Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Йўловчи ташувчи автокорхоналарда эксплуатация хизматини бошқаришнинг ўзига хос-хусусиятлари
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
14.4.Йўловчи ташувчи автокорхоналарда эксплуатация хизматини бошқаришнинг ўзига хос-хусусиятлари
Автобус ва таксомотор корхоналарида эксплуатация хизматининг тузилмаси ва функциялари ўзига хос-хусусиятларга эга бўлиб, бу корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятининг хусусиятлари билан боғланган. Бу эксплуатация хизматининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - аҳолига хизмат кўрсатишни ташкил этишнинг оқилона (рационал) режасини ишлаб чиқиш ва асослаш (маршрутлар бўйича автобусларнинг ҳаракат жадвали ҳамда куннинг соатлари ва ҳафтанинг кунлари бўйича автомобил-тақсилларни ишга чиқиш графикларини тузишни ҳам қамраган ҳолда); - йўналишларда транспорт воситаларининг ҳаракатини диспетчерлик мувофиқлаштириш йўли билан тасдиқланган режанинг бажарилишининг доимий назоратини таъминлаш. Автобуслар ҳаракатини ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига олади: - манфаатдор корхона ва ташкилотлар билан биргаликда шаҳар йўловчи транспорти комплекс ривожланишининг транспорт схемаларини тузиш; - автобусларда ташишни ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ва автобуслар ишини бошқа турдаги шаҳар йўловчи транспорти билан мувофиқлаштириш; - мавжуд автобус маршрутларида йўловчи оқилларининг тақсимланишини ўрганиши ва таҳлил қилиш; - автобуслар ҳаракатининг меъёрланадиган тезликлари ва ҳайдовчилар меҳнатининг рационал тартиби (режими)ни ҳисобга олган ҳолда маршрутлар бўйича автобуслар ҳаракатининг жадвалларини ишлаб чиқиш. Енгил автомобил-таксиларда йўловчилар ташишни оқилона (рационал) ташкил этиш таксомоторларда ташишга талаб ва автомобил-таксиларнинг ишини бошқа турдаги шаҳар йўловчи транспорти билан мувофиқлаштириш имкониятларини ўрганиш ҳамда таксимоторларда ташишни ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Бунда алоҳида эътиборни умуман шаҳар ва унинг туман (район)лари, йилнинг фасллари, ойлари, хафтанинг кунлари, куннинг соатлари бўйича таксомоторларда ташишга эҳтиёжларни аниқлашга қаратиш лозим. Бунинг асосида автомобил-таксиларни ишга чиқариш графиги ишлабчиқилади ва ҳайдовчилар ишини оқилона ташкил этилади. Йўловчи Автотранспорт корхона эксплуатация хизматини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси бошқарувнинг шаклига боғлиқдир: марказлашган ва марказлашмаган. Марказлашмаган бошқарувда ташкил этиш ва режалаштириш бўйича барча ишлар бевосита Автотранспорт корхонанинг функционал бўлинмалари томонидан бажарилади. Бунда Автотранспорт корхона эксплуатация бўлимининг тузилмасида, одатда, бир нечта гуруҳ назарда тутилади. Эксплуатация бўлимининг бошлиғи қуйидаги функцияларни амалга оширади; - бўлим ишини ташкил этиш ва бошқариш; - бутун корхона ва автожамламалар бўйича йўловчилар ташиш режасининг бажарилишини таъминлаш; - ҳаракатдаги воситаларни ўз вақтида йўналишларга чиқишини ташкил этишни назорат қилиш; - йўловчилар оқимини ўрганиш ва таҳлил қилишни ташкил этиш; - йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини яхшилаш ва ҳаракатдаги воситаларни фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқишлигини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш. Ҳаракатни ташкил этиш гуруҳининг функцияларига қуйидагилар киради: - йўловчилар оқимини ўрганиш; - автобус маршрутлари (автомобил-таксиларнинг туриш жойлари)нинг турлари (тармоқлари)ни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; - йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракатининг тезлиги меъёрлашни амалга ошириш; - автобус (автомобил - такси) ҳайдовчилари ишининг рационал жадвал (график) ларини ишлаб чиқиш; - йўналишлар бўйича автобусларни тақсимлаш (куннинг соатлари ва ҳафтанинг кунлари бўйича автомобил-таксиларни чиқариш); - автобуслар ҳаракатининг жадвалини тузиш. Ҳайдовчилар (чиптачилар) ишининг кунлик графиклари (топшириқлари)ни тузиш гуруҳи диспетчерлик маълумотларига мувофиқ йўналишлар ва чиқишлар бўйича автобусларни чиқариш топшириқ (наряд)ларини ишлаб чиқади ҳамда ҳайдовчилар ва чиптачиларнинг иш вақтидан фойдаланишининг назоратини амалга оширади. Ушбу гуруҳнинг иши бевосита автожамланмаларнинг бошлиқлари билан биргаликда бажарилади. Автобус Автотранспорт корхонада диспетчерлик гуруҳининг вазифаларига қуйидагилар киради: - йўналишларга автобусларни ўз вақтида чиқаришни тайёрлаш ва ташил этишни назорат қилиш; - бунинг учун (юқоридаги) зарурий ҳужжатларни тайёрлаш; - техник ва бошқа сабабларга кўра автобусларнинг автосаройга вақтли қайтишларини қайд қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш. Автобусларни йўналишларга чиқариш тасдиқланган наряд – топшириқ асосида амалга оширилади. Автобусларни йўналишларга чиқаришдан аввал диспетчер гараж бўйича навбатчи билан биргаликда уларнинг техник ҳолатини аниқлайди ва шунга мувофиқ наряд-топшириқларга тегишли ўзгартиришлар киритади. Худди шундай функцияларни таксомотор Автотранспорт корхона эксплуатация хизматининг таркибидаги диспетчерлик гуруҳм ҳам бажаради. Автобус Автотранспорт корхонада йўналишли (чизиқли) диспетчерлик гуруҳи қуйидаги вазифаларни бажаради: - йўналишларда автобуслар ҳаракатининг мунтазамлигини назорат қилиш; - йўловчиларни ташиш ҳолати ва шароитларини назорат қилиш; - автобуслар ҳаракатини тезкор мувофиқлаштириш (тартибга солиш); - бошқа турдаги шаҳар транспорти билан ҳаракатини мувофиқлаштириш. Ташкилотлар Автотранспорт корхонада йўналишли (чизиқли) диспетчерлик гуруҳининг вазифаларига қуйидагилар киради: - автомобил-таксиларни турли жойлари бўйича тақсимлашни назорат қилиш ва тезкор мувофиқлаштириш (тартибга солиш); - тезкор ва дастлабки буюртмаларни қабул қилиш; - техник носозлиги туфайли автомобил-таксиларнинг йўналишларда туриб қолишларини назорат қилиш; - йўловчиларни ташиш шароитларини назорат қилиш; - йўловчиларни ташиш шароитларини назорат қилиш; Ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш гуруҳининг функцияларига шаҳар йўловчи транспорти ҳаракатидаги воситалари ишининг эксплуатацион ва иқтисодий кўрсаткичларининг бажарилишини доимий таҳлил қилиш киради. Бу бўлинма автобус ва таксомотор Автотранспорт корхонанинг таркибида фаолият юритади. Назорат ва тушумлар (йиғимлар) гуруҳининг қуйидаги функциялар юклатилган: - тўловчилар тушумининг тўлиқлиги ва сақланишини таъминлаш; - ҳайдовчилар ва чиптачилардан йўл ҳақларини қабул қилишни ташкил этиш; - йўл ҳақи тўловларини ҳисоблаш, расмийлаштириш ва банк топшириш; - чипталар хўжалигини таъминлаш ва назорат қилиш; - автобуслар ҳаракатининг мунтазамлигини ошириш; - йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини яхшилаш; - йўловчилар ва багажни ташиш тарифларига риоя қилиш, автобусларнинг ички ва ташқи жиҳоз (тозалик, овозли ўрнатилмалар, иситмалар, совутгичлар ва бошқалар) ларини назорат қилиш; - ҳисобга олинувчи транспорт ҳужжатларини тўғри расмийлаштиришни текшириш; - автомобил-таксиларда спидометр, таксометр ва ёруғлик сигнализацияларининг созлигини назорат қилиш. Назорат ва тушумлар (йиғимлар) гуруҳининг таркиби ва ходимларининг сони йўл ҳақи тўловларининг танланган шакллари (чиптачили, чиптачисиз, кассали ва кассасиз)га боғлиқ бўлиб, унинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари технологик жараённинг хусусиятлари билан аниқланади. Таксомотор Автотранспорт корхонада назорат ва тушумлар гуруҳи таксометрнинг тегишли кўрсатишларига мувофиқ ҳайдовчиларнинг тушумларни ўз вақтида топширишларини назорат қилишни амалга оширади. Ҳаракат хавфсизлиги гуруҳи йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланади. Гуруҳ ходимлари ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш, ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда ҳайдовчиларнинг йўналишларга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш ва йўналишларга чиқадиган автомобилларни профилактик текширувдан ўтказиш бўйича ишларни бажаришади. Шаҳарда икки ва ундан ортиқ йўловчи Автотранспорт корхоналари бўлганда ташишларни ташкил этиш ва диспетчерлик бошқаруви бўйича барча мажмуавий ишлар ягона марказ - мунициплар (ҳокимият) транспорт департаменти қошидаги йўловчи эксплуатацион хизматида жамланиб, бундай хизматларнинг тоифаси ишларнинг хизмат кўрсатиладиган район (худуд)нинг қуйидаги кўрсаткичларига боғлиқ бўлган ишларининг ҳажми билан аниқланади: аҳолининг сони, автобус йўналишларининг сони, йўналишлардаги автобуслар сони. Муниципиар йўловчи эксплуатацион хизматининг вазифалари бўлиб автобуслар йўналишлари тўғри (тармоғи)ни такомиллаштириш (йўналишларнинг рационал схемаларини ишлаб чиқиш ва уни такомиллаштириш, янги йўналишларни очиш ва норентабел ёки кам талабли бўлганларни ёпиш) ва автомобил-таксиларнинг туриш жойларини тузишни ривожлантириш, йўналишларда автобусларнинг ишларини ташкил этиш ҳамда уларни диспетчерлик алоқа тизимлари билан жиҳозлаш ва ҳаракатни мувофиқлаштириш (тартибга солиш)ни автоматлаштириш ҳисобланади. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling