Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети


Асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар


Download 1.68 Mb.
bet20/112
Sana26.03.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1298301
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   112
Bog'liq
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ

Асосий воситалар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар



Кўрсаткичларнинг номи

Нимани ифодалаши (мазмуни)

Аниқланиш формуласи

1. Ав. рентабеллиги

Ав.лар ўртача қийматига нисбатан соф фойданинг улушини ифодалайди.

СФ*100 / Авўр,

2. Ав. даромадлилиги

Ав. ўртача қийматига неча фоиз даромад тўғри келишини кўрсатади

Д*100/Ав

3.Ав. натижавийлиги (фонд қайтими)

1 сўм Ав. ўртача қийматига қанча миқдорда натижа-вий кўрсаткичнинг (тўғри келишини ифодалайди

Q/Авўр

Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишнинг турли хил кўрсаткичлари мавжуд бўлиб, уларни шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин [11]:


биринчи гуруҳ - умумлаштирувчи ва қиймат кўрсаткичлари бўлиб, улар асосий фондларнинг турли гуруҳларини динамика ва статикада баҳолаш, таҳлил қилиш, заҳираларни аниқлаш ва башорат қилиш имконини яратади. Бундай кўрсаткичларга фонд қайтими, фонд сиғими, фонд рентабеллиги ва бошқаларни киритиш мумкин.
иккинчи гуруҳ - хусусий ва натурал кўрсаткичлар бўлиб, кўпроқ асосий ишлаб чиқариш фондларининг фаол қисми - автотранспорт корхоналарида транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ.
Ҳар бир корхона ўз тасарруфидаги асосий ишлаб чиқариш фондларидан иложи борича унумли фойдаланишга интилиши лозим. Бунга фондларни иш билан таъминлашни яхшилаш туфайли ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш ҳажмини ошириш, нисбий харажатларни камайтириш, фойдани оширишдан ташқари асосий фондларда жамиятнинг ўтмишда нарса ҳолига айланган меҳнати мужассамланганлиги ҳам зарурият туғдиради.
Асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигига турли омиллар таъсир қилади. Улар қаторига қуйидагиларни кирииш мумкин:

  • ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ҳажми;

  • асосий воситалар ўртача йиллик суммаси;

  • ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар меҳнатининг самарадорлиги;

  • асосий асосийларнинг таркибий тузилиши;

  • асосий воситалар алоҳида турларидан фойдаланиш самарадорлиги.

Корхона асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилашнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
Ташкилий йўналишлар бўйича:

  • ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва ресурслар билан таъминлашни яхшилаш.

  • асосий воситаларнинг фақат корхонага иш берадиган қисминигина олиш;

  • атомобилларнинг бекор туриб қолишини қисқартириш ва унинг олдини олиш;

  • ишга чиқиш оэффициентини ошириш;

  • бекор турувчи транспорт воситалари ва ускуналарни қисқартириш ва тугатиш;

  • эскирган ва маънавий талабга жавоб бермайдиган асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш;

  • асосий воситаларни фарқлаш ва таркиблашни қайта ўзгартириш;

• асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг мувофиқ шаклларини белгилаш ва ҳ.к.
Техник йўналишлар бўйича:

• механизациялашни кучайтириш ва ҳ.к.
Эксплуатацион йўналишлар бўйича:
• автомобиллар ва ускуналарни эксплуатация қилувчи ходимларнинг малакасини ошириш;
бир сменалик ва кўп сменалик ишни ташкил этиш;

  • ишлаб чиқариш ҳажмига қараб асосий воситаларни техник ҳолат ва ҳаракатини бошқариш;

  • асосий воситалар бўйича жавобгарлик марказларини белгилаш ва х.к.




Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling