Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Персонални марказлаштирилган ҳолда


Download 1.68 Mb.
bet105/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Персонални марказлаштирилган ҳолда бошқариш алоҳида функция ҳисобланиб, алоҳида бўлимлар томонидан бажарилади.
Персонални марказлаштирилмаган ҳолда бошқариш барча бўлинмалар (бўлимлар, цехлар, хизматлар, лабораториялар, шўъбалар) раҳбарлари фаолиятидир.


Юқоридагилар 1.4- расмда ўз аксини топган.


19.4- расм. Персонал менежмент тизимида.
Персонални бошқариш жараёнида иштирок этувчилар (1.5-расм)нинг ҳар бири ўз манфаатини кўзлаб иш тутади.
Давлат энг аввало, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган бозор хўжалиги иш юритиши тўғрисида ғамхўрлик қилади. Бозор хўжалиги ижтимоий маҳсулотни кўпайтириб, фаровонликни, аҳолига маҳсулот етказиб беришни, иш ўринлари билан таъминлабгина қолмасдан давлат сарф-харажатларини қоплайдиган солиқ тўловчи ҳам ҳисобланади. Шу билан бир қаторда давлат ҳамиша нархлар барқарорлиги (пулнинг қадрсизланишига қарши кураш) ва ижтимоий тотувлик (масалан. меҳнат низолари. бўлмаслиги) тўғрисида ғамхўрлик қилади.




19.5- расм. Персонални бошқаринг жараёнидаги асосий иштирокчилар.


Кредит берувчилар жумладан, кредит ажратувчи банклардир. Улар ажратаётган кредитлари учун иложи борича кўпроқ фоиз олишдан манфаатдорлар. Айни пайтда улар ажратилган кредит учун тўловлар (фоизлар ва қарзни қоплаш) ўз вақтида амалга оширилишини ҳамда кутилмаган ҳодисалар учун ишонарлм кафолатларни кутадилар. Кредит берувчилар катта миқцорда кредит ажратилганда фирма менежерлари тўғрисида ахборот олиш ва уларга таъсир кўрсатишдан манфаатдорлар.
Зарур товарларни етказиб берувчилар фирма билан узоқмуддатли ва манфаатли алоқалар ўрнатишга, иложи борича камроқ харажат қилиб, кўпроқ даромад оладиган шартномаларга эришишга ҳаракат қиладилар.
Корхона менежерлари мустақил гуруҳ сифатида фақат менежерлар ташкилотида аҳамият касб этадилар. Улар принцип жиҳатидан ўзлари манфаатларини ҳимоя қиладиган акциядорларнинг манфаатларини қондириш истагидалар. Менежерлар ишлаб чиқариш манфаатлари б.илан бир қаторда ўз манфаатларини (мустақиллик, ҳокимият, эътироф, карьера) ҳам кўзлайдилар
Сармоя эгалари корхона мулкдорлари ҳисобланадилар. Улар, бир томондан, корхонага қўйилган сармояни саклаш ва кўпайтиришдан, иккинчи томондан фойда (дивиденд) олишдан манфаатдорлар. Бу интилишлар корхонага фойда келтиришга қаратилган. Фойда даромад ва харажат айирмасининг қолдиғи эканлиги сабабли улар даромад юқори, харажат кам бўлишига интиладилар. Фойдадан фойдаланиш (дивиденд тақсимланиши)да уларда шахсийистеъмоллари хоҳишига қараб турлича қарашлар бўлади. Сармоя эгалари корхона фаолиятига доир ўзлари қарор қабул қилишлари ёки бу ваколатни менежерларга беришлари мумкин.
Персонал (ёлланма ишчилар) ўз иш жойи муқим бўлиши, иложи борича юқори иш ҳақи олиш, ижтимоий кафолатлар, яхши меҳнат шароити ҳамдаўз корхонасининг нуфузидан манфаатдор. Шунингдек, ўз қобилиятларини намоён этиш имконияти ва шахсий эътироф этилиш ҳам улар қизиқишлари доирасига киради. Ходимлар манфаатларини касаба уюшмалар ҳамда корхонадаги ёлланма ишчиларнинг ваколатли органлари ҳимоя қиладилар.
Мижозлар (меҳнат фаолияти натижаси, истеъмолчилари) улар учун зарур бўлган сифатли ва арзон маҳсулотларни ўзлари учун манфаатли шартлар билан олишни хоҳлайдилар. Улар учун товарларнинг хилма-хил бўлиши ва яхши хизмат кўрсатилиши ҳам муҳимдир.


1.1- жадвал.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling