Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet99/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Умумий қарорлар бир хил муаммога дахлдор бўлиб, барча бўғинлар учун бирдек амал қилади.
Махсус қарорлар тор доирадаги муаммога тааллуқли бўлиб, корхонанинг муайян бир бўлими ёки бир гуруҳ ходимлари юзасидан қабул қилинади.
Стереотип қарорлар одатда қатъий йўриқномалар, меъёрий ҳужжатлар доирасида қабул қилинади. Бундай қарорлар баъзан кундалик, баъзан масалалар бўйича қабул қилинади, лекин ўзгаришлар асосан муддатларга, айрим сифат параметрларига, ижрочиларга тааллуқли бўлади.
Ташаббусли қарорлар ўз тавсифига кўра новаторлик, мазмунига кўра эса истиқболни назарда тутадиган қарорлардир. Бундай қарорлар вазиятни синчковлик билан батафсил ўрганишни, махсус кузатув материалларига асосланишни, махсус ҳисоб-китобларнинг амалга оширилишини талаб қилади.
Анъанавий қарорлар – бу одатий вазиятларда қабул қилинадиган қарорлардир. Уларнинг амал қилиш доираси олдиндан маълумдир. Бунга, корхона ёки фирманинг ишлаб чиқариш дастурини қабул қилишга оид қилинган қарорлар мисол бўлади олади.
Тавсияли қарорлар ўз моҳиятига кўра ташаббусли қарорларга яқин бўлиб, уларда корхона фаолиятини яхшилаш борасидаги тавсиялар ўз аксини топади.
Аниқ қарорлар тўла-тўкис ахборот мавжуд бўлган ҳолдагина қабул қилинади. Шу сабабли, бундай қарорларнинг амалга ошиш эўтимоллиги бирга яқин бўлади.
Ноаниқ қарорлар – бу таваккал билан – тўла бўлмаган ахборотга асосланиб қабул қилинадиган қарорлардир. Бошқача қилиб айтганда, бундай қарорлар кутиладиган натижага баўо бериш имконияти бўлмаган ҳолларда таваккал қилиб қабул қилинадиган қарорлардир.
Вақтинчалик қарорнинг амал қилиши маълум муддат билан чекланади ёки доимий қарор қабул қилингунча амал қилади.
Тезкор (оператив) қарор кечиктирмай ижро этиш учун чиқарилади. Масалан, табиий офат содир бўлган ҳолларда уни бартараф қилиш бўйича қабул қилинган қарорлар ана шундай қарорлар туркумига киради.
Мунтазам қарорлар белгиланган муддатларда чиқарилади. Масалан, хўжалик фаолияти якунига доир қабул қилинадиган (декада, ой, йил чораги, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик) қарорлар шундай қарорларга мисол бўла олади.
Қабул қилинадиган қарорлар таркибида яккабошчилик ва якдиллик асосида қабул қилинадиган қарорлар ҳам бўлади. Аммо яккабошчилик асосида қарорлар кўп ҳолларда асосли танқидга учраб туради.
Яккабошчилик тамойилидан фарқли ўлароқ, якдиллик тамойили асосида ҳам қарорлар қабул қилинади. Бу тамойил моҳиятига кўра илгари сурилаётган муқобил фикрни сўзсиз қўллаб-қувватлашдан иборат.
Якдиллик кўпинча фавқулодда рўй берадиган вазиятларда қарор қабул қилишда, шунингдек, қаршилик кўрсатувчи гуруҳларда «Коалиғиялар» бўлмаган ҳолларда юзага келади.
Коллегиаллик (кўпчилик) тамойили «коалиғиялар», яъни турли иттифоқ ёки бирлашмалар рўйирост маълум бўлиб турган вазиятларда, ҳар хил фикрлар рақобат қиладиган ҳолларда амал қилади. Шу сабабли қарор қабул қилишда овоз бериш йўлига ўтилади. Бундай ҳолларда қабул қилиш учун кўпчиликнинг овозига таянилади.
Консенсус тамойили пур фикрлилик, яъни фикрлар плюрализми кучайган ҳамда ахборот оқими тобора кучайиб борган ҳолларда қўлланилади.
Консенсус – бу қарорларни ишлаб чиқиш жараёнида барча баўсли масалалар ва турли-туман фикрлар юзасидан бир битимга келиш ёки килишишдир.
Консенсусга ўзаро фикр алмашиш ва маслаҳат, шунингдек илгари сурилаётган муқобил масалаларни мақсадга мувофиқлаштиришнинг ҳар хил усулларини қўллаш ёрдамида эришилади.
«Ринги» усули япон бизнесида кенг қўлланиладиган усулдир. Бу усулга кўра мажлисларда эмас, балки сўраб чиқиш йўли билан розилик олиш воситасида ҳал этилади.



Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling