Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet76/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

14.3.Юкларни ташишни тезкор бошқариш
Ташиш жараёнини тезкор бошқариш деганда ташиш технологик жараёнининг алоҳида элементлари бўйича смена-кунлик вақт мобайнида транспорт муаммоларининг ечимини таъминловчи функцияларни амалга ошириш туширилади. Тезкор бошқариш йўл-транспорт комплекси барча элементларининг ишлаб чиқариш ва хҳжалик фаолиятини тезкор ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, тезкор ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, тезкор башоратлаш ва мувофиқлаштириш асосида мумкин бўладиган келишмовчиликларни бартараф этган ҳолда юкларни ташиш бўйича режаларни бажаришга қаратилган.
Ташиладиган юкларнинг хилма-хиллиги, ишлаб чиқариш алоқаларининг мураккаблиги бошқарув масалаларини ечишда иқтисодий-математик усуллар (ИМУ) ва ахборот технологияларидан фойдаланиш зарурлигини тақазо этади. Юкларни ташишда тезкор бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими (ТБАТ) қуйидаги масалаларни ечишга асосланган:
- ахборот технологияларини қўллаган ҳолда юкларни ташишни тезкор режалаштиришни такомиллаштириш;
- бошланғич транспорт ҳужжатларини интеграциялашган (мужассамлашган) қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш;
- юкларни ташиш маршрутларини оптималлаштириш;
- транспорт “тугун” (тўр)ларида автомобил ва бошқа турдаги транспорт ишини мувофиқлаштириш ва ягона технологик транспорт жараёнини яратиш;
- реал вақт кўлами (масштаби)да юк автомобил транспорти ишини тезкор назорат қилиш;
ТБАТ ташиш жараёнини тайёрлаш, режалаштириш, назорат қилиш, таҳлил этиш ва мувофиқлаштириш функцияларини ягона ёпиқ циклга бирлаштиради.
ТБАТда тезкор бошқариш икки бочқичга бўлинади:
1. Ташиш жараёнини тезкор режалаштириш;
2. Диспетчерлаш.
ТБАТ доирасида ташкиш жараёнини тезкор режалаштириш Автотранспорт корхона учун ташишнинг смена-кунлик режасини шакллантиришда акс этади. Кейинчалик бу режа ҳар бир юк автомобили бўйича тақсимланади. Натижада бу босқичда қуйидаги ҳужжатлар шаклланади:
- ташишнинг режалаштирилган ҳажмларини кўрсатган ҳолда бутун иш вақти мобайнида маршрутдаги иш жадвали графиги (ҳайдовчига берилади);
- ҳар бир маршрут бўйича маълумотлар (Автотранспорт корхона диспетчерига берилади);
- мижозлар бўйича Автотранспорт корхонанинг режавий топшириқлари тўғрисида умумий маълумотлар (катта диспетчерларга берилади);
- ортиш-туширишга автомобилларнинг келиш графиги (юк жўнатувчилар ва қабул қилувчиларига берилади).
Диспетчерлаш ташиш жараёнининг беришини доимий назорат қилиш, таҳлил этиш ва мувофиқлаштиришни назарда тутади. Смена – кунлик режанинг бажарилиши бошқариш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади.
- талаб қилинадиган автотранспорт воситаларига буюртмалар шакли (кўриниши)ни оптималлаштириш;
- ортиш-тушириш механизмларининг унумдорлиги ва ташишларга мижозлар буюртмаларининг мувофиқлиги (монандлиги);
- ташиш имкониятларининг захира (резерв) ларини яратиш;
- йўналишларда транспорт воситаларининг ишини мувофиқлаштириш.
Тезкор назорат ва ташишларга режавий топшириқларнинг бажарилишини таҳлил қили функцияларини Автотранспорт корхонанинг диспетчерлик аппарати амалга оширади. Назоратли тезкор маълумотлар бевосита бошқариладиган объектдан Автотранспорт корхона диспетчерига дисплей ёритиладиган қурилмага узатилиб, у ерда ҳайдовчилар тўғрисида маълумотлар ва ишлаб чиқариш жараёнининг барча кўрсаткичлари, ҳайдовчиларнинг кечикишлари, йўналишлардан вақтли қайтишлари, ташиш ҳажмлари, ортиш-туширишда меъёридан ортиқ туриб қолишлар акс эттирилади.
Тезкор мувофиқлаштириш берилган режа доирасида ташиш жараёнини таъминлаш мақсадида унга бошқариладиган таъсир ҳаракатларини амалга оширишда намоён бўлади.
ТБАТ шароитида тезкор бошқариш айниқса оммавий ташишлар учун, ғишт завозлари, уй қуриш комбинатлари, нефт- базалари, металл базалари, темир йўл станциялари ва хизмат кўрсатувчи объектлардан юкларни олиб кириш ва олиб чиқишда самарали ҳисобланади. Икки тартибдаги буюртмаларни бажаришда тезкор бошқариш Автотранспорт корхонанинг эксплуатация хизматига юклатилади.
Ташишларни бошқаришни амалга оширувчи ходимлар ҳаракатдаги воситаларнинг юкларни ортиш ва туширишда меъёридан ортиқ туриб қолишлари, транспорт воситалари балан ортиш-тушириш механизмларининг ишини мувофиқлаштириш, ҳаракатдаги воситалардан фойдаланиш, ташиш ҳажмларини ҳисобга олишнинг аниқлиги учун жавобгар бўлиб ҳисобланади. Операторлар ТБАТ ва Автотранспорт корхоналарнинг бошқарадиган органлари билан тўғридан-тўғри телефон, факс, радио ва компьютерли алоқаларга ҳамда объектнинг ҳолати тўғрисида дастлабки маълумот (ахборот)ларни ТБАТнинг ИҲМга узатиш учун зарур бўлган терминал қурилмаларга эга бўлишади. ТБАТнинг диспетчерлик залида ўрнатилган автоматлаштирилган таблода ҳар бир объект бўйича ташиш жараёнининг ҳолати тўғрисида маълумот (ахборот)лар акс этади.
Юк ташишларда ТБАТ қўллаш ҳаракатдаги воситаларнинг ортиш-тушириш операцияларида туриб қолиш камайтириш (3-7 %), масофа (йўл)дан фойдаланиш коэффициентини ошириш (2,5-5%га), ҳаракатдаги воситалардан фойдаланишнинг бошқа кўрсаткичларини яхшилаш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга имкон беради.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling