Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet92/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Ахборот-маълумот тизими.

Бунда кўз билан бажариладиган назорат учун баъзи бир маълумотларни бериш билан чекланади.

  • Кузатув ахборот тизими.

Бу тизим назорат ва бошқарувни таъминлайди. Кейинги иккала тизим асосан технологик жараёнлар тўғрисидаги ахборотларни қайта ишлаш учун қўлланилади.
Ахборотлар тизими – бу мураккаб тизим бўлиб, ўз ичига турли ҳужжатларни, ахборот оқими, алоқа каналлари, техник воситалар ва автоматик бошқарув тизимларини олади. Бутун ахборотлар тизими аниқ ва доимий ишлаши лозим.
Ҳар бир раҳбарнинг услуби кўп жиҳатдан қарор қабул қилиш учун зарур ва етарли ахборотни олиш ва ундан фойдаланишда унинг шахсий ишлаш услуби билан белгиланади.


17.4. Коммуникация ва коммуникацион жараён.
Коммуникация – бу кишилар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашувидир. Раҳбарлар қилаётган ҳамма ишлар ахборотларнинг самарали алмашишини талаб қилади. Яхши йўлга қўйилган коммуникация иш муваффақиятини таъминлайди [10].
Умуман ҳар бир раҳбар 50 дан 90 фоизгача вақтини коммуникацияга сарфлайди. Шу сабабли, шуни тасдиқлаш мумкинки, менежер фаолиятининг самарадорлиги энг аввало коммуникация самарадорлигига, яъни:

  • кишилар билан яккама-якка суўбат олиб бориш қобилияти;

  • телефонда сўзлашув қобилияти;

  • расмий ҳужжатларни тузи шва ўқий олиш қобилияти;

  • мажлисларда қатнашиш маданияти кабиларга боғлиқ.

Корхона (ташкилот) коммуникацияси – бу ўта мураккаб, кўп босқичли тизим бўлиб, ўз таркибига нафақат ташкилот ичидаги, шунингдек унинг ташқарисидаги ахборот алмашувини ҳам олади.


Расм 17.3. Ташкилий коммуникациянинг таснифий схемаси.




Ташкилот – бу давлат назорати ва бошқарувчи остидаги объект бўлиб, у ўзини юқори тегишли ташкилотларга (макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига) турли ҳисоботлар, маълумотлар, ахборотлар бериб туради.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling