Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


“Соҳа иқтисодиёти ва менежмент” фанининг мазмуни, предмети ва вазифалари


Download 1.68 Mb.
bet6/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

1. “Соҳа иқтисодиёти ва менежмент” фанининг мазмуни, предмети ва вазифалари


Таянч атама ва иборалар:
тадқиқот объекти, ишлаб чиқариш инфратузилма, ижтимоий инфратузилма, компьютерлаштириш ва информатизация, корхона, автомобил транспорти корхонаси, корпарация, ассоциация, хиссадорлик жамияти ишлаб чиқариш бирлашмалари, концерн, кичик корхона, хиссадорлар уюшмаси.



    1. Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида.

Ҳар қандай миллий иқтисодиётнинг асосий ишлаб чиқариш бўғини бўлиб корхона хизмат қилади. Демак, корхона иқтисодиёти асосларини билиш малакали мутахссислар тайёрлашнинг зарурий шарти ҳисобланади. Мазкур фан автотранспорт корхонаалари иқтисодиёти бўйича муайян билимларни эгаллашга кўмаклашади.
Замонавий шароитларда автокорхона фаолиятини амалга оширишни таъминловчи замонавий иқтисодий механизм, кадрлар потенциали ва кадрлар сиёсати, меҳнатга ҳақ тўлаш, ресурслар ва улардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва прогнозлаштириш, инвестицион ва инновацион фаолият, харажат, даромад ва рентабеллик, ташиш таннархт ва баҳосини шакллантириш, корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги каби масалалар ушбу фан дирасида кўриб ўтилади.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ белгилаб олинган ислоҳотлар стратегияси, унинг пировард мақсади, яъни ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига асосланувчи, эркин, демократик фуқаролик жамиятини қуриш ва шу асосда халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ўзининг беқиёс самарасини бермоқда. Бироқ, бу ислоҳотлар ҳали давом этмоқда. Айни пайтда, жаҳонни ларзага солган, кўплаб мамлакатлар иқтисодиётига катта талофатлар етказиб, издан чиқарган глобал молиявий-иқтисодий инқироз жараёнларининг мураккаб ва оғир синовларидан ўтаётган мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўли ислoҳoтларни давoм эттириш ва чуқурлаштириш орқали янада самарали ва мустаҳкам бўлиб бормоқда.
Мамлакатимиз ўзининг йигирма беш йиллик мустақил тараққиёти давомида ҳаётнинг барча соҳа ва тармоқларида оламшумул ютуқларни қўлга киритди, дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, миллий давлатчилик асосларини мустаҳкамлаб, том маънодаги озод ва суверен мамлакатга айланди.
Иқтисодиёт инсон ҳаётининг моддий, маънавий, физиологик ва бошқа эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлган ҳар бир жабҳасини қамраб олади. Оила қуриш, келажак авлодни тарбиялаш, зарурий турмуш тарзини таъминлаш учун одамларга озиқ-овқат, кийим-бош, тураржой ва бошқа воситалар керак бўлади. Бу предметлар, қоидага кўра, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги корхоналарда ишлаб чиқарилади. Шу сабабли иқтисодиётнинг, айниқса, аввалги маъмурий-буйруқбозлик тизимидаги режали иқтисодиётдан фарқ қилувчи бозор иқтисодиётининг ривожланиш тенденциялари ва қонунларини билиш, рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тушуниш ва исталган хўжалик муаммоларини ҳал қилишда муҳим шарт ҳисобланади[9].

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling