Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Автомобиль транспорти корхоналари менежментида ахборот ва коммуникация


Download 1.68 Mb.
bet89/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

17. Автомобиль транспорти корхоналари менежментида ахборот ва коммуникация.


Таянч атама ва иборалар:
Ахборот тизими тушунчаси ва уни бошқаришдаги роли. Бошқаришда фойдаланиладиган ахборотларга қўйиладиган талаблар. Бошқарув ахборотларини туркумланиши. Коммуникация ва коммуникацион жараён. Ахборот алмашув жараёнидаги муаммолар.


17.1. Ахборот тизими тушунчаси ва уни бошқаришдаги роли.
Ахборот бу маълумот ва хабарлар тўплами бўлиб, мазмунан янгилик унсурларига эга бўлади ва бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун ўта зарурдир. Ишончли ва зарур ахборотларсиз бошқаришни амалга ошириб бўлмайди. Ахборотлар бошқарув негизи ҳисобланади [10].
Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқалар ахборот воситасида қуйидагича амалга оширилади.


Расм 17.1. Бошқарув тизимидаги ахборот алоқалари.

Бошқарувчи орган бошқарилувчи объектнинг ҳолати ҳамда бошқарилувчи объект боғлиқ бўлган ташқи муҳит ҳолати ҳақида ахборотлар олиб туради. Бу ахборот бошқарувчи орган томонидан қабул қилинади ваш у ахборот асосида у бошқарувчи ахборот (қарор, буйруқ)ни ишлаб чиқади. Шундан кейин ахборот бошқарилувчи объектга таъсир ўтказадиган бошқарувчи тизимнинг ижроия органига юборилади ва бажарилиши назоратга олинади.


Шундай қилиб, бошқарув тизимида ахборотни узатиш, олиш, қайта ишлаш ва бериш жараёни амалга оширилади. Ишлаб чиқаришнинг бориши тўғрисидаги ички ахборот бошқарувчи тизимга муттасил келиб тушади. Бу:

  • иш ўринларига хомашёнинг келиб тушиши;

  • станок, ускуналарнинг ишлаши;

  • ишчиларнинг ишлаб чиқариш нормаларини бажариши;

  • тайёрланган буюмлар миқдори ва уларнинг сифати;

  • маҳсулотларни сотиши ҳақидаги ахборотлар.

Ташқи ахборотлар, яъни:



  • юқори ташкилотлардан олинадиган фармойиш, қарор ва топшириқлар;

  • маҳсулот истеъмолчилари талаблари;

  • бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари;

  • рақобатдошларнинг хатти-ҳаракатлари;

  • бозорлардаги ҳолат, улардаги мувозанат;

  • инфляғия ва ишсизлик даражаси;

  • бюджетга тўловлар ва ҳоказоларга оид маълумотлар шу туркумдаги ахборотлар сирасига киради. Булар ташқи муаммолардан келиб чиқувчи ахборотлар ҳисобланади.

Агар корхона ичида ахборот оқимларининг келиши ва ташқи дунё билан алоқалар бузилса, корхонанинг яшаши хавф остида қолади.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling