Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


оддий, қотиб қолган анъанавий мақсадлар


Download 1.68 Mb.
bet85/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

оддий, қотиб қолган анъанавий мақсадлар;

  • муаммоли мақсадлар;

  • инновацион мақсадлар;

  • ходимлар малакасини, маҳоратини ошириш бўйича мақсадлар.

    Биринчи гуруҳдаги мақсадлар ҳар кун қабул қилинадиган ва амалга ошириладиган одатий мақсадлар бўлиб, уларнинг бажарилишини таъминлаш тегишли бўғиндаги раҳбарнинг бевосита бурчига киради.
    Иккинчи гуруҳдаги мақсадлар одатий мақсадлардан фарқ қилади. Бу мақсадлар корхонага ва айрим ходимга қийинчиликлар туғдиради. Шундай бир шароитда корхона раҳбари олдида вазиятни ўзгартириш, сотиш ҳажмини, айтайлик, икки ой ичида кескин кзпайтиришдек мураккаб масала туради. Бу мақсад муаммоли мақсаддир.
    Инновацион мақсадлар – бу янги маҳсулотни ишлаб чиқариш, янги технологияни жорий қилиш бўйича қўйиладиган учинчи гуруҳдаги мақсадлардир.
    Тўртинчи гуруҳ мақсадлар – бу корхона ходимлари малакасини ошириш соҳасидаги мақсадлар бўлиб, улар узоқ муддатли (стратегик) режа асосида мунтазам равишда амалга оширилиб борилади. Масалан, «3–5 йил ичида 20% корхона ходимлари малакасини ошириш».


    16.3. Бошқариш функциялари мазмуни ва моҳияти
    Дастлаб «функция» ва «вазифа» ибораларининг луғавий маъноси тўғрисида икки оғиз сўз.
    «Функция» – бу лотинча сўз бўлиб, бирор кимса ёки нарсанинг иш фаолият доираси, вазифаси деган маъноларни билдиради.
    «Вазифа» – бу амалга оширилиши, ҳал қилиниши лозим бўлган масала, эришилиши лозим бўлган, кўзда тутилган мақсад. Ёки бирор-бир топшириқ, хизмат, юмуш, хизмат лавозими, мансаб, амал демакдир.
    «Функция» тушунчаси «вазифа» тушунчасига нисбатан торроқ маънога эга. Зеро, функция фақат ўз фаолият доирасидаги вазифаларни ўз ичига олади.
    Бошқариш функцияси деганда у ёки бу объектни бошқаришга оид аниқ вазифаларни хал этишга қаратилган бир турдаги ишлар мажмуи тушунилади [10].
    Демак, бошқарув муайян функциялар орқали амалга оширилади. Функцияларни аниқлаш, уларнинг моҳиятини очи шва ўрганиш бошқарув жараёнини тўғри ташкил қилишнинг муҳим шартидир.
    Бошқарув функцияларининг мазмуни у ёки бу фаолиятни ташкил қилишдан келиб чиқади. Масалан, ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида:

    • лойиҳалаш;

    • конструкторлик;

    • режалаштириш каби ишларни бажариш билан боғлиқ функциялар пайдо бўлади. Кейинги функциялар ишлаб чиқаришни тайёрлаш, яъни,

    • маҳсулот тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш;

    • меҳнат нормалари, материаллари сарфини белгилаш;

    • асбоб-ускуналарни тайёрлаш каби ишларни бажариш билан боғлиқ функциялар пайдо бўлади.

    Ишлаб чиқариш жараёнини бошлаш ва уни узлуксиз давом эттириш учун:

    • ишлаб чиқариш воситалари, техника;

    • хом ашё;

    • энергия;

    • транспорт каби моддий таъминот воситалари зарур.

    Шундан кейин:

    • кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйиш;

    • меҳнатни ташкил қилиш;

    • ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш каби бир қатор ташкилий функциялар келиб чиқади.

    Бошқариш функциялари – кўп қиррали тушунчадир. Шу сабабли уларни муҳим белгилар бўйича туркумларга ажратиб ўрганиш зарурияти туғилади.
    Бошқарув функцияларининг моҳияти, таснифи ва мазмунини ўрганиш бошқарувнинг бутун жараёнини тартибга солиб туриш учун зарурдир, чунки юқорида таъкидлаганимиздек, бошқарув мазмуни жараён сифатида унинг функцияларида намоён бўлади.

    Расм 1
    6.1. Бошқариш функцияларининг таснифи.





    Download 1.68 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   112




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling