Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Download 1.68 Mb.
bet9/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Фаннинг предметини ташкил қилувчи энг асосий муаммо ва масалалар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. бозор муносабатларида корхонанинг роли, ўрни ва хатти-ҳаракатлари ҳамда давлат идоралари билан ўзаро алоқалари;

  2. Автотранспорт корхоналарининг ташкилий тузилмаси ва бошқарув механизми;

  3. ишлаб чиқаришни режалаштириш ва прогнозлаштириш;

  4. корхонанинг инновацион ва инвестицион фаолияти;

  5. корхонанинг ресурс салоҳияти ва улардан фойдаланиш;

  6. ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

  7. корхонанинг иқтисодий хавфсизлиги.

Фаннинг мақсади талабаларга амалий иқтисодий билимларни, шунингдек, мустақил фикрлаш ҳамда олинган ахборотлар ва мустақил ўрганиш ёрдамида автотранспорт корхоналари иқтисодиёти муаммолари бўйича қарор қабул қилиш кўникмаларини сингдиришдадир. Шунингдек, мутахассисларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш вазифаларини малакали тарзда ҳал қилиш, корхонанинг харажат ва даромадлари қандай юзага келиши ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконияти мавжуд бўлган йўлларни топиш шулар жумласига киради.
Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, исталган билимлар доимо тўлдириб ва мукаммаллаштириб борилмас экан, эскириб қолиши ҳамда корхоналар ҳаётида вужудга келувчи турли хил вазифаларни ҳал қилишга ярамай қолиши мумкин. Гап шундаки, фан-техника ва иқтисодиётнинг ривожланиши қўшимча билимлар чегарасини кенгайтиради ҳамда корхона ходимларининг ҳозирги кун талабларига жавоб берувчи билим, кўникма ва малакага эга бўлишларини талаб қилади. Шу сабабли олинган ахборотлар, ўрганилган ифода, атама ва категориялар билан чекланиб қолмасдан, уларни доимий равишда тўлдириб, фан ва хўжалик амалиётининг сўнгги ютуқлари асосида ривожлантириб бориш лозим.
«Автотранспорт иқтисодиёти ва менежменти» фан сифатида бошқа иқтисодий фанлар билан, жумладан, «Иқтисодий назария», «Микро ва макроиқтисодиёт», «Автотранспорт корхона менежменти”, «Автотранспорт корхона хўжалик фаолияти таҳлили”, “Статистика” каби фанлар билан боғлиқ бўлиб, унда корхоналарнинг ташкилий тузилмасидан ташқари жорий ва истиқболдаги ишлаб чиқаришни режалаштириш, меҳнатни ташкил қилиш ва ҳақ тўлашнинг асослари ишлаб чиқилади.


    1. Download 1.68 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling