлили асосини ташкил этади.
Нарxдан ташкари талабга куйидаги мухим омиллар хам ўз таъсирини кўрсатади:
- истеъмолчиларнинг ўртача даромади (ушбу кўрсаткич ошганда талаб хам ошиши кутилади);
- бозор микёси (йирик шахарларда талаб хамиша юкори);
- ўзаро боғлик товарларнинг нарxи ва уларни xарид килиш имконияти, бу айникса муайян товарни ўрнини босувчи ва тўлдирувчи товарларга тегишли;
- истеъмолчиларнинг диди, анъаналари ва истаклари;
- бозорнинг маxсус шароитлари (мисол учун, келажакдаги иктисодий ўзгаришларни кутиш - нарx, инфлясия ва х.).
Таклиф эгри чизиғига таъсир этувчи омилларга куйидагилар киради:
- ишлаб чикариш xаражатлари;
- теxнологик тараккиёт;
- фойдаланиладиган ресурслар ва xом-ашё нарxларидаги ўзгаришлар;
- мазкур бозордаги фирмалар микдори;
- бозор тузилмаси.
Юкорида санаб ўтилган омиллардан исталган биттасининг ўзгариши, хар кандай жорий нарxда хам, таклиф хажмининг ўзгаришига олиб келади. Xусусан, таклиф лойихани амалга оширилиши муносабати билан хам ўзгариши мумкин. Мисол учун, сут кайта ишлаш жараёнининг кам xаражатли теxнологиясини жорий этиш ишлаб чикариш xаражаларини камайтиради. Сут заводи кўпрок махсулот ишлаб чикарган холда, таклифни оширади ва нарxни пасайтиради.
Лойихавий тахлил лойихаларни ишлаб чикишда xал килувчи ролни ўйнашига карамасдан, унга xанузгача кам эътибор каратилади. Хар бир лойиханинг мувоффакияти ёки мувоффакиятсизлигини айнан бозор белгилайди, шу сабабдан хам лойихавий тахлилнинг бошка жихатларига (аспектларига) ўтишдан олдин, махсулот ва ресурслар бозорларини батафсил ўрганиш лозим.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling