Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Бошқаришнинг асосий, ўзига хос аниқ функциялари


Download 1.68 Mb.
bet87/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

16.5. Бошқаришнинг асосий, ўзига хос аниқ функциялари.
Бошқариш фаолиятининг турларига кўра, функциялар қуйидагича бўлади:

  • маблағларнинг доиравий айланишини амалга ошириш,

  • маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш,

  • маркетинг хизматини уюштириш,

  • фойда олишни таъминлаш ва ҳ.к;




  • бошқаришнинг социал функциялари, яъни

  • меҳнат шароитини яхшилаш,

  • ходимларнинг уй-жойга эҳтиёжини, социал маданий-маънавий эҳтиёжларни қондириш,

  • моддий рағбатлантиришни таъминлаш,

  • ижтимоий ҳимояни таъминлаш ва ҳ.к;




  • ходимларни инсонийлик, яхшилик, меҳр-шафқатли ва ўзаро муносабатларда сабр-тоқатли бўлиш руҳида тарбиялаш,

  • ходимларни Ватанга муҳаббат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳалолликни, адолат туйғусини, билим ва маърифатга интилишни тарбиялашга хизмат қилиш ва ҳ.к.;




  • ишлаб чиқаришни ташкил қилиш,

  • ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва мувофиқлаштириш,

  • барча бўғин ва бўлимлар ўртасида вазифалар тақсимоти, ваколат ва бошқариш аппарати ходимлари ўртасида масъулиятларни белгилаш,

  • бошқаришнинг аниқ услубини танлаш ва қарор қабул қилишда иш тартиби изчиллиги, ахборотлар оқимини ташкил қилиш ва ҳ.к.

Қайд қилинган функциялар бир-бири билан боғлиқ ва маълум даражада тартибга солинган кўп унсурларни, таркибий қисмлардан иборат бўлиб, улар яхлитликка эга. Шунинг учун ҳам бошқариш жараёнида уларнинг бирортаси ҳам эътибордан четда қолмаслиги керак [15].


Бошқаришнинг функцияларидан яна бири – бу тармоқли бошқариш билан ҳудудийбошқаришнинг мутаносиблигини таъминлашдир. Ҳар бир корхона қандайдир бир тармоққа (сектор таркибига) киради. Айни вақтда у бир туман ҳудудида жойлашганлиги жиҳатидан маҳаллий ишлаб чиқариш – ҳудудий мажмуига киради. Бошқариш жараёнида бу функция ҳам ҳудудий, ҳам тармоқ манфаатини кўзда тутиши лозим.
Бошқаришнинг ўзига хос аниқ функциялари деганда муайян бошқарув органига ва унинг бошқарувчисига конкрет бириктирилган ишлар, масъулият, мақсад ва унга эришиш воситалари мажмуи тушунилади.
Қуйида корхона (фирма, жамоа хўжалиги)ни бошқаришнинг ўзига хос аниқ функциялари ва уларнинг асосий мазмунини келтирамиз.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling