Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet104/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Персоналга эга бўлиш — корхона учун ходимларни ишга ёллаш билан боғлиқ барча жараёнлар, шунингдек, янги ходимларни ўз вазифаларини бажаришга киришишларига тайёрлаш.
Персонални режалаштириш — персонал билан иш олиб бориш барча йўналишларини белгилаб олиш.
Персонални ривожлантириш — персоналнинг янги билимларга эҳтиёжларини аниқлаш ва бу эҳтиёжларни қондириб бориш, бош-қарув услубларини муттасил такомиллаштириб бориш, ходимларга уларнинг фаоллигини оширишда ҳар тарафлама ёрдам бериш.
Персонални бўшатиш — штатларни қисқартириш ва ортиқча ходимларни ишдан бўшатиш билан боғлиқ барча тадбирлар.
Персонални баҳолаш — корхона ёки унинг бўлинмаси ишлаб чиқариш пировард ёки оралиқ натижаларига алоҳида ходимларнинг ҳиссаларини аниқлаш.
Персонал иш сифатини баҳолаш — ходимларнинг эгаллаб турган хизмат вазифаларига лойиқлик даражасини аниклаш.
Персоналга раҳбарлик — персонални бевосита раҳбарлар — бўлим раҳбарлари томонидан бошқариш.
Персонални назорат қилиш — ишлаб чиқариш назорати тизими-дан фойдаланган ҳолда раҳбарият қарорлари ва ишлаб чиқариш топшириқлари ижроси назоратини амалга ошириш.
Персонални бошқаришнинг асосий мақсади корхона персоналини шакллантириш, ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан энг самарали равишда фойдаланишдан иборатдир. Бу — корхона ҳар бир ходими билан олиб борилаётган ишни муттасил яхшилаб бориш орқали унинг ўз меҳнат ва ижодий қобилиятини ошириб боришига эришиш ва бу қобилиятидан корхона мақсадларига эришиш учун иложи борича тўла фойдаланишни таъминлаш демакдир.



Бу 1.3- расмда ўз ифодасини топган.


Персонални бошқариш концепцияси корхона ходимлар салоҳия-тини шакллантириш ва ривожлантириш билан ўзаро боғлиқ бўлиб, қуйидагича табақаланади:
Ходимлар салоҳиятини шакллантириш — бу персонал меҳнат муносабатларини персонални бошқариш хизмати томонидан белгиланган тартиб-қоидалар асосида ташкил этишдир. Мазкур категория бошқарувнинг барча функциялари (масалан, инвестиция менежменти ва персонални бошқариш, ишлаб чиқариш менежменти ва персонални бошқариш) ўртасидаги алоқадорликни боғловчи жараёнларни англатади. Бунда боғловчи жараёнлар сифатида коммуникациялар ва бошқарув қарорлари намоён бўлади.
Корхонанинг махсус функциялари аниқ менежмент: ишлаб чикариш, молиявий, сайёҳлик, муниципал, инновация, инвестиция менежментларининг ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Персо-нални фошқариш (персонал менежменти) эса барча функцияларга тааллуқлидир. Чунки бу функцияларнинг ҳар бирини ижрочи — бошқарув персоналисиз тасаввур этиб бўлмайди.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling