Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги урганч давлат университети
Download 1.68 Mb.
|
Соҳа иқт. маъруза матни ЕУТТЭ
3. Жадаллаштирилган усулда амортизация ҳисоблаш. Асосий воситалардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг катта таъсирида асосий воситалар амортизацияси қуйидаги усулларда ҳисобланадиган жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади: а) икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули; Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули амортизацияни ҳисоблаш даврида амортизацияланадиган актив қийматининг камайишини англатади. Мазкур усулга кўра тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулидан икки баравар амортизация меъёри мазкур ҳисобот давридаги асосий воситанинг тегишли қолдиқ қийматига кўпайтирилади. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули бўйича амортизацияни ҳисоблашда фараз қилинаётган тугатиш қиймати бошланғич (тиклаш) қийматидан чегирилмайди. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот йили бошидаги асосий воситалар объектининг қолдиқ қийматидан ва мазкур объектни фойдали ишлатиш муддатига боғлиқ ҳолда ҳисобланган амортизациянинг икки баравар меъёридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Мисол. Юк автомобилининг фойдали хизмат муддати 5 йил. Қийматни бир текисда тақсимлаш (тўғри чизиқли) усулда ҳисобланган амортизация меъёри 20% (100% / 5). Икки баравар ставка билан қолдиқни камайтириш усулида амортизация нормаси 40% га тенг бўлади (2 ´ 20%). Сўнгра бу ставка ҳар йилнинг охирида объектнинг баланс қийматига кўпайтирилиб амортизация суммаси топилади. Бу усулда амортизация ҳисоблашда объектнинг қолдиқ қиймати ҳисоблашда эътиборга олинмайди. Аммо, охирги йилда унинг баланс қийматини қолдиқ қийматигача етказиш даврида ҳисобга олинади. Амортизация ҳисоблаш: қолдиқни камайтириш усули (минг сўмда)
Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling