Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet102/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Персонални бўшатиш — штатларни қисқартириш ва ортиқча ходимларни ишдан бўшатиш билан боғлиқ барча тадбирлар.
Персонални баҳолаш — корхона ёки унинг бўлинмаси ишлаб чиқариш пировард ёки оралиқ натижаларига алоҳида ходимларнинг ҳиссаларини аниқлаш.
Персонал иш сифатини баҳолаш — ходимларнинг эгаллаб турган хизмат вазифаларига лойиқлик даражасини аниклаш.
Персоналга раҳбарлик — персонални бевосита раҳбарлар — бўлим раҳбарлари томонидан бошқариш.
Персонални назорат қилиш — ишлаб чиқариш назорати тизими-дан фойдаланган ҳолда раҳбарият қарорлари ва ишлаб чиқариш топшириқлари ижроси назоратини амалга ошириш.
Персонални бошқаришнинг асосий мақсади корхона персоналини шакллантириш, ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан энг самарали равишда фойдаланишдан иборатдир. Бу — корхона ҳар бир ходими билан олиб борилаётган ишни муттасил яхшилаб бориш орқали унинг ўз меҳнат ва ижодий қобилиятини ошириб боришига эришиш ва бу қобилиятидан корхона мақсадларига эришиш учун иложи борича тўла фойдаланишни таъминлаш демакдир.
Персонални бошқариш билан ишлаб чиқариш вазифаларининг алоқадорлиги меҳнат шароитларида ҳам намоён бўлади. Ходим меҳнат фаолияти учун қулай, жуда бўлмаганда энг зарур меҳнат шарт-шароитларига эга бўлмас экан, ўзига юклатилган хизмат вазифа-ларини муваффақиятли ҳал этиши мушкуллашади. Аксинча, меҳнат фаолияти учун энг қулай шарт-шароитларда ходимнинг иш унуми ғоят юқори бўлади. Персонал самаралироқ ва унумлироқ меҳнат қилар экан, маҳсулотлар, товарлар ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатишни кўпайтириш учун имкониятларни кўпайтиради. Бу эса ходим ўзининг корхонада иқтисодий, ижтимоий, психологик ва маънавий жиҳатдан яхши ҳис этишини таъминлайди. Ходим, ёки ҳар бир инсон фаровонлигининг ошиши эса жамият фаровонлиги яхшиланишининг негизидир.
Бозор иқтисодиёти билан боғлиқ ижтимоий ва ҳуқуқий соҳа-лардаги ўзгаришлар бошқарувнинг янги йўналишларини шакллан-тиради. Улар қуйидагилардан иборатдир:

йўналишларда муваффақиятга эришиш умумий асосга эга.
Бошқарув назарияси ва амалиёти ривожланишига Соҳибқирон Амир Темур ва ғарб олимларидан А.Смит, Ф.Тейлор, Г.Эмерсон, А.Файоль, Г.Форд ва бошқалар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлар.
Персонални бошқариш замонавий йўналишлари „инсон ресурсларини бошқариш" тушунчасини қамраб олади. Инсон ресурсларини бошқариш ишлаб чиқаришда инсон омилини ҳисобга олишга асосланган.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling