Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Автотранспорт корхоналарида ташиш сифатини бошқаришни ташкил этиш
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
14.7.Автотранспорт корхоналарида ташиш сифатини бошқаришни ташкил этиш
Ташиш сифатини бошқариш Автотранспорт корхона бошқарувининг умумий функционал кичик тизимларидан бири бўлиб, унинг мақсади – халқ хўжалиги ва аҳолининг ташишларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ ва ўз вақтида қондиришдир. Сифатни бошқаришнинг объекти бўлиб транспорт маҳсулотининг сифати ҳисобланади. Транспорт маҳсулотининг сифати деганда мақсадларига мувофиқ халқ хўжалиги ва жамиятнинг ташишларга бўлган эҳтиёжларини қондириш қобилиятини тақозо этувчи ташиш тизими хусусиятларининг йиғиндиси тушунилади. Бундай ҳусусиятларга қуйидагилар киради: - халқ хўжалиги ва аҳолининг ташишларга ва бошқа барча хизматларга бўлган эҳтиёжларини қондиришнинг тўлақонлиги; - ташиладиган юкларнинг сони (миқдори) ва сифатининг сақланишини таъминлаш; - йўл ҳаракати хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси; - ташишнинг ўз вақтидалиги; - ташиш тизимидан фойдаланишнинг қулайлиги; - етказиш (ташиш)нинг тежамлиги. Бошқарув объекти сифатида транспорт маҳсулотининг сифатли мураккаб тизими бўлиб ҳисобланади, чунки транспорт хизмати жараёни кўп сонли кўрсаткичлар билан тавсифланиб, улар орқали назорат ва мувофиқлаштириш амалга оширилади. Шу сабабли сифатини бошқаришнинг мажмуавий тизимини ишлаб чиқиш мақсадлар тизимининг шаклланишини тақозо этувчи тизимли ёндашувга асосланиши керак. Бунда тизимнинг алоҳида таркибий қисм (элемент)лари шундай тарзда тузилиши ва келишилиши лозимки, улар корхона фаолиятининг барча мажмуавий мақсадларига эришишини таъминласин. Ташиш сифатини бошқариш тизимини яратишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим: - ташиш сифатини бошқариш маҳсулот сифатини маромли яхшилаш (ошириш)га қаратилган ўзаро боғланган ташкилий, техникавий, иқтисодий ва ижтимоий тадбиркорларнинг мажмуаси бўлиб ҳисобланади; - ташиш сифатини бошқариш режавий-ташкилий жараён бўлиб, илмий-техник тараққиёт (ИТТ) билан бевосита боғлиқдир; - ташиш сифатини бошқариш ташиш жараёнининг бутун даврини қамраб олиб, унинг таркибига ишлаб чиқаришни тайрлаш, тайёрларини амалга ошириш, сифатини назорат қилиш босқичлари киради; - ташиш сифатини бошқариш тизимини қуриш (тузиш)нинг ташкилий-техникавий асоси бўлиб корхонанинг стандартлар тизими ҳисобланади. У давлат ва тармоқ стандартларига тўлиқ мувофиқ ишлаб чиқилади. Ташиш сифатини бошқаришнинг мажмуавий тизими (ТСБМТ)ни яратиш - техник топшириқни ишлаб чиқиш; - техник лойиҳа; - ишчи лойиҳа. Техник топшириқда ТСБМТни ишлаб чиқишнинг мақсади, асосий вазифалари, талабалар ва тартиби шаклланади. ТСБМТни яратишнинг асосий мақсади бўлиб минимал ҳаражатларда ташиш сифатининг халқ хўжалиги ва аҳолининг эҳтиёжларига максимал мувофиқлигини таъминлаш ва сақлаб туришни ўрнатиш (белгилаш) ҳисобланади. Техник лойиҳада ТСБМТ нинг асосий стандартлари – “Асосий қоидалар” ўз аксини топиб (ёритилиб), унда мажмуавий тизимни таъминлаш воситалари аниқланади, сифат даражасини оширишнинг ташкилий техникавий ва ижтимоий-иқтисодий тадбирларининг режаси ишлаб чиқилди. Ташкилий тадбирлар Автотранспорт корхона бошқарувининг тузилмасиз тезкор режалаштириш, бошқариш ва назорат, ташкилий-шартномавий ишлар ҳамда ҳайдовчилар меҳнатини ташкил этиш шаклларини такомиллаштиришни назарда тутади. Техникавий тадбирлар ҳаракатдаги воситаларнинг конструктив ишончлиги ва қулайлигини, техник тайёрлигини ошириш, моддий-техник таъминоти такомиллаштиришни ўз ичига олади. Ижтимоий-иқтисодий тадбирлар меҳнатининг якуний натижалари учун ходимларни (ишловчиларни) моддий рағбатлантириш, мижозлар билан ҳисоб-китоблар тизими ва йўл ҳақини йиғишни такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш, меҳнат ва технологик интизомини мустаҳкамлаш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилашни назарда тутади. Ишчи лойиҳа барча бўлинмалар фаолиятини белгиловчи корхона стандартларининг мажмуасини ўз ичига олади. ТСБМТ тузилмаси ўз ичига бошқарув ва ташишни амалга оширишда ишлаб чиқариш даврининг босқичларида қатнашувчи корхонанинг барча бўлинмалари ва хизматларини қамраб олади. Ташишни тайёрлаш босқичида қуйидаги вазифалар амалга оширилади: - транспорт маҳсулоти истеъмолчиларининг талабларига жавоб берувчи ташиш сифатининг даражасини таъминлаш; - стандарт талабларига мувофиқ бўлган ва сифатнинг зарурий талабани таъминловчи меъёрий-техник ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. Ташишларни амалга ошириш босқичининг асосий вазифаси бўлиб режа топшириғига мувофиқ ҳолда юқори сифатли ташишларни бажариш ҳисобланади. Назорат босқичида ташиш тизимнинг кўрсаткичларини назорат қилиш, ташиш сифатининг кўрсаткичлари бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш амалга оширилади. Ташиш сифатини бошқариш жараёнида Автотранспорт корхонада қуйидаги функциялар бажарилади: - истиқболда сифат даражасини белгилаш мақсадида эҳтиёжларни прогноз қилиш; - ташиш сифатини яхшилашни режалаштириш; - ташиш сифатини таъминловчи илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш; - ташиш сифатини яхшилашни рағбатлантириш; - ТСБМТ ишларининг сифатини белгиловчи корхона стандартларини ишлаб чиқиш ва қўллаш; - сифатни бошқариш тизимини ҳуқуқий ва ахборотли таъминлаш. Автомобил транспортида юкларни ташиш сифатини бошқариш мажмуавий тизимининг асосий қоидалари тизимининг мақсадлари, вазифалари, ишлаб чиқиш тартиби ва усуллари ҳамда стандартлар таркибини белгилайди. Корхоналарда ТСБМТни қўллаш тажрибаси шуни кўрсатадики, ташиш сифатини баҳолаш, таҳлил қилиш ва режалаштириш масалалари кам ўрганилган. Транспорт маҳсулоти сифатининг режавий ва баҳоловчи кўрсаткичлари тўғрисида баҳс-мунозаралар бўлмоқда. Ҳозирги кунда сифат кўрсаткичларини шакллантиришнинг шакл ва усулларига ягона услубий ёндашув мавжуд эмасдир. Ўлчов тизимида ташиш тизимининг амалдаги даражасини тавсифловчи, кўрсаткичлар устунроқ бўлиб, режавий ҳисоб-китобларда меъёрлаш ва регламентлаш мумкин эмас. Таклиф қилинаётган аксарият кўрсаткичлар транспорт маҳсулотини миқдорий ўлчовлари билан боғланган ва қуйидаги кўринишдаги мажмуавий кўрсаткичлардан иборатди: Ко = ∑ Кi pi , о < pi < 1, Бу ерда:
pi – салмоғ коэффициенти; n – сифатнинг хусусий ҳолдаги кўрсаткичлар Сифатнинг мажмуавий кўрсаткичларини ишлаб чиқишда асосий хат бўлиб турли техник, эксплуатацион ва иқтисодий параметрларнинг йиғиндиси кўринишида кўрсаткичларни расмиятчилик усуллари билан ҳисоблаш орқали сифатининг иқтисодий мазмунини ўзгартиришга интилиш ҳисобланади. Транспорт маҳсулотининг сифатини турли қирраларини акс эттирувчи кўрсаткичларнинг йиғиндиси сифатида тасвирлаш мумикн. Масалан, юк Автотранспорт корхона учун транспорт маҳсулоти сифатининг умумлашган тушунчасини тезлик, етказиш (ташиш)нинг ўз вақтидалиги ва қайта ишлаш каби турли хизматларни кўрсатган ҳолда юкларни сақлаш орқали тасвирлаш мумкин. Таҳлилнинг мақсадлари учун юк Автотранспорт корхона маҳсулотининг қуйидаги сифат кўрсаткичларидан фойдаланиш мумкин: - мижозларга транспорт-экспедицион хизматлар кўрсатиш даражаси; - юкларни ортиш-тушириш ишларини механизациялаш даражаси; - махсус транспорт воситаларидан фойдаланиш даражаси; - юкларни бир чоракда ташиш даражаси. Йўловчи Автотранспорт корхоналари учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия қилинади: - умуман, шу жумладан, ташишнинг турлари бўйича автобуслар ҳаракатининг мунтазамлиги; - автобусларнинг сиғимидан фойдаланиш коэффициенти ва бошқалар. Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling