Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Йўловчилар ташишни мувофиқлаштириш


Download 1.68 Mb.
bet79/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

14.6.Йўловчилар ташишни мувофиқлаштириш
Йўналишларда автобуслар ва автомобил-таксиларнинг ҳаракатланишини мувофиқлаштириш, одатда шаҳар худудида марказлашган диспетчерлик раҳбардиги тизими орқали амалга оширилади. Бу ҳолатда йўналишларга чиқарилган барча автобуслар ва автомобил-таксилар марказий диспетчерлик станцияси (МДС) ва йўналишли (чизиқли) диспетчерлик ходимларининг тезкор бошқарувида бўлади. Йўналиши ходимларнинг бутун таркиб, МДС нинг диспетчерини қамраган ҳолда, тегишли транспорт корхонасийўловчи эксплуатация хизматининг рўйхати (штати) да бўлади. МДС ва йўналишли назорат пунктлари тизимига тезкор ишлаб чиқаришни технологик алоқа воситалари орқали бирлашиб, унинг ёрдамида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши бўйича ахборотлар йиғилади ва тезкор кўрсатмалар берилади.
Марказлашган мувофиқлаштиришда ҳаракатланиш бўйича барчп ахборотлар бир жойда тўпланади ва марказий диспетчер ихтиёрида бўлган техник воситалардан фойдаланиб транспорт ҳаракатланишининг риоя қилинмаган мунтазамлигини тезкор тарзда тиклаши мумкин. Диспетчерлаш эксплуатация қилишнинг энг тежамли режимини қўлаш, транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, ҳаракат хавфсизлиги ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга имкон беради.
Диспетчерлик бошқаруви автокорхона ичидаги ва йўналишга бўлинади.
Автобусларда ташишга раҳбарлик бўйича диспетчерлик хизмати автобусларни йўналишларга чиқаришни тайёрлаш ва ташкил этиш, маршрутларда ҳаракатланишни мувофиқлаштириш ва автобусларнинг автокорхонага ўз вақтида қайтиши бўйича комплекс (мажмуий) тшларни амалга оширади. Йўналишлардаги диспетчерлар билан доимий алоқада бўлишади. Ўз навбатида автокорхонадаги диспетчерлар МДСнинг тезкор бошқарувида бўлади.
Йўналишларда автобусларнинг ҳаракатланишини диспетчерлик мувофиқлаштириш вазифаларига қуйидагилар киради:
- маршрутдаги ҳар бир автобус ҳаракатланишининг амалдаги вақтининг маршрутлардаги жадвал бўйича белгиланган вақтига мос келишини доимий назорат қилиш;
- хаҳира (резерв)даги автобуслардан оқилона (рационал) фойдаланиш;
- автобуслар ҳаракатини бошқа турдаги шаҳар жамоат транспорти билан тартибга солишни мувофиқлаштириш;
Маршрутларда автобуслар харакатининг назорат марштрутнинг охирги ёки оралиқ пунктларида жойлашган назорат диспетчерлик пунктларининг йўналишлардаги (чизиқли) диспетчерлари ҳамда МДСнинг диспетчерлари томонидан одатда маршрутларнинг охирги пунктларида ўрнатиладиган табели штамп-соатлар ва автобус ҳайдовчилари билан шаҳар МДС ўртасидаги иккитомонлама алоқа ёрдамида амалга оширилади.
Диспетчерлик бошқариш (раҳбарлик) самарадорлиги алоқа сигнализация, автоматика ва телемеханиканинг техник воситаларига жуда боғлиқ бўлиб, улар транспорт воситаларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумот (ахборот)ларни узатиш тезлиги, миқдори (ҳажми) ва сифатини белгилайди.
МДСни жиҳозлашнинг техник воситалари сифатида қуйидагилар қўйилади:
- МДС диспетчерлари билан автобус ҳайдовчилари ўртасидаги икки томонлама алоқа;
- охирги ва оралиқ пунктлари ҳамда автобус саройи диспетчерлари ўртасидаги тўғридан-тўғри телефон алоқаси;
- алоҳида йўналишларда автобуслар ҳаракатининг жадвалини текшириш учун индивидуал назоратнинг автоматик жиҳозлари;
Автосаройлардаги диспетчерлик хизмати шкнингдек ҳаракатдаги воситаларнинг йўналишларга чиқиши ва йўналишлардан қайтиши, ҳаракатдаги воситаларга хизмат кўрсатувчи эксплуатацион ва таъмирловчи ходимларни назорат қилиш учун техник воситалар билан жиҳозланади. Бундан ташқари йирик йўловчи Автотранспорт корхоналарида ҳаракатдаги воситаларни йўналишларга чиқаришни кузатиш ва назорат қилиш телевизион қурилмалар ёрдамида амалга оширилади.
Автобуслар ҳаракати тўғрисидаги барча маълумотлар МДСга келиб тушади. Ҳар бир маршрут бўйича автобусларнинг ҳаракати тўғрисидаги доимий маълумот (ахборот)ларга эга бўлган ҳолда МДСнинг диспетчерлик аппарати ва йўналиш диспетчерлари ҳаракатларининг мунтазамлигини тиклаш ҳамда энг кўп юкланган йўналишларда ҳаракатларни кучайтириш бўйича чоралар кўради. Бунда ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг қуйдаги усуллари қўлланилади: Навбатдаги рейсда кечикишларни қисқартириш; охирги станциялардан автобусларни жўнатишда интервалларни суриш; автобусларни тезкор интерваллар бўйича жўнатиш; автобусларни қисқартирилган рейсларга жўнатиш; автобусларни йўналиш бўйича ёки вақтинчалик бошқаўзгартирилган маршрутга жўнатиш; захирадаги автобуслардан фойдаланиш ва бошқалар. Автобуслар ҳаракати мувофиқлаштиришда диспетчерлик аппарати томонидан турли усулларни қўллаш ҳаракатларнинг бузилишига олиб келувчи конкрет шароитлар ва омилларга боғлиқдир.
Йирик шаҳарларда автобуслар ҳаракатини диспетчерлик бошқарувининг автоматлаштирилган тизимлари қўлланилиб, автобуслар ишини тезкор режалаштириш ва бошқаришнинг қуйидаги масалаларини ечишга қаратилган:
- ҳаракатдаги воситаларни амалдаги йўналишларга чиқиши ва дислокациясини ҳисобга олган ҳолда уларни йўналишлар бўйича оқилона (рационал) тақсимлаш;
- автобуслар ҳаракатининг жадвалини тузиш;
- йўналишларда автобуслар ҳаракатини назорат қилиш;
- автобуслар ҳаракатини мувофиқлаштириш (тартибга солиш);
- автобус ҳайдовчилари ишининг кўрсаткичларини таҳлил қилиш;
- автобуслар ишининг барча босқичларида ҳисоботларни тузишни автоматлаштириш.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling