16.4. Бошқариш функцияларининг таркибий тузилиши.
Ғарб менежментининг бугунги замонавий назарияси бошқариш функцияларини таснифлашда, энг аввало унинг қуйидаги асосий (умумий) функцияларига устуворлик беради:
режалаштириш;
ташкил қилиш;
тартибга соли шва мувофиқлаштириш;
назорат;
рағбатлантириш (мотивлаштириш).
Бу функциялар бошқарувнинг барча бўғинларида ва ҳамма босқичларида қуйидаги изчилликда амалга оширилади.
Расм 16.2. Бошқариш функцияларини амалга оширишдаги кетма-кетлик.
Бошқаришнинг юқорида санаб ўтилган асосий функциялари ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнида муҳим ўрин тутиши зарур бўлганлиги туфайли уларни муфассал кўриб чиқамиз.
Бошқаришнинг асосий функциялари
Жадвал 16.4.
№
|
Асосий функциялар
|
Функцияларнинг мазмуни ва ўрни
|
1
|
2
|
3
|
1.
|
Режалаштириш
|
Бошқаришнинг асосий ва дастлабки функциясидир.
Режалаштиришнинг умумийлик хусусияти шундаки, бунда ҳар бир бошқарув ходими ўзининг шахсий ишини режа-лаштиради, ўз иш жойидаги фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқади, режаларни қандай бажараётганини назорат қилишни уюштиради.
|
2.
|
Ташкил қилиш
|
Бу функция бошқарув объекти доирасида барча бошқарилувчи ва бошқарувчи жараёнларнинг уюшқоқлигини таъминлайди.
Бу функция жорий ва стратегик режаларнинг ижросини таъминлаш бўйича биринчи қадамдир.
|
3.
|
Мувофиқлаш-тириш ва тартибга солиш
|
Режалаштириш бошқаришнинг стратегияси ҳисобланса, мувофиқлаштириш бошқаришнинг тактик масалаларини ҳал қилади.
Бу функциянинг асосий вазифаси оқилона алоқалар ўрна-тиш йўли билан бошқариладиган тизимнинг турли қисмлари ўртасида келишиб иш олиб боришни таъминлашдир.
Мувофиқлаштириш маблағларни тежаш мабсадида бошқа-рувдаги параллелизм ва бир-бирини такрорлашни бартараф қилиш имконини беради. Бундан ташқари, у турли тармоқлар ўртасида ресурсларни тақсимлаш йўли Билан нисбат ва мутаносибликни, ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги муносабатни ўрнатади.
|
4.
|
Назорат
|
Бошқарув объектида содир бўлаётган жараёнларни ҳисобга олиш, текшириш, таҳлил қилиш ва маълум тартибда шу объект фаолиятини ўз вақтида созлаб туришдир.
Назорат ўрнатилган меъёрий ҳужжатлардан, режалардан оғишларни, уларнинг жойи, вақти, сабаби ва хусусиятларини аниқлаш имконини беради.
Таъсирчан назоратни ташкил қилиш ҳар бир раҳбарнинг функционал ишидир. Мунтазам назорат йўқ жойда юқори пировард натижаларга эришиб бўлмайди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |