Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Бир сўмлик Ишлаб чиқариш таннархи


Download 1.68 Mb.
bet111/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Бир сўмлик Ишлаб чиқариш таннархи
маҳсулоти учун = --------------------------------------------
қилинган харажат маҳсулотнннг улгуржи баҳоси

Бу кўрсаткич орқали қилинган харажатларнинг самарадорлигини аниқлаш мумкин.


Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш ва таҳлил этишнинг услубий ва меъёрий шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 5 февралда тасдиқланган 54-сонли «Маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш таннархи, маҳсулот (иш бажариш ва хизмат қўрсатиш) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида»ги Низом билан белгиланади.
Автотранспорт корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини ривожлантириш мақсадида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида унинг йўналишлари бўйича гуруҳларга ажратиш мақсадга мувофиқдир:


1. Харажатларнинг иқтисодий элементлари бўйича.
2. Харажатларнинг калькуляцион моддалари бўйича.
9.1-жадвал
Ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий элементлари ва моддалари бўйича туркумланиши



Иқтисодий элементлари бўйича

Калькуляцион моддалари бўйича

1

2

Ишлаб чиқариш характеридаги
бевосита ва билвосита моддий
харажатлар

Ёқилғи-мойлаш материаллари

ТХК ва таъмирлаш

Автошина

Бошқа моддий ашёлар

Ишлаб чиқариш характеридаги
бевосита ва билвосита
меҳнат ҳақи харажатлари

Асосий иш ҳақлари

Қўшимча иш ҳақлари

Иш ҳақига устамалар

Ишлаб чиқаришга тааллуқли меҳнат
ҳақидан ажратмалар

Ижтимоий таъминот бўлимига

Касаба уюшмасига

Бошқа ижтимоий мажбурий тўловлар

Асосий воситалар ва
номоддий активлар
амортизацияси,
эскириш харажатлари

Асосий воситаларнинг эскириши

Номоддий активларнинг эскириши

Асосий восита ва номоддий активларнинг ижара ҳақлари

Ишлаб чиқариш
характеридаги бошқа
харажатлар

Турли ишлар ва хизматлар

Солиқлар, йиғимлар ва ҳакозо.

Харажатларнинг элементи бўйича гуруҳларга ажратишдан мақсад уларнинг тузилмаси ва динамикасини назорат қилишдан иборат.


Кўрсаткичларни таққослаш орқали жонли меҳнат билан бошқа харажат турларининг нисбати, ишлаб чиқариш захираларини нормалаштириш ва таҳлил этиш, айланма маблағларининг тезлигини аниқлаш ва миллий даромадни ҳисоблаш имконияти туғилади.
Харажатларнинг элементлари бўйича таҳлил натижаларига мувофиқ материал сиғими, меҳнат сиғими ва фонд сиғими даражалари бўйича таннархни пасайтириш имкониятларини аниқлаш мумкин.
Таҳлил этишда жами харажатдаги ҳар бир элементнинг тутган салмоғи аниқланиб, ўтган йилдагиси ҳамда режадаги кўрсаткичлар билан таққосланиб, уларнинг ўзгариш сабаблари аниқланади.
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар таркибини иқтисодий элементлари ва моддалари бўйича қуйидаги таркибда бериш мумкин.

7.3.Ташиш таннархи ва унинг структураси


Маълумки ҳар қандай ишлаб чиқариш истеъмолдан олдин тақсимотни талаб қилади. Аввало қиймат шаклидаги тақсимот амалга оширилиб, маҳсулот ана шу қийматлар ҳиссасига қараб тақсимланади. Қиймат тақсимоти ўз навбатида турли пул манбалари ва жамғарма юзага келтиради. Булар эса товарларга алмашинилиб, истеъмолни шакллантиради. Умумжамият истеъмоли давлат томонидан таъминланади. Бунинг учун ресурслар турли хил пул жамғармаларини юзага келтирилади. Шу пул манба ва жамғарманинг ишлатилиши туфайли турли тармоқ ва соҳаларининг эҳтиёжи кондирилади. Булар давлат томонидан амалга оширилиб, давлат органларининг молиявий фаолиятидан келиб чиқади.
Юқорилардан хулоса қилиб айтганда молия бу давлат, корхона, бирлашма ва бошқа ташкилотлар ҳамда меҳнаткашларнинг моддий ва ижтимоий - маданий талабларини қондириш учун зарур бўлган пул маблағлари жамғармаларини ташкил қилувчи иқисодий алоқалар йиқндисидир.
Автотранспорт корхоналарида ишлаб чиқариш фаолиятини хўжалик ҳисоби усулида ташкил қилинганлиги учун барча фаолиятлари натижасидан келаёган даромадлар, харажатлардан кўпроқ фойда олишга асослангандир, акс ҳолда автотранспорт корхоналар ўз фаолиятини давом эттириш учун банкдан кредит олишга мажбурдирлар.
Автотранспорт корхоналар молияси бир томондан, иш фаолиятининг муваффақиятли бўлишга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан молиянинг етарлиги улар ишининг муваффақиятли бўлишига катта таъсир кўрсатади.
Автотранспорт корхоналарининг молиявий ҳолати юк ташиш қатнови ўз вақтида бажарилиши, меҳнат унумдорлигини ошириш, таннархни камайтириш буйича белгиланган тадбирларни бажарилишига боғлиқдир.
Шундай қилиб, Автотранспорт корхоналари молия орқали ўз хизматлари билан боғлиқ бўлган халқ хўжалиги корхона ва ташкилотлари билан ҳисоб-китоб қиладилар.
Автотранспорт корхона ва бирлашмалари молия ташкилотлари, банк муассалари билан ўзаро алоқалари оркали давлат бюджетига олинадиган солиқ банклардан қарзга пул (кредит) олиш ва уларнинг касса режалари бажарилиши билан доимо боғлиқдир.
Бозор иктисодиёти шароитида корхона молия хизматининг асосий ишларидан бири, йиллик, ярим йиллик ва чорак йиллик молия режасини лойиҳалаш ва унга зарур бўлган ҳисобларни бажаришдир.
Таннарх бу корхонанинг бир бирлик маҳсулотини ишлаб чиқариши учун зарур бўлган барча харажатларидир. Автотранспорт корхоналарнинг асосий иктисодий кўрсаткичи бу фойдадир, шунинг учун таннархни камайиши фойдани ошишига олиб келади.
Автомобил транспорт маҳсулотининг таннархи бир бирлик маҳсулотга тўғри келиши билан ўлчанади. Автотранспорт маҳсулотлари бу юк ташишда - ткм ва йуловчи ташишда йуловчи километр ёки енгил автомобил таксиларда пулли-километр билан улчанади.
Автотранспорт маҳсулотининг таннархи умумий харажатларни ткм.га, йуловчи км.га, пулли километрларга нисбати билан аниқланади.
а) юк ташувчи автомобиллар учун
Sюк=  Хум / Рткм ; сум /т.км
бу ерда, Хум - умумий харажатлар , сум
Рткм - транспорт маҳсулоти, ткм.
б) автобус корхонаси учун
Sйулов=  Хум / Рткм ; сум / йул.км

бу ерда Рй.км- йуловчи км.


в) енгил автомобил-таксилар учун
Sенгил=  Хум / Рпул.км ; сум / пулли.км
бу ерда, Рпул.км - пулли км.

Бу ерда умумий харажатлар деганда 1т юкни 1км.га олиб боришда ёки 1 йуловчини 1 км га олиб бориб куйиш учун кетган барча харажатлар тушунилади.


Умумий харажатлар қуйидаги моддалар буйича ҳисобланади.
1. Ҳайдовчиларни иш ҳаки ижтимоий суғуртани инобатга олган ҳолда.
2. Автомобил ёнилгилари учун харажатлар.
3. Мойлаш ва бошқа фойдаланиш материаллари харажатлари.
4. Техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлаш (ТХК ва ЖХТ) учун харажатлар.
5. Автомобил-шиналарни қайта тиклаш ва таъмирлаш учун харажатлари.
6. Транспорт воситасини амортизагияси.
7. Устама харажатлар.
Бу харажатлар агар автомобил юрган масофасига боғлиқ булса, ўзгарувчи ва масофага боғлиқ булмаса узгармас харажатлар дейилади.
Автомобил ёнилғилари, мойлаш материаллари, ТХК ва ЖТ, автошиналарни қайта тиклаш ва таъмирлаш, транспорт востасини амортизагиялари ўзгарувчи харжатларга киради, чунки бу харажатлар автомобилни юриш масофасига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Устама харажатлар ўзгармас харажатларга киради.
Ҳайдовчилар иш хақи эса шартли-узгармас харажатлар деб аталади, чунки хайдовчиларга ишбай иш хаки тўлаганда бажарилган иш инобатга олинади у эса уз навбатида масофага боғлиқдир.
Автотранспорт маҳсулотининг таннархи фақат автомобилни ишлатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни инобатга олади, холос. Шунинг учун уни тўлик маҳсулот таннархи деб атай олмаймиз. Чунки автомобилларни ишлатишдан ташқари ортиш тушириш харажатлари, йул харажатлари ҳам мавжуддир.
Транспорт маҳсулотини тўлиқ таннархи у ҳолда қуйидагича ҳисобланади:.

Sтулик= (Хум+ Хорт.туш. + Хйул ) / Рткм ; сум/ткм


бу ерда, Хум- автомобилни ишлатиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатлар ;
Хорт.туш. - ортиш - тушириш харажатлари;
Хйул - йулни кайта тиклаш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар.

7.4.Ташиш таннархини камайтириш йўллари


Таннархни камайтириш учун таъсир этувчи асосий омиллардан бири бу меҳнат унумдорлигини оширишдир, иккинчиси моддий ва пул манбаларини тежашдир.
Мамлакатимизда 2009 йил қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш юзасидан алоҳида вазифа белгилаб олинган, жумладан Юртбошимиз “учинчидaн – қaтъий тeжaмкoрлик тизимини жoрий этиш, ишлaб чиқaриш xaрaжaтлaри вa мaҳсулoт тaннaрxини кaмaйтиришни рaғбaтлaнтириш ҳисoбидaн кoрxoнaлaрнинг рaқoбaтдoшлигини oшириш лозим”- деб таъкидладилар.
Шу мaқсaддa яқиндa xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг иқтисoдиётимиздaги eтaкчи тaрмoқ вa сoҳaлaрдa мaҳсулoт тaннaрxини кaмидa 20 фoиз туширишгa қaрaтилгaн чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oшириш бoрaсидaги тaклифлaри мaъқуллaнгaнини қaйд этиш лoзим.
Бунинг учун ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолият йўналиши бўйича таннархни пасайтириш омиллари тўғрисида кенг ва чуқур тасаввурга эга бўлиши лозим. Умумий ҳолда, мамлакатимиз корхоналарида таннархни пасайтиришнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир


6 .1-расм. Таннархни пасайтиришнинг асосий йўналишлари


Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш таннархи ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш жараёнида ишлатилган табиий ресурслар, хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, асосий воситалар (амортизация), меҳнат русурслари ва бошқа ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларнинг қиймат қўринишини ифода этади.





Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling