Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Ҳисобдан чиқариш коэффиценти (Кҳ.ч)


Download 1.68 Mb.
bet19/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Ҳисобдан чиқариш коэффиценти (Кҳ.ч) йил мобайнида ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг йил бошидаги қийматига нисбати сифатида қуйидаги формула орқали аниқланади:
Кҳ.ч = Ав.чиқ./Ав
бунда:
Авдб.б.к – асосий воситаларнинг давр бошидаги бошланғич қиймати;
Авҳ.ч – ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилган асосий воситалар.
Мазкур коэффицентлар барча асосий воситалар ҳамда уларнинг алоҳида турлари ва гуруҳлари быйича ҳисобланади, қатор йиллар мобайнидаги ызгариши кўриб чиқилади ва тегишли хулосаларга келинади.

Фондлар билан қуролланганлик даражаси асосий ишлаб чиқариш воситалари қийматининг (бошланғич баҳоланиши бўйича) энг катта сменадаги ишчилар сонига нисбатидир. У ишчиларнинг меҳнат қуроллари (асосий воситалар) биан таъминланганлик даражасини акс эттиради ва қуйидаги формулар орқали аниқланади:


Кф.т= Ави/Ис,
бунда:
Кф.т – ходимларнинг асосий воситалар билан таъминланганлигининг коэффициенти;
Ави – асосий ишлаб чиқариш воситалари қиймати;
Ис – энг катта сменадаги ишчилар сони.

Маҳсулотнинг фонд сиғими 1 сўм натижа қўрсаткичига қанча асосий восита суммаси тўғри келишини кўрсатади ва қуйидаги формула асосида аниқланади:


Фc = Ав./Q
Фонд сиғими капитал қўйилмалари (инвестициялар)ни тежаш ёки кўпайтириш билан узвий равишда боғлиқ бўлади. Масалан, маҳсулот фонд сиғими пасайиб, унинг ишлаб чиқариш ҳажми доимий ёки ўсувчи бўлганда асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш шароитлари яхшиланади, демак, капитал қўйилмаларини тежаш учун имконият туғилади. Уни топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
Эк = Фc.ўз х Q
Бу ерда:
Эк – капитал қўйилмаларни тежаш, сўм;
Фc.ўз – ҳисобот йилида маҳсулот фонд сиғимининг ўтган йилдагига нисбатан ўзгариши, сўм.
2.5. Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари

Бозор муносабатлари шароитида корхоналарнинг асосий воситалари билан етарли даражада таъминланганлигини ўрганиш билан бир қаторда, уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ўрганиш асосий ўринда туради. Чунки, асосий воситалар билан етарли даражада таъминланган бўлса-ю, лекин улардан самарали фойдаланмасак, у ҳолда корхонанинг самарадорлиги пасайиб кетади.


Асосий воситаларнинг самарадорлик курсаткичлари корхона хўжалик фаолиятига баҳо беришнинг муҳим кўрсаткичларидан бири сифатида олинади.
Асосий воситалардан (Ав) фойдаланиш самарадорлиги даражасидан умуман ишлаб чиқариш самарадорлиги келиб чиқади. Асосий воситалардан қанчалик кўп фойдаланса, шунчалик кўп маҳсулот чиқарилади, унинг таннархи арзонлашади, меҳнат самарадорлиги, фойда ва рентабеллик юқори бўлади.
Асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларга: Ав маҳсулдорлиги, Ав даромадлилиги, Ав рентабеллиги, машина ва ускуналар қувватларидан фойдаланиш коэффициенти киради

Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling