Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


-мавзу. Автотранспорт корхоналарининг асосий фондлари


Download 1.68 Mb.
bet11/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

2-мавзу. Автотранспорт корхоналарининг асосий фондлари


Таянч атама ва иборалар
Асосий фондлар, ишлаб чиқариш асосий фондлари, ноишлаб чиқариш асосий фондлари, актив ва пассив фондлар, бошланғич қиймат, тикланиш қиймати,қолдиқ қиймат, тугатиш қиймати , амортизацияланадиган қиймат
фойдали хизмат муддати, баланс қиймати, асосий фондларнинг маънан ва жисмонан эскириши, амортизация ажратмалари, амортизация меъёри


2.1. Автотранспорт корхоналарида асосий фондларнинг моҳияти, таркиби ва тузилиши
Маълумки ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёни меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари иштирокида амалга оширилади.
Меҳнат воситаларига инсонлар томонидан моддий ёки номоддий неъматлар яратиш мақсадида табиатга ва меҳнат предметларига ишлов берушда фойдаланиладиган буюмлар киради. Масалан, машиналар, станоклар, транспорт воситалари, бино ва иншоотлар, алоқа воситалари ва бошқалар. Меҳнат воситалари ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддат иштирок этади ва секин-аста эскириб ёки емирилиб боради. Уларнинг айнан эскирган ёки емирилган миқдорича қиймати маҳсулот баҳосига ўтиб боради.
Меҳнат предметларига эса маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида қайта ишлов бериладиган ёки истеъмол қилинадиган ашёлар киритилади. Масалан, нефть, газ, ёқилғи, ёғоч, руда ва норуда материаллар, энергия ресурслари ва бошқалар. Меҳнат предметлари ишлаб чиқариш жараёнининг бир циклида бутунлайин истеъмол қилиниб, ўз қийматини маҳсулот қийматига тўлалигича ўтказади.
Хулоса қилиб айтганда, меҳнат воситалари ишлаб чиқаришда асосий фондларни, меҳнат предметлари эса айланма маблағларни ташкил этади.
Асосий фондларнинг иқтисодий моҳиятини чуқурроқ кўриб чиқамиз.
Иқтисодиёт фанида асосий фондлар маълум бир истеъмол қиймати кўринишида ижтимоий меҳнат асосида яратилувчи, ишлаб чиқаришнинг моддий омиллари қаторига киритилади. Бозор шароитларида эса асосий фондлар ишлаб чиқариш қувватларини шакллантириш ва улардан фойдаланишга фаол равишда таъсир кўрсатувчи мулк бўлиб ҳам ҳисобланади. Бутун халқ хўжалиги миқёсида асосий фондлар мамлакатнинг миллий бойлигини ташкил қилади. Корхоналарнинг асосий фондлари атамаси амалиётда ва кўплаб адабиётларда “асосий воситалар” ёки “асосий капитал” атамаси билан ҳам қўлланилиши мумкин.

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling