Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet103/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Персонални бошқариш ёки персонал менежменти дейилганда ҳам алоҳида менежерлар, ҳам умуман бошқарув бутун аппаратининг фаолият турлари, энг аввало бошқарув фаолияти тизими тушунилади.
Корхона меҳнат бозорида ишчи кучи қидиради, аммо ишлаб чиқаришда аниқ инсонлар билан ўзаро муносабатда бўлади. Шу сабабли персонални бошқарув функдиясининг икки соҳаси мавжуддир:

  1. Инсонларга раҳбарлик қилиш (етакчилик).

  2. Таҳлилий иш. Бу ҳисоб-китоб ва таҳлилий ишлар (персоналга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш, унинг қийматини аниқлаш ва таҳлил этиш, штатлар жадвалини тузиш), шунингдек, персоналга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Пераонални бошқариш вазифалар кўлами ва улар ижроси муддатига мувофиқ қуйидаги уч даражада амалга оширилади:
1. Тезкор даража. У бевосита персонал меҳнат фаолияти ва персонални бошқаришнинг тегишли таъсир кўрсатувчи соҳасиниқа,мраб олади. Яъни бу даражада персонални бошқаришнинг барча функциялари — ходимлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил этиш-
дан улар учун сарф-харажатлар қийматини аниқлашгача бўлган функциялар ҳамда персоналга раҳбарлик амалга оширилади.

  1. Тактик даража. Бу персонал билан ишлаш персонал умумий менежментига тааллуқли эканлигини англатади.

  2. Стратегик даража. У персонални бошқаришни ишлаб чиқариш менежменти билан узвий боғлиқлигини кўрсатади. Стратегик даража рақобат курашига тайёрликни ошириш, корхона ишлаб чиқариш стратегиясини қўллаб-қувватлаш, ишчи кучи ташқи бозорини прогноз қилиш мақсадларига йўналтирилган бўлади.

Персонални бошқариш асосий тушунчалари ва уларнинг моҳияти қуйидагилардан иборатдир:
Кадрлар сиёсати — персонал билан ишлаш тамойиллари, мақ-садлари ва стратегияси. Корхонада ходимлар билан ишлаш бўйича барча тадбирлар шу мақсадга йўналтирилади.
Персонал — корхона ходимлари: раҳбарлар, мутахассислар, ишчилар, хизмат кўрсатувчи кичик персонал.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling